Уринов Бобур Насиллоевичнинг
фалсафа доктори (PHD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналарда персонални бошқаришнинг корпоратив усулидан фойдаланиш самарадорлиги», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt239.
Илмий раҳбар: Зайнутдинов Шавкат Нуритдинович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корхоналарда персонални бошқаришнинг корпоратив усулидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корпоратив корхоналарда ходимларнинг иш ҳақини ҳисоблашда жамоа меҳнати самарадорлиги ва индивидуал меҳнат самарадорлиги кўрсаткичларининг уйғунлашган ҳолда қўлланилишининг меҳнат унумдорлигига таъсири асосланган;
ходимларнинг корхона фойдаси шаклланиши ва тақсимланишидаги иштирокини мотивациялаш орқали корхонада персонални бошқаришнинг корпоратив усули самарадорлигини ошириш механизми ишлаб чиқилган;
ходимларнинг меҳнат унумдорлигига таъсир этадиган иш ҳақи фонди, маълумот даражаси, раҳбар ходимлар сони ва персонал қўнимсизлиги кўрсаткичлари асосида корхонада персонални бошқариш самарадорлигини баҳолаш усули такомиллаштирилган;
персонални корпоратив бошқариш модели асосида корхоналарда ассоциациялашган мулкдорларни шакллантириш орқали самарадорликни ошириш механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналарда персонални корпоратив бошқариш усулидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корпоратив корхоналарда ходимларнинг иш ҳақини ҳисоблашда жамоа меҳнати самарадорлиги ва индивидуал меҳнат самарадорлиги кўрсаткичларининг уйғунлашган ҳолда қўлланилишининг меҳнат унумдорлигига таъсирини асослаш бўйича берилган таклиф «Бухородонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти фалиятига жорий этилган («Бухородонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 25 апрелдаги 369-сон маълумотномаси). Корхонада меҳнатга ҳақ тўлашнинг жамоа меҳнати самарадорлиги ва индивидуал меҳнат самарадорлиги кўрсаткичларини уйғунлаш ҳолда қўллаш натижасида «Бухородонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятида персоналнинг меҳнат унумдорлиги 12 фоизга ошган;
ходимларнинг корхона фойдаси шаклланиши ва тақсимланишидаги иштирокини мотивациялаш орқали корхонада персонални бошқаришнинг корпоратив усули самарадорлигини ошириш механизми «Бухородонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган («Бухородонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 25 апрелдаги 369-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қуйи ва ўрта бўғин бошқарув персоналининг меҳнат мотивацияси ошиб, корхона стратегик режалари бажарилиши самардорлигига эришилган;
ходимларнинг меҳнат унумдорлигига таъсир этадиган иш ҳақи фонди, маълумот даражаси, раҳбар ходимлар сони ва персонал қўнимсизлиги кўрсаткичлари асосида корхонада персонални бошқариш самарадорлигини такомиллаштирилган баҳолаш усули «Бухородонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган («Бухородонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 25 апрелдаги 369-сон маълумотномаси). Таклиф этилган баҳолаш усули ёрдамида «Бухородонмаҳсулотлари» АЖнинг истиқболдаги ривожланиш кўрсаткичлари ва корхона персоналининг яқин беш йиллик меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган йўналишлар белгилаб олинган, меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръатлари 2019–2022 йилларда 10-12 фоизни ташкил этиши аниқланган;
персонални корпоратив бошқариш модели асосида корхоналарда ассоциациялашган мулкдорларни шакллантириш орқали самарадорликни ошириш механизми «Бухородонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган («Бухородонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 25 апрелдаги 369-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхона бошқарув персоналининг меҳнат унумдорлиги 11 фоизга ошган.