Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдумаджидова Дилдора Рахматуллаевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертaцияси ҳимояси хақида эълон 

I. Умумий маълумот. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт ютуқларига эришишнинг самарадорлигини оширишда спортчиларнинг психологик тайёргарлиги механизмларини ишлаб чиқиш”, 19.00.04 – «Тиббий психология».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Р54.
Илмий маслаҳатчи: Солиев Аъзамжон Баходирович, биология фанлари доктори 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори, профессор; Нишонова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор; Фарфиева Камола Атхамджановна, психология фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат Шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: спортчилар фаолиятида психологик тайёргарликнинг назарий-методологик ва эмпирик жиҳатдан асослаш ҳамда спорт ютуқларига эришиш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спорт такомиллашуви босқичидаги спортчиларнинг мусобақа олди ва ўтиш даври самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган схема ёрдамида спортчининг психологик ҳолатини назорат қилиш жараёнини турли босқичларида оқилона қўллаш орқали спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш жараёнидаги психологик барқарорлиги ҳамда жисмоний тайёргарлиги такомиллаштирилган;
психодиагностика усулларининг индивидуал-психологик хусусиятларига қараб танлаш асосида ишлаб чиқилган машғулот жараёнида психологик тайёргарликни оширувчи, мусобақа жараёнида психологик тайёргарликни бошқариш каби усулларни ўзида мужассам этувчи “Психологик тайёргарликнинг қўллаб-қувватлаш” номли модель ёрдамида спортчиларда мусобақа жараёнида кечадиган фрустрация, регидлик ва ҳавотирланиш каби ҳолатларидан спортчиларни олиб чиқиш самарадорлиги оширилган;
спортчиларда психологик техникаларни қўллаш ёрдамида ўз психик ҳолатини бошқаришда идеомотор тренировка, ауторегуляция ва гетерорегуляциядан фойдаланиш орқали апатия ҳолатидан чиқиш, ҳаракатларни фаоллаштириш ҳамда ҳиссий барқарорликни шакллантириш имкониятлари кенгайтирилган;
спорт фаолиятида психотехнологияларнинг аҳамияти ва психодиагностика усулларидан фойдаланишнинг самарадорлигини  психологик консультация ва психологик тренинг дастурининг умумлаштирилган восита ва усуллари кетма-кетлигини ифода этувчи схема ёрдамида психокоррекция усулларинингни тизимли қўллаш самарадорлиги оширилган;
спортчини мусобақа олди ҳамда мусобақа жараёнида психологик ва педагогик ёндошувни такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган конструктив таъсир этадиган психологик тайёргарликнинг умумий ва махсус комплекс шакли ҳамда  психологик тайёргарликни коррекциялаш орқали мусобақа жараёнида ўз-ўзини бошқара олиш қобилиятлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
спортчиларни психологик тайёргарлиги самарадорлигига таъсир қилувчи психологик воситалар ва усулларни қўллаш ёрдамида спорт фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ижтимоий-психологик тренинглардан фойдаланиш, спортчиларни тайёрлашда ишлатиладиган асосий психорегуляция усуллари ҳақида мураббий ва спортчиларга таълимий маълумотларни бериш ҳамда индивидуал психологик консультациялар олиб бориш орқали эмоционал ҳолатлар, когнитив жараёнлар психокоррекцияси, мақсадларни тизимлаштиришни тўғри йўналтириш ва шахслараро муносабатларда жипслашишга доир илмий таклифлар Низомий номидаги ТДПУҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-305-сонли буйруғига асосан “Тиббий психология” ва “Психогигиена” модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-305-сонли сонли маълумотномаси). Натижада, психологик тайёргарликни оширувчи методларни ишлаб чиқиш, спортчиларни мусобақаларга тайёрлашда тўғри усул ва воситаларни танлаш ҳамда уларни мақсадли қўллаш томонларини таҳлил қилиш ва илмий-амалий жиҳатдан талқин қилишга ёрдам берган;
замонавий профессионал спортда олий ютуқларга жисмоний, тактик, техник тайёргарлик билан биргаликда психологик тайёргарликнинг методларидан фойдаланиш спортчининг келажакдаги мусобақаларда иштирок этиши учун қўшимча заҳираларини очишга ёрдам бериши сифатида аниқланганлигига доир илмий натижалар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятида татбиқ қилинган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2024 йил 16 октябрь 87-сонли маълумотномаси). Натижада, спортчининг психомотор қобилиятлари, шахсий-индивидуал хусусиятлари, мотивлари, иродавий сифатлар, эмоционал хусусиятлари бўйича билим, малака ва кўникмаларнинг кенгайишига шароит яратган;
спортчиларни психологик тайёргарлигини ошириш учун олиб борилган эмоционал, мотивацион-иродавий, психологик саломатлик хусусиятларни аниқлаш кўрсаткичлари уларда психологик, тактик ва техник тайёргарликка ҳам ўз таъсирини кўрсатиши аниқланганлигига доир илмий натижалар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетининг спортчилари ва мураббийлари спорт фаолиятида тадбиқ қилинган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетининг спортчилари ва мураббийлари спорт фаолиятида тадбиқ қилинган  2024 йил 22 октябрь 59-сонли маълумотномаси). Натижада, спортчининг диққат-эътибори ўз хатти-ҳаракатларини техник жиҳатдан тўғри бажаришга қаратилиши,  психоэмоционал ҳолати ва иродавий хусусиятларини ривожлантириш спортчида психологик билим-кўникмалар психологик таёргарликни самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
спортчиларда психологик тайёргарликни психодиагностика усулларининг спортчи индивидуал-психологик хусусиятларига қараб танлаш орқали машғулот ва мусобақа жараёнида психологик тайёргарликнинг қўллаб-қувватлашга доир илмий натижалар Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси спортчилари ва мураббийлари спорт фаолиятида тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Велосипед спорти федерациясининг 2024 йил 15 октябрь 44-сонли маълумотномаси). Натижада, спортчилар гуруҳида психологик консультация ва психологик тренинг дастурининг умумлаштирилган психокоррекция усулларини амалиётда қўллаш имкони кенгайтирилган;
умумий спорт тайёргарлигининг муҳим омили сифатида спортчилар ҳамда мураббийлар спорт психологик тайёргарликни оширишга йўналтирилган муайян спортчи психикасига таъсир этувчи мақсадли методлардан фойдаланиш орқали, спорт турига хос бўлган хусусиятларни аниқ воситалар асосида шакллантириш, психологик тайёрлаш жараёни иштирокчиларининг фаолиятига ижодий ёндошуви спортчининг салоҳияти ҳамда юқори даражадаги ютуқларининг давомийлигини сақлаб қолишга доир илмий натижалар Ўзбекистон Таэквондо WT ассоциацияси спортчилари ва мураббийлари спорт фаолиятида тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Таэквондо WT ассоциациясининг 2024 йил  21 октябрь 29- сонли маълумотномаси). Натижада, спортчилар жамоасини жипслашиш ва муваффақиятга эришиш мотивациясининг самарадорлигини оширишга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish