Юлдашева Нодира Зокировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “COVID-19 мавжуд аёлларда менструал овариал функцияси бузилишларининг клиник-патогенетик жиҳатлари”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2022.2.PhD/Tib2620
Илмий раҳбар: Шукуров Фархад Ишкулович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01
Расмий оппонентлар: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ешимбетова Гулсара Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли репродуктив ёшдаги аёлларда COVID-19 билан боғлиқ менструал-овариал функция бузилишларининг клиник ва патогенетик хусусиятларини ўрганиш, самарали ташхислаш, прогнозлаш ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 билан боғлиқ менструал-овариал функция бузилишлари мавжуд эрта, ўрта ва кечки репродуктив ёшдаги аёлларда (гормонал ва иммунологик таҳлиллар асосида) ФСГ ва ЛГ даражалари касаллик оғирлигига мутаносиб равишда 1,9–2,1 бараварга ошгани, эстрадиол (2,3–3,0 баравар) ва прогестерон (3,4–5,2 баравар) даражалари пасайиши ҳамда, цитокинлардан IL-1β (5–10 баравар), IL-6 (10–20 баравар) ва IFN-γ (6–8 баравар) ўсиши исботланган;
COVID-19 билан боғлиқ менструал-овариал функция бузилишлари мавжуд эрта, ўрта ва кечки репродуктив ёшдаги аёлларда (эхографик ва биокимёвий таҳлиллар асосида) тухумдон захираси баҳоланиб, АМГ даражаси ва АФС кўрсаткичлари беморлар ёшига мутаносиб равишда эрта репродуктив ёшли аёлларда 10%, ўрта репродуктив ёшдаги аёлларда 25% ва кеч репродуктив ёшдаги аёлларда 40% га камайиши исботланган;
COVID-19 билан боғлиқ менструал-овариал функция бузилишлари мавжуд эрта, ўрта ва кечки репродуктив ёшдаги аёлларда (морфологик ва иммуногистокимёвий таҳлиллар асосида) эндометрий тўқималарида беморлар ёшига мутаносиб равишда лимфоцитар инфильтрация (17,7%), безлар гиперплазияси (30%) ва қон қуйилиш ўчоқлари (20%) ҳамда эндометрийда ER ва PR рецепторлари экспрессиясининг 1,5–2 баравар пасайиши исботланган;
COVID-19 билан боғлиқ эрта, ўрта ва кечки менструал-овариал функция бузилишлари мавжуд репродуктив ёшдаги аёлларни даволаш ва реабилитациясида микронизирланган 0,060 мг гестоден ва 0,015 мг этинилэстрадиол таркибли монофазали перорал препарат ёрдамида ўтказилган гормонал коррекция ва реабилитацион терапия менструал-овариал циклини мос равишда 82,5%, 76,1% ва 70,1% га, овуляцияни 78,2%, 72,4% ва 62,4% га, фертилликни 72,3%, 65,6% ва 60,3%га тикланишига олиб келиши, хайз-овариал функция бузилишлари рецидивларини 2,2 бараварга ва репродуктив бузилишларни 2,1 бараварга қисқартиришига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 касаллиги билан боғлиқ менструал-овариал функция бузилишлари мавжуд эрта, ўрта ва кечки репродуктив ёшдаги аёлларда клиник, иммунологик, морфологик ва иммуногистокимёвий текширувлар орқали касалликнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ҳамда патогенетик асосланган даволаш усулларини такомилаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: COVID-19 билан боғлиқ менструал-овариал функция бузилишлари мавжуд эрта, ўрта ва кечки репродуктив ёшдаги аёлларда (гормонал ва иммунологик таҳлиллар асосида) ФСГ ва ЛГ даражалари касаллик оғирлигига мутаносиб равишда 1,9–2,1 бараварга ошгани, эстрадиол (2,3–3,0 баравар) ва прогестерон (3,4–5,2 баравар) даражалари пасайиши, цитокинлардан IL-1β (5–10 баравар), IL-6 (10–20 баравар) ва IFN-γ (6–8 баравар) ўсиши исботланган ҳамда улар натижалари асосида "COVID-19 билан касалланган аёлларда ҳайз ва овариал функция бузилишларини ташхислаш, прогнозлаш, даволаш ва профилактикаси" номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилиб (22.05.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 05-23/34-t сонли маълумотномаси) Тошкент шаҳар 9-сон туманлараро перинатал маркази бўйича 08.06.2024 йилдаги №67-сон буйруқ ва РИО ва БСИАТМ Хоразм филиали бўйича 20.07.2024 йилдаги №116-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/111-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 инфекциясига чалинган эрта, ўрта ва кечки репродуктив ёшдаги аёлларда менструал-овариал функцияси билан боғлиқ гормонал ва иммунологик ўзгаришларни аниқлаш репродуктив саломатликни эрта баҳолаш, мақсадли даволаш чораларини танлаш ва фертилликни сақлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда аниқланган гормонал ва иммунологик кўрсаткичларни баҳолаш орқали менструал-овариал функция бузилишларини ташхислашда қўшимча инвазив текширувлар (биопсия ва морфологик таҳлиллар)дан воз кечиш 120 аёл учун 42000000 сўмни иқтисод қилишга имкон берган. Хулоса: COVID-19 билан боғлиқ менструал-овариал функция бузилишларини эрта аниқлаш ва баҳолаш учун ФСГ, ЛГ, эстрадиол, прогестерон ҳамда цитокинлар (IL-1β, IL-6, IFN-γ) кўрсаткичларига асосланган самарали диагностик мезонлар ишлаб чиқилиши, ҳар бир аёл учун ўртача 350000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 билан боғлиқ менструал-овариал функция бузилишлари мавжуд эрта, ўрта ва кечки репродуктив ёшдаги аёлларда (эхографик ва биокимёвий таҳлиллар асосида) тухумдон захираси баҳоланиб, АМГ даражаси ва АФС кўрсаткичлари беморлар ёшига мутаносиб равишда эрта репродуктив ёшли аёлларда 10%, ўрта репродуктив ёшдаги аёлларда 25% ва кеч репродуктив ёшдаги аёлларда 40% га камайгани исботланган ва шу олинган натижалари асосида "COVID-19 билан касалланган аёлларда ҳайз ва овариал функция бузилишларини ташхислаш, прогнозлаш, даволаш ва профилактикаси" номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилиб (22.05.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 05-23/34-t сонли маълумотномаси) Тошкент шаҳар 9-сон туманлараро перинатал маркази бўйича 08.06.2024 йилдаги №67-сон буйруқ ва РИО ва БСИАТМ Хоразм филиали бўйича 20.07.2024 йилдаги №116-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/111-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: эрта, ўрта ва кечки репродуктив ёшдаги аёлларда COVID-19 билан боғлиқ тухумдон захирасининг ёшга мутаносиб пасайишини аниқланиши фертиллик тикланишини баҳолаш ҳамда индивидуал терапия режаларини белгилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тухумдонлар захирасини баҳолаш ёрдамида фертиллик тикланишини прогнозлаш усулининг жорий этилиши беморларни ташхислаш жараёнида қимматбаҳо ва инвазив текширувлардан воз кечиш ҳисобига 120 бемор учун ўртача 48000000 сўм маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: COVID-19 билан боғлиқ менструал-овариал функция бузилишлари мавжуд эрта, ўрта ва кечки репродуктив ёшдаги аёлларда тухумдон захирасини баҳолаш орқали репродуктив функция тикланишини прогнозлашнинг самарали модели ишлаб чиқилиб, унинг ёрдамида тухумдон захирасининг пасайиш даражасига кўра фертиллик тикланиш эҳтимоли аниқланиб, индивидуал даволаш режалари ишлаб чиқилиши, ташхислаш ва даволаш жараёнларининг самарадорлиги ошиши, ҳар бир бемор учун 400000 сўм маблағни тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: COVID-19 билан боғлиқ менструал-овариал функция бузилишлари мавжуд эрта, ўрта ва кечки репродуктив ёшдаги аёлларда (морфологик ва иммуногистокимёвий таҳлиллар асосида) эндометрий тўқималарида беморлар ёшига мутаносиб равишда лимфоцитар инфильтрация (17,7%), безлар гиперплазияси (30%) ва қон қуйилиш ўчоқлари (20%) ҳамда эндометрийда ER ва PR рецепторлари экспрессиясининг 1,5–2 баравар пасайиши шу олинган натижалари асосида "COVID-19 билан касалланган аёлларда ҳайз ва овариал функция бузилишларини ташхислаш, прогнозлаш, даволаш ва профилактикаси" номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилиб (22.05.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 05-23/34-t сонли маълумотномаси) Тошкент шаҳар 9-сон туманлараро перинатал маркази бўйича 08.06.2024 йилдаги №67-сон буйруқ ва РИО ва БСИАТМ Хоразм филиали бўйича 20.07.2024 йилдаги №116-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/111-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: эрта, ўрта ва кеч репродуктив ёшдаги аёлларда COVID-19 инфекцияси билан боғлиқ эндометрий тузилиши ва рецептор аппаратидаги мутаносиб морфологик ўзгаришларни аниқлаш аёлларда имплантация жараёнини баҳолаш, эндометриал патологияни эрта аниқлаш ва индивидуал терапевтик ёндашувни танлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ушбу прогнозлаш модели жорий этилиши орқали қимматбаҳо ва инвазив ташхислаш процедураларни камайтириш имкониятни, эндометрийдаги ER ва PR рецепторлари экспрессиясини баҳолаш орқали менструал-овариал функция бузилишларининг рецидивланиш хавфини аниқлаш ҳар 120 бемор учун ўртача 54000000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: COVID-19 билан боғлиқ менструал-овариал функция бузилишлари мавжуд эрта, ўрта ва кечки репродуктив ёшдаги аёлларда эндометрийнинг морфологик ва иммуногистокимёвий ўзгаришларини таҳлил қилиш орқали менструал-овариал функция бузилишлари рецидивини прогнозлашнинг самарали модели ишлаб чиқилганлиги бир нафар бемор учун 450000 сўм маблағни тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 билан боғлиқ менструал-овариал функция бузилишлари мавжуд эрта, ўрта ва кечки репродуктив ёшдаги аёлларда (гормонал терапия ва реабилитация усуллари асосида) микронизирланган 0,060 мг гестоден ва 0,015 мг этинилэстрадиол таркибли монофазали перорал препарат ёрдамида гормонал коррекция ва реабилитацион терапия менструал-овариал, овуляция ва фертилликни тикланишига олиб келиши исботланган ва улар натижалари асосида "COVID-19 билан касалланган аёлларда ҳайз ва овариал функция бузилишларини ташхислаш, прогнозлаш, даволаш ва профилактикаси" номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилиб (22.05.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 05-23/34-t сонли маълумотномаси) Тошкент шаҳар 9-сон туманлараро перинатал маркази бўйича 08.06.2024 йилдаги №67-сон буйруқ ва РИО ва БСИАТМ Хоразм филиали бўйича 20.07.2024 йилдаги №116-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/111-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 билан боғлиқ менструал-овариал функция бузилишлари мавжуд эрта, ўрта ва кеч репродуктив ёшдаги аёлларда юқори самарали гормонал коррекция усулини қўллаш COVID-19дан кейинги менструал-овариал функцияни тиклаш, репродуктив бузилишларни камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: гормонал терапия ва реабилитация усулларининг жорий этилиши даволаш харажатларини 2.0 бараварга қисқартириш, репродуктив функция тикланиш салмоғини 2 бараварга ошириб, 120 бемор учун ўртача 60000000 сўмгача харажатни тежаш имкони берган. Хулоса: COVID-19 билан боғлиқ менструал-овариал функция бузилишлари мавжуд эрта, ўрта ва кечки репродуктив ёшдаги аёлларда микронизирланган гестоден ва этинилэстрадиол таркибли перорал препарат ёрдамида ўтказилган гормонал терапия ва реабилитация усули самарали эканлиги клиник жиҳатдан исботлаб, бюджет маблағларини бир нафар бемор учун 500000 сўм харажатни тежаш имконини берган.