Исмаилова Ҳилола Иномовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий-сиёсий матнларда қўлланувчи эвфемизмларнинг лингвокултурологик хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06-Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1485
Илмий раҳбар: Бекташев Отабек Қодиралиевич филология фанлари бўича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil 132.01
Расмий оппонентлар: Ғаниева Дилдора Азизовна филология фанлари доктори, доцент; Атабоев Нозимжон филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий-сиёсий матнларда ифодаланган эвфемизмларнинг прагмалингвистик ва лингвокултурологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек маданиятида эвфемизмларнинг нутқий воқеланиши, табу ва эвфемизмларнинг шаклланиш асослари, уларнинг семантик таснифи, мавзуий гуруҳлари, қўлланиш соҳалари, ифода имкониятлари, ситуацион ва контекстуал жиҳатлари лингвокултурологик аспекда ўрганилиб, эвфемик бирликларнинг ижобийлик, салбийлик, нейтраллик хусусиятлари ҳамда коммуникатив интенсияси аниқланган;
эвфемизмлар мулоқот жараёнида баён этилаётган фикрнинг салбий таъсирини камайтириш, юмшатиш мақсадида жамият эҳтиёжи, мулоқот эҳтиёжи, ахлоқий эҳтиёж сабабли юзага келиши ва уларнинг семантик категориялари: касбга доир эвфемизмлар, касалликка доир эвфемизмлар, ўлим билан боғлиқ эвфемизмлар, жиноят мавзусига доир эвфемизмлар, иқтисодиёт соҳасига доир эвфемизмлар, сиёсий ва ҳарбий соҳага доир эвфемизмларнинг лингвостилистик жиҳатлари асосланган;
эвфемизмларнинг прагмалингвистик, социолингвистик ва паралингвистик жиҳатлари асосида маълум бир халқнинг мулоқот этикети, маданий ўзига хосликлари ва манипуляцион стратегияларининг намоён бўлиши фонетик, лексик, грамматик ва тасвирий воситалар: метафора, метонимия, синекдоха, киноя, идиома, аллузия, фразема, парафраза, вазифадошлик каби маъно кўчиш усуллари орқали юзага чиқиши далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий-сиёсий матнлар, хусусан, пресидент.уз, дарё.уз,кун.уз,қалмпир.уз,илмийбаза.уз,амударя.уз,мерос.уз.ҳисторй.cом,ббc.cом,медиум.cом,тҳегуардиан,трумпwҳитеҳоусе.арчивес.гов,орг.публиcатионс,биденwҳитеҳоусе.арчивес.гов, фаcебоок.cом, тwиттер.cом сайтларидаги ижтимоий-сиёсий матнларда ифодаланган эвфемизмларнинг миллий-маданий, этик-эстетик, прагматик хусусиятлари ва уларнинг лингвистик статуси инглиз ва ўзбек сиёсатчилари нутқида қўлланилиши лингвистик аспекда ўрганилиб, эвфемик бирликларнинг шахслараро, халқлараро, миллатлараро ва давлатлараро муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот юзасидан назарий ва амалий тавсиялар ва хулосалар қуйидагиларга татбиқ этилган:
инглиз ва ўзбек маданиятида эвфемизмларнинг нутқий воқеланиши, табу ва эвфемизмларнинг шаклланиш асослари, уларнинг семантик таснифи, мавзуий гуруҳлари, қўлланиш соҳалари, ифода имкониятлари, ситуацион ва контекстуал жиҳатлари лингвокултурологик аспекда ўрганилиб, эвфемик бирликларнинг ижобийлик, салбийлик, нейтраллик хусусиятлари ҳамда коммуникатив интенсиясига доир илмий хулоса ва тавсиялардан 2020-2022-йилларда бажарилган“ФЙ-18 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (П020002335) рақамли маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф ва тавсиялар илмий янгиликлар асосида дастур ҳамда қўлланмаларни яратишга, таълим ҳамда маданиятни ривожланишига қаратилган назарий ва амалий ишларни янада самарали ташкил этишга хизмат қилган;
эвфемизмлар мулоқот жараёнида баён этилаётган фикрнинг салбий таъсирини камайтириш, юмшатиш мақсадида жамият эҳтиёжи, мулоқот эҳтиёжи, ахлоқий эҳтиёж сабабли юзага келиши ва уларнинг семантик категориялари: касбга доир эвфемизмлар, касалликка доир эвфемизмлар, ўлим билан боғлиқ эвфемизмлар, жиноят мавзусига доир эвфемизмлар, иқтисодиёт соҳасига доир эвфемизмлар, сиёсий ва ҳарбий соҳага доир эвфемизмларнинг лингвостилистик жиҳатларига оид назарий тавсиялардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2020-2022-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172-сонли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 03-июлдаги 04/1- 1743-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган эвфемизмларнинг семантик категориялари асосида инглиз ва ўзбек халқларига хос тил бирликлари луғатини бойиши ва миллий-маданий хусусиятларини такомиллашувига эришилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий-сиёсий матнлар, хусусан, пресидент.уз, дарё.уз,кун.уз,қалмпир.уз,илмийбаза.уз,амударя.уз,мерос.уз.ҳисторй.cом,ббc.cом,медиум.cом,тҳе гуардиан, трумпwҳитеҳоусе.арчивес.гов,орг.публиcатионс, биденwҳитеҳоусе.арчивес.гов, фаcебоок.cом, тwиттер.cом сайтларидаги сайтларидаги ижтимоий-сиёсий матнларда ифодаланган эвфемизмларнинг миллий-маданий, этик-эстетик, прагматик хусусиятлари ва уларнинг лингвистик статуси инглиз ва ўзбек сиёсатчилари нутқида қўлланилиши лингвистик аспекда ўрганилиб, эвфемик бирликларнинг шахслараро, халқлараро, миллатлараро ва давлатлараро муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаши исботланганлигига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМ “Маънавий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” томонидан эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” номли дастурларнинг 2024-йил феврал ва май ойидаги сонларида тадқиқотга тортилган мавзу юзасидан тайёрланган ссенарийда фойдаланилган (ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-йил 10-июндаги 04-036-834-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришлар эвфемиология соҳасида илмий изланишлар олиб борган олимларнинг турли назарий қарашлари, эвфемизм терминининг шаклланиши, мазкур воситаларнинг таснифи ва таҳлили, вербал, новербал мулоқот турларининг нутқ жараёнидаги ўрни, вазифаси, миллий-маданий ва прагматик хусусиятлари каби масалаларга оид илмий далиллар билан бойитилган.