Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсудинова Ихбол Баховадиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси: “Ўзбек тили миллий корпусида ёрдамчи сўзлар базаси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2021.3.PhD/Fil1943 Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович,  филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Азимов Иномжон Мамасодиқович, филология фанлари доктори, доцент, Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи  филология фанлари доктори (DSc), профессор, 
 Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
 Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбек тили Миллий корпуси негизида ёрдамчи сўзларнинг онлайн платформасини яратиш, уларнинг частотали статистикасини аниқлаш ва ушбу туркум сўзларни корпусларга оид матнларда маркерлашнинг назарий асосларини таҳлил қилиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилидаги матнли маълумотлардан инсон фикрининг ҳиссий томонларини аниқлайдиган автоматик тизимни яратишда юкламаларни сентимент таҳлилга тортиш масаласи далилланган;
ўзбек тилида турли услубларга оид 20000 сўзли матнлардаги барча ёрдамчи сўзларни таҳлилга тортиш орқали энг фаол ёрдамчи сўзлар аниқланган ва уларнинг частотали статистикаси шакллантирилган;
ёрдамчи сўзларнинг дастурий таъминотини тил корпуслари ва субкорпусларга киритиш орқали машина таржимаси, маълумотлар қидируви соҳаларидаги айрим муаммоларни бартараф этишга кўмак берувчи морфологик қонуниятлар лингвистик моделлар орқали илмий асосланилган ҳамда ҳттпс://аухwордс.уз/ қидирув базасида 
434 та ёрдамчи сўзнинг услубий хосланиши ва мазмуний ифодалари аниқланган;
она тилини ўқитишда ёрдамчи сўзларнинг ўргатилишини самарали ташкил этиш мақсадида ҳозирги ўзбек адабий тилида мавжуд кўмакчи, богʻловчи ва юкламаларнинг электрон ҳттпс://аухwордс.уз/ қидирув базаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ўзбек тилида ёрдамчи сўзли лингвистик конструксияларни формаллаштириш алгоритмига доир назарий ва статистик маълумотлар ёритилган ушбу диссертация натижаларидан ва ҳттпс://аухwордс.уз/ ёрдамчи сўзларнинг онлайн лугʻатидан “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли 2019-2022-йилларда амалга оширилган амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 12-февралдаги №04/1-346-сонли маълумотномаси). Натижада, тил корпуслари ва турли маълумотлар базаси учун ёрдамчи сўзлар базасидан лингвистик таъминот сифатида фойдаланишнинг амалий жиҳатлари асосланган;
 диссертациянинг ёрдамчи сўзлардан нутқий коммуникатив жараёнда фойдаланиш, унинг услубий хосланиши ва частотавий таҳлили ҳақидаги назарий хулосаларидан “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги 2021-2023-йилларда амалга оширилган ПЗ-2020042022 грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг давлат илмий-техника дастурлари доирасида лойиҳаларни бажаришда фойдаланилганлиги тўгʻрисидаги 13.05. 2024-йилдаги №04/1-1239 сонли маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳа доирасидаги изланишлар натижасида ёзилган илмий  мақолалар мавзу юзасидан олиб борилган тадқиқотлар илмий савиясини оширишга хизмат қилган; 
ўзбек тилидаги матнли маълумотлардан инсон фикрининг ҳиссий томонларини аниқлайдиган автоматик тизимни яратишда юкламаларни сентимент таҳлилга тортиш масаласи оид илмий хулосалардан Сурхондарё миллий телерадиокомпаниясининг “Таълим ва тараққиёт”, “Тил – миллат кўзгуси”, “Кун мавзуси” рукнидаги телекўрсатув, давра суҳбатлари ва маънавий-маърифий ток шоу ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган.  (Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 20-июндаги №01-01/43 сонли маълумотномаси) Натижада, кўрсатувлар орқали ўзбек тили миллий корпусининг ахборотлашган тизимдаги ўрни, она тилининг бой имкониятларидан фойдаланишдаги моҳияти очиб берилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish