Sayt test rejimida ishlamoqda

Амиров Турсоат Жуммаевичнинг

диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон шароитида эксплуатацияси учун йўлбоп оғир бетонни қўллаш асослари», 05.09.05 – «Қурилиш материаллари ва буюмлари» (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Т423.

Илмий раҳбар: Адилходжаев Анвар Ишанович, техника фанлари доктори, профессор.

Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.Т.11.01.

II. Тадқиқотнинг мақсади: хлорли тузлар таъсиридаги йўлбоп бетон ва темирбетон буюмларини паст ҳароратларда коррозиядан ҳимоялаш усулларини яратишдан  иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор бетон ва темирбетон буюмларини хлорсульфатланган полиэтилен ва  модификатор сифатида мочевина ва ортофосфорли кислотадан иборат композициядан фойдаланиб коррозиядан ҳимоялаш усули яратилган;

илк бор бетон ва темирбетон буюмларини хлорсульфатланган полиэтилен ва  модификатор сифатида эпоксид смоласи ва полисульфидли каучукдан иборат композициядан фойдаланиб коррозиядан ҳимоялаш усули яратилган;

глицерин билан хлорсульфатланган полиэтилен асосидаги композиция-елим (2 та таркибда) суркалганда сарф меъёрларига боғлиқ равишда бетон намуналари мустаҳкамлиги ва музлашга чидамлилиги тажрибавий усулда аниқланган;

маҳаллий хомашёлар асосида хлорли тузлар таъсирига чидамли композицияларни тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Ихтирога патенти: «Бетон ва темирбетон буюмларини ҳимоялаш усули»га берилган ихтиро патентига (№IAP 05604) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 18 июлдаги 02-11/1909-сон хулосаси;

«Бетон ва темирбетон буюмларини ҳимоялаш усули»га берилган ихтиро патентига (№IAP 05605) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 18 июлдаги 02-11/1908-сон хулосаси.

V.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий хомашёлар асосида хлорли тузлар  ва паст ҳарорат таъсиридаги йўлбоп бетон ва темирбетон буюмларини ҳимоялаш усулларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

бетон ва темирбетон буюмларини коррозиядан ҳимоялаш усуллари учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога оид патентлари олинган (“Бетон ва темирбетон буюмларини ҳимоялаш усули” №IAP 05604, 2018 й ва “Бетон ва темирбетон буюмларини ҳимоялаш усули” №IAP 05605, 2018 й.). Натижада бетон ва темирбетон буюмларининг мустаҳкамлиги ва музлашга чидамлилигини 1,2 баробар ошириш имкони яратилган;

бетон ва темирбетон буюмларини хлорсульфатланган полиэтилен асосида олинган композициялар билан коррозиядан ҳимоялаш усуллари “Автомобиль йўллари давлат қўмитаси” тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “Қамчиқавтойўл” ИЙФК ва Бўстонлиқ ТЙФУК да жорий этилган (Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 9 августдаги 03/4198-4450-сон маълумотномаси). Натижада тоғли жойлардан ўтган автомобиль йўлларида қўлланилган композициялар асосида йўлбоп бетон ва темирбетон буюмларининг хизмат муддатларини 3-5 йилдан 15-20 йилгача ошириш имконини берган;

хлорсульфатли полиэтилен асосидаги композициялардан фойдаланиб бетон ва темирбетон буюмларини хлорли тузлар таъсиридаги коррозияланишдан ҳимоялаш усуллари Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тасарруфидаги “Шаҳар марказий йўллар ва сунъий иншотларни сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш бошқармаси”га жорий этилган (Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 9 августдаги 03/4198-4450-сон маълумотномаси). Натижада бетон ва темирбетон буюмлари сиртида тиниқ, эластик ялтироқ парда ҳосил қилиниб, шаҳар марказий кўчаларини сақлаш ва таъмирлаш учун ажратилган йиллик харажатларни 10%га тежаб, материаллар сарфини 2 баробар камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish