Муртазаева Феруза Рашитовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и): «Рус, ўзбек ва инглиззабон “аёл насри” да бадиий психологизмнинг ўзига хослиги», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.2. DSc/Fil579.
Илмий маслаҳатчи: Пардаева Зулфия Жураевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Хажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари доктори, профессор; Камилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор, Гафуров Бахтиёр Зокирович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус, ўзбек ва инглиззабон “аёл насри”да бадиий психологизмнинг ўзига хослигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аёл муаллифлар персонажлар психологиясини, уларнинг ҳиссиётлари, туйғулари, ички зиддиятлар, ҳиссий кечинмаларини сезгилари орқали очиб беришнинг иррационал жиҳатларига эътибор бериб, эмпатия орқали персонажларнинг индивидуал дунёсини жонли ва ҳиссиётга тўла хусусиятларини воқелантирувчи тасвирларни яраца, эркак муаллифлар психологияни ёритишда рационал жиҳатларга аҳамият қаратиши исботланган;
рус, ўзбек ва инглиззабон “аёллар насри”да биринчи ва учинчи шахс ровийлиги аёл образлари типологиясини акс эттиришнинг асосий усуллари эканлиги, биринчи шахс нарраторлиги қаҳрамонларнинг ички дунёсига шўнғиш имконини берса, учинчи шахс ровийлиги орқали муаллиф оралиқ масофа ҳосил қилиши, воқеаларни кузатиш ва аёл персонажларнинг ҳаракатлари, ўй-фикрларини обектив баҳолаш имконини бериши далилланган;
аёл нутқининг психологик белгилари, қаҳрамонларнинг индивидуаллиги ва ҳиссий ҳолатини ишончли етказиш персонажларнинг нутқ хусусиятлари ва психологик координаталарини бевосита оғзаки ифодалайдиган восита сифатида хизмат қилувчи эпистоляр жанрга тааллуқли асарларда яққол намоён бўлиши аниқланган;
рус, ўзбек ва инглиззабон “аёллар насри”да адибалар зўравонлик ҳолатларида аёл қаҳрамонларнинг қаршилик, мослашиш, қочиш ва ўз-ўзини йўқ қилиш каби тўрт турдаги хулқ-атвор стратегияларини танлашда ижтимоий-маданий муносабатлар, шахсий эътиқод, ўз-ўзини ҳурмат қилиш, ўзгаларнинг қўллаб-қувватлаши, тасодифий ҳаётий шароитлар каби омилларнинг етакчилик қилиши аниқланган;
аёл муаллифлар ижодида тушлар ва хотиралар аёл қаҳрамонлар ички дунёсини тасвирлашнинг доминант шакллари ўлароқ тушларда аёл ички дунёсининг кўзгуси сифатида кундалик ҳаётда англашилмайдиган яширин истаклар, қўрқув ва ҳис-туйғулар ўз аксини топса, хотираларда шахснинг шаклланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатадиган ўтмиш воқеалари ва тажрибаларининг воқеланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус, ўзбек ва инглиззабон “аёллар насри”да бадиий психологизмнинг ўзига ҳослигини таҳлил қилиш жараёнида эришилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
персонажлар психологик аспектларини ўзида мужассам этиш усуллари ва шаклларининг хилма-хиллиги муаллифнинг аёллар ички дунёсини очиб беришга индивидуал ёндашувини акс эттириши, эркак муаллифлар, одатда, психологизмни ёритишда рационал жиҳатларга, аёл муаллифлар эса ҳисссиётлар, туйғулар, кечинмалар ва сезги каби иррационал жиҳатларга эътибор бериши, шунга кўра аёл ва эркак ёзувчиларнинг психологизмни тасвирлаш усуллари фарқланиши, бироқ умумий усуллар ҳам эркак, ҳам аёл ёзувчилар томонидан бир хилда ишлатилиши мумкинлиги доир назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 17-октябрдаги №01/10-2154-сон маълумотномаси). Натижада адабиётларни таққослаш натижасида рус, ўзбек ва жаҳон аёллар насрида аёллар ички дунёсини очиб беришга ёрдам берувчи психологизмни тасвирлашнинг ўзига хос шакллари аниқланган ва бу лойиҳанинг монографик тадқиқотлари тезаурусини адабий атамалар билан бойитиш ҳамда хулосаларини ишлаб чиқиш учун назарий асос бўлиб хизмат қилган;
рус, ўзбек ва инглиззабон “аёллар насри”да биринчи ва учинчи шахс ровийлиги аёл образлари типологиясини акс эттиришнинг асосий усуллари эканлиги, биринчи шахс нарраторлиги ўқувчига чуқур ҳиссий таъсир этиб, қаҳрамонларнинг ички дунёсига шўнғиш имконини берса, учинчи шахс ровийлиги орқали муаллиф оралиқ масофа ҳосил қилиши, воқеаларни кузатиш ва аёл персонажларнинг ҳаракатлари, ўй-фикрларини обектив баҳолаш имконини беришига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 11-апрелдаги №17.01/55-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материалларининг илмий қарашлар, янги адабий анъаналар доирасидаги инновацион ёндашувлар билан бойитилишига эришилган;
аёл нутқининг психологик белгилари, қаҳрамонларнинг индивидуаллиги ва ҳиссий ҳолатини ишончли етказиш персонажларнинг нутқ хусусиятлари психологик координаталарини бевосита оғзаки ифодалайдиган восита сифатида хизмат қилувчи эпистоляр жанрга тааллуқли асарларда яққол намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган ПЗ – 2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 2-ноябрдаги №01/10-2320-сон маълумотномаси). Натижада бундай таржима амалиёти натижасида турли маданият ва миллатга мансуб аёллар насридаги бадиий психологизмни ўрганиш замонавий адабий жараённи яхшироқ тушуниш, ўзбек халқининг адабий мероси ҳақидаги билимларни кенгайтириш имконини берган ва ўзбек тили луғатини ишлаб чиқишда назарий асос бўлиб хизмат қилган;
хронотопик психологизм аёл муаллифлар ижодида аёл персонажларнинг ички дунёсини очиб беришнинг муҳим бадиий услуби бўлиб, бадиий психологизм персонажларнинг ички дунёсига эътибор қаратиши, хронотоп эса уларнинг ҳаракатлари содир бўладиган ва воқеалар ривожланадиган контекстни ифодалашига оид илмий хулосалардан Қозон федерал университетининг филология ва маданиятлараро алоқа институти 45.04.01 – Филология мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган магистрант талабалари ўқув жараёнида “Жаҳон адабиётининг замонавий йўналишлари”, “Рус адабиёти жаҳон контекстида” ва “Бадиий матн таҳлили” фанларидан маърузалар ва амалий машғулотлар ўтишда фойдаланилган (Россия Федерацияси Қозон федерал университетининг 2023-йил 12-декабрдаги №01.2.10.1.01–09/726/2023-сон маълумотномаси). Натижада натижалари маърузалар ва амалий машғулотларни аёл нарраторлар қўллайдиган психологик усуллар ҳақидаги янги маълумотлар билан бойитишга ёрдам берган. Магистрлар жаҳон адабиёти контекстида замонавий аёллар насрининг йўналишлари бўйича билимларини чуқурлаштириш, шунингдек, матнни адабий таҳлил қилиш ва психологик жиҳатлар билан боғлиқ бадиий услубларни талқин қилиш кўникмаларини ошириш имкониятига эга бўлишган;
рус, ўзбек ва инглиззабон “аёллар насри”да адибалар зўравонлик ҳолатларида аёл қаҳрамонларнинг қаршилик, мослашиш, қочиш ва ўз-ўзини йўқ қилиш каби тўрт турдаги хулқ-атвор стратегияларини танлашда ижтимоий-маданий муносабатлар, шахсий эътиқод, ўз-ўзини ҳурмат қилиш, ўзгаларнинг қўллаб-қувватлаши, тасодифий ҳаётий шароитлар каби омилларнинг етакчилик қилишига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон Рус маданияти марказининг “Рус тили ва адабиётини ўқитишда янги технологиялар” илмий-амалий семинарлари доирасида ўтказилган “Жаҳон адабиёти контекстида аёллар насри” мавзусидаги семинарда фойдаланилган (Ўзбекистон Рус маданияти марказининг 2023-йил 25-сентябрдаги №02-68-сон маълумотномаси). Натижада илмий ва маданий соҳада “аёллар насри”, “аёллар дунёси”, “аёллар дунёқараши”, “аёл образлари ва характерлари типологияси” каби тушунчалар қўлланила бошлаган;
аёл муаллифлар ижодида тушлар ва хотиралар аёл қаҳрамонлар ички дунёни тасвирлашнинг доминант шакллари эканлиги, тушларда аёл ички дунёсининг кўзгуси сифатида кундалик ҳаётда англашилмайдиган яширин истаклар, қўрқув ва ҳис-туйғулар ўз аксини топса, хотираларда шахснинг шаклланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатадиган ўтмиш воқеалари ва тажрибаларининг воқеланиши оид хулоса ва натижалардан Озбекистон Республикаси олий талим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи билан тасдиқланган 3912292-рақамли нашр гувоҳномаси асосида 51122500-Ўзга тили гуруҳларда рус тили йўналишида таҳсил олаётган талабаларга мўлжалланган «Современный литературный процесс» (“Замонавий адабиий жараён”) номли дарсликни яратишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 16-ноябрдаги №01-04/4478-сон маълумотномаси). Натижада замонавий аёл ёзувчилар асарларида акс эттирилган турли жанр ва мавзулар билан бирга, аёлларнинг замонавий адабиётга қўшган ҳиссаси тўғрисида, “аёллар насри” нинг ўрни билан боглиқ методологик ва назарий тушунчалар бойича материалнинг баён этилиш сифати оширилган;
рус, ўзбек ва инглиззабон “аёллар насри”да адибалар зўравонлик ҳолатларида аёл қаҳрамонларнинг қаршилик, мослашиш, қочиш ва ўз-ўзини йўқ қилиш каби тўрт турдаги хулқ-атвор стратегияларини танлашда ижтимоий-маданий муносабатлар, шахсий эътиқод, ўз-ўзини ҳурмат қилиш, ўзгаларнинг қўллаб-қувватлаши, тасодифий ҳаётий шароитлар каби омилларнинг етакчилик қилиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг “Психолог ҳузурида”, “Интервю+”, “Оқшомда суҳбат” теледастурлари ссенарийсини тузишда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-октябрдаги № 02-09-287-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг жаҳон, рус ва ўзбек адабиётида аёл характерининг типлари, кечинмалари ва психологияси ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга эришилган.