Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупжанова Феруза Қурбоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли тизимли тилларда “бош” консепти вербализаторларининг лингвокогнитив асослари ва лингвокултурологик хусусиятлари (замонавий инглиз ва рус тиллари материаллари асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.2.PhD/Ped5046.
Илмий раҳбар: Хашимов Ғанижон Мурзаахмедович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Арустамян Яна Юревна, филология фанлари доктори, профессор; Содиқов Зохиджон, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва рус тилларида “бош” сўзининг универсал консептуал семантикасини обективлаштирувчи лисоний иерархиянинг турли сатҳдаги воситаларини комплекс, тизимли лингвокогнитив ўрганиш ва уларнинг изоморфлигини аниқлаш имконини берувчи лингвокогнитив асослари ва ва алломорф хоссалар ҳамда уларни юзага келтирувчи омилларнинг лингвокултурологик табиатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“бош” консепти вербализаторларининг замонавий тилшуносликда монолингвал ва полилингвал планда ўрганилишига бағишланган тадқиқот натижалари тизимлаштирилган ва умумлаштирилган;
замонавий инглиз ва рус тилларида “бош” консептининг “бош” лингвокогнитив майдонини ҳосил қилувчи турли сатҳли вербализаторларига комплекс тизимли лингвокогнитив ёндашув амалга оширилган;
“бош” консептини воқелантирувчи турли сатҳли (морфологик, лексик, синтактик, фразеологик, текстологик ва паралингвистик) воситаларнинг структур-семантик турлари аниқланган ва белгиланган ҳамда уларнинг чоғиштирилаётган тиллардаги таксономияси ишлаб чиқилган;
таққосланаётган тилларда “бош” консептини воқелантирувчи фразеологик воситаларнинг учта муҳим (номинатив, номинатив-коммуникатив ва коммуникатив) тури, шу жумладан, уларнинг семантикасининг турли метафорик кўчишлари амалга ошириладиган паремиологик (провербиал) ва паралингвистик турлари очиб берилган ва таҳлил қилинган;
кундалик нутқда амал қилувчи “бош” консепти вербализаторларининг лингвокултурема сифатидаги лингвомаданий хусусиятлари аниқланди ва очиб берилди. Уларнинг инглиз ва рус тилларида изоморф ва алломорф хусусиятлари ҳамда ушбу хусусиятларни юзага келтирувчи омиллар аниқланди, бу эса уларнинг тиллараро корреспонденсияси даражасини аниқлашга ёрдам берди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий хулосалари ва
амалий натижаларидан қуйидаги йўналишларда фойдаланилган
“бош” консепти вербализаторларини замонавий тилшуносликда бир тилли ва кўп тилли жиҳатдан ўрганиш жараёнида олинган илмий хулосалар “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида бажарилган “АЛ-ФДУ2022307-010” лойиҳаси доирасида “Антиплагиат” дастурини жорий этишда қўлланилган (2024-йил 10 октябр № 321 маълумотномаси Ушбу тадқиқот натижалари икки хил тизимли тилларда “бош” консептининг турли даражадаги вербализаторларини чуқур таҳлил қилишга, уларни қиёсий-типологик ёндашув нуқтайи назаридан махсус ўрганишга, уларнинг ишлашининг умумий ва ўзига хос хусусиятларини аниқлашга, вербализаторларнинг бир тилли ва кўп тилли контекстларда шаклланиши ва қўлланилиш механизмларини аниқроқ белгилашга ёрдам берган. 
“бош” консепти вербализаторларининг когнитив қиёсий назарияси муаммосига оид илмий-назарий хулосалардан Фарғона давлат университетида амалга оширилган “Энглиш Аccесс Миcросcоларшип Програм (АCCЕСС)” лойиҳаси доирасида фойдаланилган. Тадқиқот жараёнида ҳар хил сатҳли вербализаторларнинг турлари, уларнинг турли нутқий вазиятларда қўлланилиши ҳақидаги айрим назарий хулосалар ва амалий қоидалардан самарали фойдаланилди (2024-йил 23 ноябр № 310 маълумотномаси). Натижада қиёсий-типологик маълумотлардан фойдаланиш “бош” консепти вербализаторлари ва уларнинг қиёсланаётган тиллардаги ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатларини сифатли ўзлаштиришга хизмат қилди.
инглиз ва рус тилларида “бош” консепти вербализаторларининг аниқланган ва очиб берилган изоморф ва алломорф хусусиятлари ҳамда уларни юзага келтирувчи омиллар асосида уларнинг қиёсланаётган тиллардаги тиллараро мувофиқлик даражаси аниқланганлигига оид хулосалардан “Хайрли кун” телекўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Фарғона” телеканалининг 2024-йил 25-ноябрдаги 216-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув материалларида инглиз, ўзбек ва бошқа тиллардаги “бош” консептининг вербализаторлари материаллари бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish