Мавлянов Сарвар Искандаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ички касалликлар амалиётида фармакотерапияга тарафдорлик муаммолари ва унинг нейропсихологик ва генетик жиҳатлари», 14.00.05 – Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Tib412.
Илмий маслаҳатчи: Хамраев Аброр Асрарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Тургунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жабборов Озимбой Отахонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Исмаилова Жадида Ахмеджановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипертония касаллиги мисолида сурункали ички касалликлар билан хасталанган беморларда даво жараёнига мойиллик даражаси, комплаентлиги ва унинг таркибий қисмларини, беморнинг асаб типи психофенотип хусусиятлари ҳамда баъзи генлар полиморфизми билан боғлиқлигини аниқлаш орқали мойилликни баҳолаш ва уни ошириш ёндашувларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипертония касаллиги билан хасталанган беморларнинг комплаентлиги етарли даражада эмаслиги, унинг ижтимоий, ҳиссий ва феъл-атворий таркибий қисмларининг турли даражада бузилганлиги, уларнинг даво жараёнига мойиллигини деярли йўқлиги ҳамда қониқарсиз бўлишида акс этиб, аксарият ҳолларда шифокорлар тавсиясини буткул ёки тўлиқ бажарилмаслиги ва инкор қилинишида намоён бўлиши ҳамда даво самарадорлигини пасайиб кетиши билан кечиши аниқланган;
гипертония касаллиги билан хасталанган беморларнинг феъл-атворий, характер хусусиятларининг намоён бўлиш даражалари турлича бўлиши ва улар билан даво жараёнларига мойиллиги ҳамда комплаентлиги таркибий қисмлари орасида алоқадорлик мавжуд бўлиб, муайъян феъл-атвор ва характер турларини намоён бўлиш даражасига мос равишда мойиллик ҳамда комплаентлик кўрсатгичлари турлича бўлиши исботланган;
гипертония касаллиги билан хасталанган беморларда асаб тизимининг симпатик ва парасимпатик турлари учраши ҳамда улар билан феъл-атвор ва характер турлари орасида боғлиқлик кузатилиб, мос равишда даво жараёнига мойиллик ҳамда комплаентлик ҳолатида фарқланиши аниқланган;
гипертония касаллиги билан хасталанган беморларда нейромедиатор тизими назоратини таъминловчи DRD2 гени С>Т С2137Т rs 1800497 ва СОМТ гени A/G (Val158 Met) rs 4680 генларининг генотипларини турлича учраши ҳамда беморларнинг феъл-атвор ва характер турларини юқори, паст даражада намоён бўлишини таъминлаши ва даво жараёнига мойиллиги ва комплаентлиги орасида муайъян алоқадорлик мавжудлиги туфайли уларнинг ушбу ҳолатлари хар хил бўлиши аниқланган;
гипертония касаллиги билан хасталанган беморларнинг даво жараёнига мойиллиги ва комплаентлиги таркибий қисмларини турлича бўлишининг ирсий асоси DRD2 гени С>Т С2137Т rs 1800497 ва СОМТ гени A/G (Val158 Met) rs 4680 генлари генотипларига боғлиқлигини аниқланиши, уларни ушбу генлар бўйича генотиплаш ва шифокор тавсияларини бажаришга мойиллигини аниқлаш учун янги ёндашув бўлиши мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Беморларнинг даво жараёнига мойиллик –комплаентлик даражасини ва унга таъсир этувчи омиллар бўйича олинган амалий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: гипертония касаллиги билан хасталанган беморларнинг комплаентлиги етарли даражада эмаслиги, унинг ижтимоий, ҳиссий ва феъл-атворий таркибий қисмларининг турли даражада бузилганлиги, уларнинг даво жараёнига мойиллигини деярли йўқлиги ва қониқарсиз бўлишида акс этиб, аксарият ҳолларда шифокорлар тавсиясини буткул ёки тўлиқ бажарилмаслиги ҳамда инкор қилинишида намоён бўлиши ва даво самарадорлигини пасайиб кетиши билан кечиш аниқланганлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (02.12.2024 йилдаги №124-сoнли), Тошкент вилoяти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси (29.11.2024 йилдаги №455-сoнли) ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмаси (05.12.2024 йилдаги №204-сонли) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг комплаентлиги етарли даражада эмаслиги, унинг ижтимоий, ҳиссий ҳамда феъл-атворий таркибий қисмларининг турли даражада бузилганлиги, беморларнинг даво жараёнига мойиллигини деярли йўқлиги ва қониқарсиз бўлишида акс этиб, аксарият ҳолларда шифокорлар тавсиясини буткул ёки тўлиқ бажарилмаслиги ҳамда инкор қилинишида намоён бўлиши ва даво самарадорлигини пасайиб кетишини аниқлаш орқали юзага келадиган асоратлар ҳамда ногиронликни олди олинади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг комплаентлиги етарли даражада эмаслиги, унинг ижтимоий, ҳиссий ва феъл-атворий таркибий қисмларининг турли даражада бузилганлиги, уларнинг даво жараёнига мойиллигини деярли йўқлиги ҳамда қониқарсиз бўлишида акс этиб, аксарият ҳолларда шифокорлар тавсиясини буткул ёки тўлиқ бажарилмаслиги ва инкор қилинишида намоён бўлиши ҳамда даво самарадорлигини пасайиб кетишини олдини олиш касалликни эрта асоратланишини камайишига олиб келади. Хулоса: гипертония касаллиги мавжуд беморларнинг комплаентлиги етарли даражада эмаслиги, унинг ижтимоий, ҳиссий ва феъл-атворий таркибий қисмларининг турли даражада бузилганлиги, уларнинг даво жараёнига мойиллигини деярли йўқлиги ҳамда қониқарсиз бўлишида акс этиб, аксарият ҳолларда шифокорлар тавсиясини буткул ёки тўлиқ бажарилмаслиги ва инкор қилинишида намоён бўлиши ҳамда даво самарадорлигини пасайиб кетиши олдини олиш орқали эрта асоратланиш ва ногиронликни олди олинади.
иккинчи илмий янгилик: гипертония касаллиги билан хасталанган беморларнинг феъл-атворий, характер хусусиятларининг намоён бўлиш даражалари турлича бўлиши ва улар билан даво жараёнларига мойиллиги ҳамда комплаентлилик таркибий қисмлари орасида алоқадорлик мавжуд бўлиб, муайъян феъл-атвор ва характер турларини намоён бўлиши даражасига мос равишда мойиллик ҳамда комплаентлилик кўрсатгичлари турлича бўлиши исботланганлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (02.12.2024 йилдаги №124-сoнли), Тошкент вилoяти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси (29.11.2024 йилдаги №455-сoнли) ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмаси (05.12.2024 йилдаги №204-сонли) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг феъл-атворий, характер хусусиятларининг намоён бўлиш даражалари турлича бўлиши ва улар билан даво жараёнларига мойиллиги ҳамда комплаентлилик таркибий қисмлари орасида алоқадорлик мавжуд бўлиб, муайъян феъл-атвор ва характер турларини намоён бўлиши даражасига мос равишда ушбу ҳолатларни турлича бўлишини аниқлаш орқали руҳий тўсиқларни баратараф этиш имконияти яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг феъл-атворий, характер хусусиятларининг намоён бўлиш даражалари турлича бўлиши ва улар билан даво жараёнларига мойиллиги ҳамда комплаентлилик таркибий қисмлари орасида алоқадорлик мавжуд бўлиб, муайъян феъл-атвор ва характер турларини намоён бўлиши даражасига мос равишда мойиллик ҳамда комплаентлилик кўрсатгичлари турлича бўлишини аниқлаш орқали даво самарадорлиги оширилади. Хулоса: гипертония касаллиги мавжуд беморларнинг феъл-атворий, характер хусусиятларининг намоён бўлиш даражалари турлича бўлиши ва улар билан даво жараёнларига мойиллиги ва комплаентлилик таркибий қисмлари орасида алоқадорлик мавжуд бўлиб, муайъян феъл-атвор ва характер турларини намоён бўлиши даражасига мос равишда ушбу ҳолатларни турлича бўлишини аниқлаш орқали руҳий тўсиқлар бартараф этилади ва даво самарадорлиги ошади.
учинчи илмий янгилик: гипертония касаллиги мавжуд беморларда асаб тизимининг симпатик ва парасимпатик турлари учраши ҳамда улар билан феъл-атвор ва характер турлари орасида боғлиқлик кузатилиб, мос равишда даво жараёнига мойиллик ҳамда комплаентлик ҳолатида фарқланиши аниқланганлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (02.12.2024 йилдаги №124-сoнли), Тошкент вилoяти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси (29.11.2024 йилдаги №455-сoнли) ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмаси (05.12.2024 йилдаги №204-сонли) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда асаб тизимининг симпатик ҳамда парасимпатик турлари учраши ва улар билан феъл-атвор ҳамда характер турлари орасида боғлиқлик кузатилиб, мос равишда даво жараёнига мойиллик ва комплаентлилик ҳолатида фарқларни аниқлаш орқали бемор индивидуал шахс портрети кўрсаткичларини баҳолаш имконияти яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларда асаб тизимининг симпатик ва парасимпатик турлари учраши ҳамда улар билан феъл-атвор ҳамда характер турлари орасида боғлиқлик кузатилиб, мос равишда даво жараёнига мойиллик ва комплаентлилик ҳолатида фарқларни аниқлаш орқали фармакотерапия самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Хулоса: гипертония касаллиги билан хасталанган беморларда асаб тизимининг симпатик ва парасимпатик турлари учраши ҳамда улар билан феъл-атвор ва характер турлари орасида боғлиқлик кузатилиб, мос равишда даво жараёнига мойиллик ва комплаентлилик ҳолатида фарқларни аниқлаш орқали уларни индивидуал шахс портрети кўрсаткичларини баҳолаш фармакотерапия самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: гипертония касаллиги билан хасталанган беморларда нейромедиатор тизими назоратини таъминловчи DRD2 гени С>Т С2137Т rs 1800497 ва СОМТ гени A/G (Val158 Met) rs 4680 генларининг генотипларини турлича учраши ва беморларнинг феъл-атвор ва характер турларини юқори ва қуйи даражада намоён бўлишини таъминлаши ва даво жараёнига мойиллиги ва комплаентлиги орасида муайъян алоқадорлик мавжудлиги туфайли уларнинг ушбу ҳолатлари хар хил бўлиши аниқланганлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (02.12.2024 йилдаги №124-сoнли), Тошкент вилoяти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси (29.11.2024 йилдаги №455-сoнли) ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмаси (05.12.2024 йилдаги №204-сонли) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда нейромедиатор тизими назоратини таъминловчи DRD2 гени С>Т С2137Т rs 1800497 ва СОМТ гени A/G (Val158 Met) rs 4680 генларининг генотипларини турлича учраши ҳамда беморларнинг феъл-атвор ва характер турларини юқори ва қуйи даражада намоён бўлишини таъминлаши асосланганлиги орқали даво жараёнига мойилликни башорат қилиш имконияти яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларда нейромедиатор тизими назоратини таъминловчи DRD2 гени С>Т С2137Т rs 1800497 ва СОМТ гени A/G (Val158 Met) rs 4680 генларининг генотипларини турлича учраши ва беморларнинг феъл-атвор ва характер турларини юқори ва қуйи даражада намоён бўлишини таъминлаши асосланганлиги орқали фармакотерапия самарадорлиги оширилади. Хулоса: гипертония касаллиги мавжуд беморларда нейромедиатор тизими назоратини таъминловчи DRD2 гени С>Т С2137Т rs 1800497 ва СОМТ гени A/G (Val158 Met) rs 4680 генларининг генотипларини турлича учраши ва беморларнинг феъл-атвор ҳамда характер турларини юқори ва қуйи даражада намоён бўлишини таъминлаши асосланганлиги орқали даво жараёнига мойилликни башорат қилиш, фармакотерапия самарадорлиги оширилиши мумкин.
бешинчи илмий янгилик: гипертония касаллиги билан хасталанган беморларнинг даво жараёнига мойиллиги ва комплаентлилиги таркибий қисмларини турлича бўлишининг ирсий асоси DRD2 гени С>Т С2137Т rs 1800497 ва СОМТ гени A/G (Val158 Met) rs 4680 генлари генотипларига боғлиқлигини аниқланиши Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (02.12.2024 йилдаги №124-сoнли), Тошкент вилoяти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси (29.11.2024 йилдаги №455-сoнли) ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмаси (05.12.2024 йилдаги №204-сонли) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг даво жараёнига мойиллиги ва комплаентлилиги таркибий қисмларини турлича бўлишининг ирсий асоси DRD2 гени С>Т С2137Т rs 1800497 ва СОМТ гени A/G (Val158 Met) rs 4680 генлари генотипларига боғлиқлигини аниқланиши орқали ушбу генлар бўйича генотиплаш ва шифокор тавсияларини бажаришга мойиллигини аниқлаш учун янги ёндашувлар ишлаб чиқиш имкониятини берган. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг даво жараёнига мойиллиги ва комплаентлилиги таркибий қисмларини турлича бўлишининг ирсий асоси DRD2 гени С>Т С2137Т rs 1800497 ва СОМТ гени A/G (Val158 Met) rs 4680 генлари генотипларига боғлиқлигини аниқланиши орқали беморларнинг меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқаришини ҳисоблаш орқали бир йилда битта тиббиёт муассасасида 10733063 сўм маблағ тежаб қолиниши билан даволаш усули самараси аниқланган. Хулоса: гипертония касаллиги билан хасталанган беморларнинг даво жараёнига мойиллиги ва комплаентлиги таркибий қисмларини турлича бўлишининг ирсий асоси DRD2 гени С>Т С2137Т rs 1800497 ва СОМТ гени A/G (Val158 Met) rs 4680 генлари генотипларига боғлиқлигини аниқланиши орқали беморларнинг даво жараёнига мойиллигини ошишига ва меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқаришига олиб келган.