Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳазратов Нурали Бурҳон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Антик ва илк ўрта асрлар даври Кеш вилоятининг тарихий географияси”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.2.PhD/Tar1472
Илмий раҳбар: Хушвақов Наби Олимович, тарих фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, Раимқулов Абдусабур Аззамович; тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Каримов Баҳром Джалолович. 
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Кеш вилоятининг тарихи, маданияти, ёзма ва археологик манбалар, жанубий Суғддаги ўзига хос хусусиятлар, моддий маданияти ва тарихий география масалаларини таҳлил этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Қадимги Кеш вилоятининг тарихий географик жиҳатлари бўйича мавжуд илмий тахминларга ёзма ва археологик манбалар асосида чуқур илмий таҳлил ва аниқлик киритилиб, унинг антик ва илк ўрта асрлар чегаралари жанубга Боботоғ тизмалари, шимолда Ургуттоғ текислиги, ғарбда Эскианҳор канали, шарқда Яккабоғ текислиги, жанубда қисман Қамаши ва Ғузор туманлари билан чегараланганлиги далилланган; 
Антик ва илк ўрта асрлар даври Кеш тарихий вилоятининг ривожланишида жойлашув омиллари (иқлим шароити, савдо йўллари тасири), қўшничилик (Самарқанд, Бухоро ва Термиз) муносабатлари, айрим ҳолларда миграция жараёнлари сабаб бўлганлиги, бу даврда ўзаро жиддий сиёсий можаролар юз бермаганлиги аниқланган;
Ўрганилаётган даврда ёзма манбаларга кўра, Кеш вилоятининг бутун Суғдиёнанинг ички ва ташқи алоқаларидаги мавқеи кучли бўлганлиги, араблар босқини (ВИИИ аср) даврида эса Кеш вилоятининг жуда катта ҳудудларда босқинчиларга қарши Муқанна қўзғолони марказига айланганлиги, Муқанна қароргоҳи ҳарбий жиҳатдан жуда стратегик қулай қадимий Кешнинг Яккабоғ тоғларида жойлашганлигининг чуқур қиёсий таҳлиллар асосида тарихий географияси далилланган; 
Антик ва илк ўрта асрлар даври Кешлик савдогарларнинг Буюк ипак йўлидаги фаол ҳаракатлари (Хитойдаги Тан империясига кўчиб кетган Кешлик Веркак исмли зодагон ва унинг қариндошлари мисолида), Қошғар ва Урумчидаги Суғд қишлоқларида Кеш савдогарларининг мавқеи, савдо-иқтисодий муносабатлардаги тарихий ўрни асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кеш вилоятининг тарихий географияси устида олиб борилган изланишлар натижалари асосида:
Қадимги Кеш вилоятининг тарихий географияси бўйича мавжуд илмий қарашларга ёзма ва археологик маълумотлар асосида аниқлик киритилиб, унинг антик ва илк ўрта асрлар чегаралари жанубга Боботоғ тизмалари, шимолда Ургубтоғ текислиги, ғарбда Эскианҳор канали, шарқда Яккабоғ текислиги, жанубда қисман Қамаши ва Ғузор туманлари билан чегараланганлиги ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди материалларини бойитишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2023-йил 15-апрелдаги 01-29-сонли маълумотномаси). Натижада Қадимги Кеш вилоятининг тарихий географияси бўйича мавжуд илмий тахминларга ёзма ва археологик маълумотлар асосида аниқлик киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигини янги илмий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган.
Антик ва илк ўрта асрлар даври Кеш тарихий вилоятининг ривожланишида жойлашув омиллари (иқлим шароити, савдо йўллари таъсири), қўшничилик (Самарқанд, Бухоро ва Термиз) муносабатлари, айрим ҳолларда миграция жараёнлари сабаб бўлганлиги, бу даврда ўзаро сиёсий можаролар юз бермаганлиги аниқланган ва ушбу маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондининг 2023-йил 15-апрелдаги 01-29-сонли маълумотномаси). Натижада Антик ва илк ўрта асрлар даври Кеш тарихий вилоятининг ривожланишида жойлашув омилларига оид маълумотларни ўрганишга хизмат қилган.
Ўрганилаётган даврда Кеш вилоятининг бутун Суғдиёнанинг ички ва ташқи алоқаларидаги мавқеи кучли бўлганлиги, айниқса араблар босқини (ВИИИ аср) даврида Кеш вилояти жуда катта ҳудудларда босқинчиларга қарши Муқанна қўзғолони марказига айланганлиги, Муқаннанинг кўплаб илмий баҳсларга сабаб бўлаётган қароргоҳи айнан Кеш чегараларидаги Яккабоғ тоғларида жойлашганлиги чуқур қиёсий таҳлиллар асосида далилланганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Тақдимот” кўрсатуви тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 29-январдаги 02-31-123-сонли маълумотномаси). Натижада Ўрганилаётган даврда Кеш вилоятининг бутун Суғдиёнанинг ички ва ташқи алоқаларидаги мавқеи кучли бўлганлиги, айниқса араблар босқини (ВИИИ аср) даврида Кеш вилояти жуда катта ҳудудларда босқинчиларга қарши Муқанна қўзғолони марказига айланганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатув мазмунини бойитишга хизмат қилган;
Антик ва илк ўрта асрлар даври Кешлик савдогарларнинг Буюк ипак йўлидаги фаол ҳаракатлари (Хитойдаги Тан империясига кўчиб кетган Кешлик Веркак исмли зодагон ва унинг қариндошлари мисолида), Қошғар ва Урумчидаги Суғд қишлоқларида Кеш савдогарларининг мавқеи, савдо–иқтисодий муносабатлардаги тарихий ўрни асосланганлиги каби маълумотлардан “Тарихий савол” кўрсатуви сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 20-сентябрдаги 06-28-845-сонли маълумотномаси). Натижада Кеш савдогарларининг мавқеи, савдо–иқтисодий муносабатлардаги тарихий ўрни асослаб берилган маълумотлар кўрсатув мазмунини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish