Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминова Гулчехра Исмаиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Уструшона кулоллик ҳунармандчилигининг тарихий таҳлиллари (Жиззах воҳасининг антик ва илк ўрта асрлар материаллари асосида), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.4.PhD/Tar.561
Илмий раҳбар: Пардаев Мухторқул Ҳасанович, тарих фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Ҳасанов Акрам Муминович; тарих фанлари номзоди, доцент Қудратов Солижон Сулаймонович. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Антик ва илк ўрта асрлар даври Уструшона воҳасининг сопол идишлари мажмуаларини тарихий тадқиқ этиш асосида ҳунармандчиликдаги маҳаллий инновациялар, ихтисослашув ва маданий интеграция жараёнларини сўнгги тадқиқотларда қўлга киритилган натижалар асосида тизимли ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Уструшона  воҳасининг ҳунармандчилик соҳасида кулолликка оид тарихий материалларини шу кунгача ўрганилганлик даражаси  таҳлил қилиниб,  янги тарихий, маданий ва услубий хулосалар чиқарилиб, антик ва илк ўрта аср кулоллик ҳунармандчилиги ашёлари  комплекс чуқур ўрганилиб, мазкур моддий маданият намуналарининг кенг қамровли функсионал типологияси аниқлаштирилди;
Уструшона ҳунармандчилигининг кулоллик тури бўйича  антик ва илк ўрта асрларда сопол идишларининг кундалик турмуш тарзидаги функсиялари аниқланди, уларнинг ясалиш технологияси, соҳада қўлланилган уларнинг ясалиш технологияси, безак шакллари, ранглар, мотивлар таҳлил қилинди ва шунга мувофиқ Жиззах воҳаси ҳунармандчилигида кулолликнинг тутган муҳим  ўрни илмий  асосланди;  
Илк антик даврда Уструшона аҳолисининг шаҳарлашуви, демографик ўсиш жараёнлари натижасида мазкур тарихий маданий ўлкада Эски Ховос, Ўрдатепа, Қалиятепа, Ойдинсойтепа, Қўрғонтепа шаҳар ёдгорликлари  вужудга келганлиги, бу даврда шаҳар маданияти ва ишлаб чиқаришга шарқдан Фарғона (Эйлатон маданияти)нинг, ғарбдан  Суғд (Афросиёб ИИ) нинг, шимолдан  Ўрта Сирдарё  чорвадор аҳолиси (Қовунчи  маданияти) нинг маънавий ва моддий маданиятга, хусусан кулоллик хунармандчилигига  таъсири сезиларли даражада кучайганлиги исботланди. 
Уструшонанинг чўл – дашт минтақалари билан туташ шимолий – ғарбий сарҳадлари қадимда, айниқса илк ўрта асрларда ўтроқ – деҳқон ва кўчманчи чорвадор халқлар учун “ретрянслятор зона”, “контакт макон” бўлганлиги мавжуд ашёвий намуналар, хусусан  кулоллик маҳсулотлари  орқали асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уструшона кулоллик ҳунармандчилигинг тарихий таҳлиллари (Жиззах воҳасининг антик ва илк ўрта асрлар материаллари асосида) мавзуси бўйича бажарилган тадқиқот юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Уструшона  воҳасининг ҳунармандчилик соҳасида кулолликка оид тарихий материалларини шу кунгача ўрганилганлик даражаси  таҳлил қилиниб,  янги тарихий, маданий ва услубий хулосалар чиқарилди, антик ва ўрта аср кулоллик ҳунармандчилиги ашёлари ҳар томонлама, чуқур ўрганилиб, мазкур моддий маданият намуналарининг кенг қамровли хронологик типологиясидаги археологик маълумотлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2023-йил 8-ноябрдаги 02-31-1678 сон маълумотномаси). Тадқиқот илмий янгиликларини  қўлланилиши натижасида, Уструшона  воҳасининг ҳунармандчилик соҳасида кулолликка оид тарихий материалларини шу кунгача ўрганилганлик даражаси  таҳлил қилиниб,  янги тарихий, маданий ва услубий хулосалар чиқарилди, антик ва ўрта аср кулоллик ҳунармандчилиги ашёлари ҳар томонлама, чуқур ўрганилиб, мазкур моддий маданият намуналарининг кенг қамровли хронологик типологиясидаги археологик маълумотлар билан боғлиқ масалалар кўрсатув мазмунини ўрганишда ҳал қилувчи рўл ўйнаган;
Уструшона ҳунармандчилиги тарихининг кулоллик тури бўйича  антик ва илк ўрта асрларда сопол идишларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, хумдонлар, кўзалар, қозонлар, кулоллик асбоблари, соҳада қўлланилган безак шакллари, ранглар, мотивлар ҳақидаги маълумотлардан  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2023-йил 8-ноябрдаги 02-31-1678 сон маълумотномаси). Тадқиқот илмий янгиликларини  қўлланилиши натижасида, Жиззах воҳаси ҳунармандчилигида кулолликнинг тутган ўрни ҳақидаги маълумотлар телетомошабинларга янги манбалар асосида етказиш орқали кўрсатув савиясини янада ошишига хизмат қилган.
Уструшона кулоллик ҳунармандчилигининг тарихий таҳлиллари (Жиззах воҳасининг антик ва илк ўрта асрлар материаллари асосида)  ўрганишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия фондининг   2024 йил 29 мартдаги 01-19/1-29-03-24 рақамли маълумотномаси). Натижада, илк антик даврда Уструшонада аҳолисининг шаҳарлашуви, демографик ўсиш жараёнлари натижасида мазкур тарихий - маданий ўлкада Эски Ховос, Ўрдатепа, Қалиятепа, Ойдинсойтепа, Қўрғонтепа шаҳар ёдгорликлари  вужудга келганлиги, бу даврда шаҳар маданияти ва ишлаб чиқаришга шарқдан Фарғонанинг, ғарбдан  Суғднинг, шимолдан Қовунчи  маданиятининг кулоллик хунармандчилигида  таъсири сезиларли даражада бўлганлиги далилланган.
Уструшонанинг чўл – дашт минтақалари билан туташ шимолий – ғарбий сарҳадлари қадимда, айниқса илк ўрта асрларда ўтроқ – дехқон ва кўчманчи чорвадор халқлар учун “ретрянслятор зона”, “контакт макон” бўлганлиги мавжуд ашёвий манбалар (кулоллик идишлари тарихи) ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия фондининг 2023-йил 23-мартдаги 01-25/03.23 рақамли маълумотномаси). Натижада кулолчиликка бағишланган кўргазмалар ва бошқа оммавий тадбирлар чоғида миллий маданий меросимизни янада кенг ва чуқур тарғиб қилишда фонд ва унинг жойлардаги бўлимларини  бойитишга ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish