Мамарауфов Одил Абдихамитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Видеокузатув тизимларида динамик объектлар тасвирларини қайта ишлаш усул ва алгоритмлари», 05.01.03–Информатиканинг назарий асослари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2017.4.PhD/T507.
Илмий раҳбар: Фозилов Шавкат Хайруллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Қобулов Анвар Восилович, техника фанлари доктори, профессор; Мирзамов Акмал Махмуджанович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот:Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: видеокузатув тизимининг қўзғалмас видеокамера кузатув майдонида динамик объектлар тасвирларини қайта ишлаш усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
видеокузатув саҳнасида дискрет кузатувчи чизиқлар орқали динамик объектларни тезкор аниқлашнинг усули, модели ва алгоритми ишлаб чиқилган;
бинар тасвирда объектнинг контурини ифодалаш учун муҳим белгилар алфавити ишлаб чиқилган;
муҳим белгилар алфавитидан фойдаланиб контур чизиқлари орқали динамик объектларни ажратиш алгоритми ишлаб чиқилган;
динамик объектнинг бузилган (суркалган) тасвири сифатини оширишнинг Винер фильтрига асосланган алгоритм такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Қўзғалмас видеокамера кузатув майдонида динамик объектларни аниқлаш, ажратиш ҳамда тасвир сифатини яхшилаш усул, алгоритмлари ва дастурий воситалари асосида:
видеокузатув тасвирларига дастлабки ишлов бериш ва динамик объектларни ажратишнинг усул, модел ва алгоритмлар бўйича яратилган «VideoTahlil» ва «TasvirniTiklash» дастурий воситаларга «UNICON.UZ» ДУК томонидан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида хулоса берилган («UNICON.UZ» ДУКнинг 2018 йил 9 октябрдаги хулосаси). Натижада, видеотасвирни қайта ишлашда видеоёзувдан динамик объектларни аниқлайди, уларнинг тасвирларини ажратиб олади ва уларни маълумотлар базасига ёзиб боради;
видеокузатув тизимлари видеотасвирларидан динамик объектлар тасвирларини ажратиш ва маълумотлар базасини қуриш алгоритми вадастурий воситаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Тадқиқотчилар турар жойи» шўъба корхонаси биносининг ички ва ташқи ҳудудидаги видеокузатув тизимига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 17 апрелдаги 33-8/2704-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида реал вақтда кузатув майдонидаги динамик объектларни ажратиб олиш, видео ҳақида маълумотларни олиш, динамик объектлар тасвирлари маълумотлар базасини қуриш орқали маълумотларни сақлаш, ташқи хотирада видеоёзув ҳажмидан кўра 5-6 баробаргача қисқартириш ва динамик объектларни қидириш имконини берган;
видеотасвирда динамик объектнинг бузилган (суркалган) тасвирини қайта тиклаш алгоритм ва дастурий воситаси Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси «Эксперт криминалистика» бўлимига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 17 апрелдаги 33-8/2704-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида далилий-ашёвий тасвирларни криминалистик экспертиза қилиш жараёнида тасвир сифатини 60%га ошириш ва экспертизалар вақтини 1,4 баробарга қисқартириш имконини берган;
кўпканалли видеокузатув тизимлари видеотасвирларидан динамик объектлар тасвирларини ажратиш, маълумотлар базасини қуриш, динамик объект тасвирини қидириш вадинамик объектнинг бузилган (суркалган) тасвирини қайта тиклаш алгоритмлариҳамда уларнинг дастурий воситалари Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Компьютер хизмат марказига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 17 апрелдаги 33-8/2704-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида видеокузатув тизими видеотасвирини таҳлил қилишда динамик объектлар тасвирларини сақлаш ҳажмини 6-10 баробаргача камайтириш, таниб олиш мавҳум бўлган тасвирларни криминалистик экспертиза қилиш жараёнини 2 баробарга қисқартириш ва таниб олиш аниқлигини 60%га ошириш имконини берган.