Sayt test rejimida ishlamoqda

Матякубов Шавкат Батировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Мақом хонандалигида устоз шогирд анъаналари», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/San.111.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Рустамбек Самигович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.27.09.2024.San.54.01
Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор; Эргашева Чинора Эргаш қизи, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мақом хонандалиги таълимида устоз-шогирд анъаналарининг илмий-назарий, услубий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мақом хонандалигига оид овозлар турига қараб ўзига хос садолантиришда хонандалар гуллиги, бинниги, ишками каби усулларида пастки ҳамда юқори резонаторларда куйлашганлиги очиб берилган;
мақом хонандалигида Бухоро мактабига хос тенор овозига мос халқумни тўлдириб куйлашганлиги, Хоразм услубида резонатор сифатида танглай ва бурун аъзоларига овозни жаранглатиб талаффузга мос шакллантирилганлиги, Фарғона-Тошкент мақом хонандалигида ҳар бир сўз маъносини етказишда оғизни катта очиб куйлашганлиги исботланган;
Ота Жалол Носиров, Домла Ҳалим Ибодов, Ҳожихон Болтаев, Мадраҳим Ёқубов (Шерозий), Маматбува Сатторов, Жўрахон Султонов, Орифхон Хотамов, Ориф ҳожи Алимаҳсумов каби санъаткорларнинг ижро услублари, мақом хонандалигининг ҳар бир воҳага хос кичик товуш сентларини (баландлиги) нимчорак пардаларни ишлатиш ҳолатига кўра мақом микрохроматизм хусусияти аниқланган;
устоз-шогирд анъаналаридан фойдаланган ҳолда Муножат Йўлчиева шогирдларни воҳага хос ижро услубида шаклланган тембрини сақлаган ҳолда тарбиялаши, Маҳмуджон Тожибоев ҳар қандай услубдаги шогирдларни ўз услубига мослаши, овозни шакллантириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Мақом хонандалигида устоз шогирд анъаналари” тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мақом хонандалигига оид овозлар турига қараб ўзига хос садолантиришда хонандалар гуллиги, бинниги, ишками каби усулларида пастки ҳамда юқори резонаторларда куйлашганлиги ҳамда мақом хонандалигида Бухоро мактабига хос тенор овозига мос халқумни тўлдириб куйлашганлиги, Хоразм услубида резонатор сифатида танглай ва бурун аъзоларига овозни жаранглатиб талаффузга мос шакллантирилганлиги, Фарғона-Тошкент мақом хонандалигида ҳар бир сўз маъносини етказишда оғизни катта очиб куйлашганлигига оид хулосалар “Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси” фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг” 2021 йил 6 июнда 01-04/83-137-сон маълумотнома). Натижада устоз-шогирд анъаналари орқали мақом хонандалигидаги овоз хосил қилиш услубини таълим тизимида қўллаш самарадорлиги илмий асосда исботланган;
Ота Жалол Носиров, Домла Ҳалим Ибодов, Ҳожихон Болтаев, Мадраҳим Ёқубов (Шерозий), Маматбува Сатторов, Жўрахон Султонов, Орифхон Хотамов, Ориф ҳожи Алимаҳсумов каби санъаткорларнинг ижро услублари, мақом хонандалигининг ҳар бир воҳага хос кичик товуш сентларини (баландлиги) нимчорак пардаларни ишлатиш ҳолатига кўра мақом микрохроматизм хусусиятига оид таклифлар ЎзМТРКдаги “Маънавият ва маърифат” телеканалининг “Мақом сабоқлари”, “Эстрададан мақомгача” кўрсатувлари орқали намойиш этилган (“Маънавият ва маърифат” телеканалининг 2023-йил 25-декабрдаги 02-01/257-сон маълумотнома). Натижада устоз-шогирд анъаналарини таълимот сифатида белгилаб, ХХ асрнинг бошида яшаб ўтган Домла Ҳалим Ибодов, Леви Бобохонов, Ҳожихон Болтаев, Мадраҳим Ёқубов (Шерозий), Маматбува Сатторов, Жўрахон Султонов, Юнус Ражабий, Расулқори Мамадалиев каби устоз санъаткорларнинг тажрибаларини мақом хонандалиги таълими учун аниқланган;
устоз-шогирд анъаналаридан фойдаланган ҳолда Муножат Йўлчиева шогирдларни воҳага хос ижро услубида шаклланган тембрини сақлаган ҳолда тарбиялаши, Маҳмуджон Тожибоев ҳар қандай услубдаги шогирдларни ўз услубига мослаши, овозни шакллантиришига оид таклифлар “Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси” фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2021 йил 6 июнда 01-04/83-137-сон маълумотнома). Натижада мақом хонандалигини ўқитишда устоз-шогирд анъаналаридан фойдаланган ҳолда ҳар бир устознинг индивидуал услубини илмий-амалий жиҳатдан ишлаб чиқишнинг намунавий йўллари далилланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish