Sayt test rejimida ishlamoqda

Саъдуллоева Ирода Курбоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда туғма юрак нуқсонлари ривожланишининг     клиник – иммуногенетик механизмлари” ихтисосликлар шифри: 14.00.36 – Аллергология ва иммунология, 14.00.20 – Тиббий генетика. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Tib933.
Илмий маслахатчилар: Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор,  Рузибакиева Малика Руслановна, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Миррахимова Мактуба Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашева Нодира Юсуповна,  тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Смоленск давлат тиббиёт университети (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
болаларда туғма юрак нуқсонлари ривожланишининг клиник – иммуногенетик механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор туғма юрак нуқсонларида  аномал кон оқимининг юзага келиши натижасида қон айланишининг бузилиши хамда юрак-қон томир  тўқимасида  юзага келадиган яллиғланиш жараёнининг кучайиши сабабли яллиғланишга хос (IL-6, IL-8 ва TNFα) ва қарши (ИЛ-10)  цитокинлар  миқдорларининг меъёрга нисбатан ишонарли ортиши аниқланган;  
илк бор туғма юрак нуқсонларида кузатиладиган гипоксия сабабли юзага келадиган юрак-қон томир тўқимаси структурасининг  ўзгариши жараёнида ўсиш омилларининг (bFGF, VEGF-A ва TGF-β) кескин фаоллашуви исботланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб болаларда туғма юрак нуксонида MTR A2756G генининг А/А генотипи ва MTHFR C677Tгенининг C/C генотипи ҳимоя хусусиятларини намоён қилса, мос равишда G/G ва Т/Т генотиплари эса туғма нуқсонлар ривожланиш хавфининг генетик омили эканлиги исботланган;
илк бор туғма юрак касаллиги бўлган болаларнинг оталарида туғма юрак касаллиги хавфи билан ҳеч қандай генетик омиллар аниқланмасада, оналарида MTR A2756G генининг G/G генотипи ва MTHFR C677T генининг Т/Т генотиплари каби генетик омиллари сабабли туғма нуқсонлар ривожланиш хавфи ортишига олиб келиши исботланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб ўғил болаларда (ҚТН ва ТФ) туғма юрак нуксонлари ривожланишига MTR A2756G генининг А/G ва G/G генотиплари, қиз болаларда (ТФ) MTHFR C677T генининг Т/Т генотипи ривожланиш хавфининг генетик омиллари сабаб бўлиши билан гендер фарқлар  аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича ягона хулоса 2024 йил 26 ноябрдаги 09/30 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор туғма юрак нуқсонларида  аномал кон оқимининг юзага келиши натижасида қон айланишининг бузилиши хамда юрак-қон томир  тўқимасида  юзага келадиган яллиғланиш жараёнининг кучайиши сабабли яллиғланишга хос (IL-6, IL-8 ва TNFα) ва қарши (ИЛ-10)  цитокинлар  миқдорларининг меъёрга нисбатан ишонарли ортиши аниқланганлиги  бўйича «Туғма юрак нуқсони бўлган болаларда диагностика усулини оптималлаштириш» ва «Болаларда туғма юрак нуқсонларини индивидуал прогнозлаш усули» услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг  2023 йил 27 октябрдаги №23-m/120-сонли  ва №23-m/121-сонли хулосалари билан тасдиқланган). Мазкур таклиф Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 8.02.2024 йилдаги №01/14- ва №01/15-сонли, Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2.02.2024 йилдаги 72-сонли ва Бухоро  вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 16.04.2024 йилдаги №60-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги №09/30-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши туғма юрак нуқсони бўлган болаларни ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, ногиронлик даражасини пасайтириш,  асоратлар ва ўлим холатини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади;  иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Хоразм ва Бухоро  вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари хамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятларига жорий этилиши  туғма юрак нуқсони бўлган болаларда диагностика усулини оптималлаштириш ва индивидуал прогнозлаш усулини қўллаш хар бир болага нисбатан сарфланган маблағнинг 350000 сўмгача тежаш ва  касалхонада ётиш кунларини 3 суткага қискаришга имкон яратади;  хулоса: туғма юрак нуқсонларида  юрак-қон томир  тўқимасида  юзага келадиган яллиғланиш жараёнининг кучайишида яллиғланишга хос (IL-6, IL-8 ва TNFα) ва қарши (ИЛ-10)  цитокинлар  миқдорларининг меъёрга нисбатан ишонарли ортиши асосланган.  
иккинчи илмий янгилик: илк бор туғма юрак нуқсонларида кузатиладиган гипоксия сабабли юзага келадиган юрак-қон томир тўқимаси структурасининг  ўзгариши жараёнида ўсиш омилларининг (bFGF, VEGF-A ва TGF-β) кескин фаоллашуви исботланганлиги бўйича «Туғма юрак нуқсони бўлган болаларда диагностика усулини оптималлаштириш» ва «Болаларда туғма юрак нуқсонларини индивидуал прогнозлаш усули» услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг  2023 йил 27 октябрдаги №23-m/120-сонли  ва №23-m/121-сонли хулосалари билан тасдиқланган). Мазкур таклиф Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 8.02.2024 йилдаги №01/14- ва №01/15-сонли, Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2.02.2024 йилдаги 72-сонли ва Бухоро  вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 16.04.2024 йилдаги №60-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги №09/30-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши туғма юрак нуқсони бўлган болаларни ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, ногиронлик даражасини пасайтириш,  асоратлар ва ўлим холатини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади;  иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Хоразм ва Бухоро  вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари хамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятларига жорий этилиши  туғма юрак нуқсони бўлган болаларда диагностика усулини оптималлаштириш ва индивидуал прогнозлаш усулини қўллаш хар бир болага нисбатан сарфланган маблағнинг 350000 сўмгача тежаш ва  касалхонада ётиш кунларини 3 суткага қискаришга имкон яратади;  хулоса: туғма юрак нуқсонларида кузатиладиган гипоксия сабабли юзага келадиган юрак-қон томир тўқимаси структурасининг  ўзгариши жараёнида ўсиш омилларининг (bFGF, VEGF-A ва TGF-β) кескин фаоллашуви асосланган.
учинчи илмий янгилик: илк бор ўзбек миллатига мансуб болаларда туғма юрак нуксонида MTR A2756G генининг А/А генотипи ва MTHFR C677Tгенининг C/C генотипи ҳимоя хусусиятларини намоён қилса, мос равишда G/G ва Т/Т генотиплари эса туғма нуқсонлар ривожланиш хавфининг генетик омили эканлиги исботланганлиги бўйича «Туғма юрак нуқсони бўлган болаларда диагностика усулини оптималлаштириш» ва «Болаларда туғма юрак нуқсонларини индивидуал прогнозлаш усули» услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг  2023 йил 27 октябрдаги №23-m/120-сонли  ва №23-m/121-сонли хулосалари билан тасдиқланган). Мазкур таклиф Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 8.02.2024 йилдаги №01/14- ва №01/15-сонли, Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2.02.2024 йилдаги 72-сонли ва Бухоро  вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 16.04.2024 йилдаги №60-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги №09/30-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши туғма юрак нуқсони бўлган болаларни ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, ногиронлик даражасини пасайтириш,  асоратлар ва ўлим холатини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади;  иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Хоразм ва Бухоро  вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари хамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятларига жорий этилиши  туғма юрак нуқсони бўлган болаларда диагностика усулини оптималлаштириш ва индивидуал прогнозлаш усулини қўллаш хар бир болага нисбатан сарфланган маблағнинг 350000 сўмгача тежаш ва  касалхонада ётиш кунларини 3 суткага қискаришга имкон яратади;  хулоса: ўзбек миллатига мансуб болаларда туғма юрак нуксонида MTR A2756G генининг А/А генотипи ва MTHFR C677Tгенининг C/C генотипи ҳимоя хусусиятларини, G/G ва Т/Т генотиплари эса туғма нуқсонлар ривожланиш хавфининг генетик омили эканлиги асосланган.
 тўртинчи илмий янгилик: илк бор туғма юрак касаллиги бўлган болаларнинг оталарида туғма юрак касаллиги хавфи билан ҳеч қандай генетик омиллар аниқланмасада, оналарида MTR A2756G генининг G/G генотипи ва MTHFR C677T генининг Т/Т генотиплари каби генетик омиллари сабабли туғма нуқсонлар ривожланиш хавфи ортишига олиб келиши исботланганлиги бўйича «Туғма юрак нуқсони бўлган болаларда диагностика усулини оптималлаштириш» ва «Болаларда туғма юрак нуқсонларини индивидуал прогнозлаш усули» услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг  2023 йил 27 октябрдаги №23-m/120-сонли  ва №23-m/121-сонли хулосалари билан тасдиқланган). Мазкур таклиф Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 8.02.2024 йилдаги №01/14- ва №01/15-сонли, Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2.02.2024 йилдаги 72-сонли ва Бухоро  вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 16.04.2024 йилдаги №60-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги №09/30-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши туғма юрак нуқсони бўлган болаларни ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, ногиронлик даражасини пасайтириш,  асоратлар ва ўлим холатини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Хоразм ва Бухоро  вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари хамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятларига жорий этилиши  туғма юрак нуқсони бўлган болаларда диагностика усулини оптималлаштириш ва индивидуал прогнозлаш усулини қўллаш хар бир болага нисбатан сарфланган маблағнинг 350000 сўмгача тежаш ва  касалхонада ётиш кунларини 3 суткага қискаришга имкон яратади;  хулоса: туғма юрак касаллиги бўлган болаларнинг оталарида туғма юрак касаллиги хавфи билан ҳеч қандай генетик омиллар аниқланмади, оналарида MTR A2756G генининг G/G генотипи ва MTHFR C677T генининг Т/Т генотиплари туғма нуқсонлар ривожланиш хавфи ортишига олиб келиши асосланган.
 бешинчи илмий янгилик: илк бор ўзбек миллатига мансуб ўғил болаларда (ҚТН ва ТФ) туғма юрак нуксонлари ривожланишига MTR A2756G генининг А/G ва G/G генотиплари, қиз болаларда (ТФ) MTHFR C677T генининг Т/Т генотипи ривожланиш хавфининг генетик омиллари сабаб бўлиши билан гендер фарқлар  аниқланганлиги бўйича «Туғма юрак нуқсони бўлган болаларда диагностика усулини оптималлаштириш» ва «Болаларда туғма юрак нуқсонларини индивидуал прогнозлаш усули» услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг  2023 йил 27 октябрдаги №23-m/120-сонли  ва №23-m/121-сонли хулосалари билан тасдиқланган). Мазкур таклиф Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 8.02.2024 йилдаги №01/14- ва №01/15-сонли, Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2.02.2024 йилдаги 72-сонли ва Бухоро  вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 16.04.2024 йилдаги №60-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги №09/30-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши туғма юрак нуқсони бўлган болаларни ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, ногиронлик даражасини пасайтириш,  асоратлар ва ўлим холатини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади;  иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Хоразм ва Бухоро  вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари хамда Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятларига жорий этилиши  туғма юрак нуқсони бўлган болаларда диагностика усулини оптималлаштириш ва индивидуал прогнозлаш усулини қўллаш хар бир болага нисбатан сарфланган маблағнинг 350000 сўмгача тежаш ва  касалхонада ётиш кунларини 3 суткага қискаришга имкон яратади;  хулоса: ўзбек миллатига мансуб ўғил болаларда (ҚТН ва ТФ) туғма юрак нуксонлари ривожланишига MTR A2756G генининг А/G ва G/G генотиплари, қиз болаларда (ТФ) MTHFR C677T генининг Т/Т генотипи ривожланиш хавфининг генетик омиллари эканлиги асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish