Бахрамова Дилбар Бахрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг асосий йўналишларини иқтисодий-статистик таҳлили (Қашқадарё вилояти мисолида)», 08.00.06–Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt699.
Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Хотамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдураҳмонов Мирзатилла Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудлар аҳолисини ижтимоий ҳимоялашнинг асосий йўналишларини тизимли статистик таҳлил этиш ва прогнозлаш методологиясини такомиллаштириш ҳамда дискриптив усулларни қўллаш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш сиёсатининг натижаларини комплекс статистик таҳлил қилиш методологияси кўрсаткичлар динамикаси, тенденцияларни аналитик текслаш, ўртачалар, стандарт хато, мода ва медиана, танлов дисперсияси, корреляцион-регрессион тенгламалар, индекс ва декомпозиция усуллари, Лоренц ҳамда Джини коэффициентларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг тизимли статистик кўрсаткичлари, оптимал таркиби ва мезони таклиф этилган, нормал таъминланган ва ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли гуруҳларининг моддий фаровонликлари динамикасидаги фарқларни пасайтириш тадбирлари (давлатнинг монетар ва моддий қўллаб-қувватлаши, оилавий тадбиркорликни фаоллаштириш ҳамда истеъмол саватчасини жорий этиш асосида) ишлаб чиқилган;
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари (кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган, кўп болали ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар)нинг пул даромадларини ўрганишда нормал ва логарифмик нормал тақсимот моделларидан фойдаланиш ва уларни прогнозлашда истеъмол саватчаси, истеъмол бюджети кўрсаткичлари ҳамда актуар вариантлар дисперсиясини қўллаш таклиф этилган;
ижтимоий ҳимоялашнинг статистик тадқиқотларида моддий ва монетар ёрдам турлари эквивалентлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, оилавий бизнесни ривожлантириш асосида аҳоли даромадларидаги дифференциацияни қисқартириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳолини ижтимоий ҳимоялашни статистик усуллардаги таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш сиёсатининг натижаларини комплекс статистик таҳлил қилиш методологияси кўрсаткичлар динамикаси, тенденцияларни аналитик текислаш, ўртачалар, стандарт хато, мода ва медиана, танлов дисперсияси, корреляцион-регрессион тенгламалар, индекс ва декомпозиция усуллари, Лоренц ҳамда Джини коэффициентларини қўллаш асосида такомиллаштирилган дискриптив методикаси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 21 майдаги 01/1-01-17-118-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлар кесимида давлатнинг ижтимоий ҳимоялаш сиёсатининг самарасини тизимли статистик таҳлил қилиш имконияти яратилган;
аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг тизимли статистик кўрсаткичлари, оптимал таркиби ва мезони таклиф этилган, нормал таъминланган ва ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли гуруҳларининг моддий фаровонликлари динамикасидаги фарқларни пасайтириш (давлатнинг монетар ва моддий қўллаб-қувватлаши, оилавий тадбиркорликни фаоллаштириш ҳамда истеъмол саватчасини жорий этиш асосида) бўйича ишлаб чиқилган тадбирлар Қашқадарё вилояти Статистика бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Қашқадарё вилояти Статистика бошқармасининг 2018 йил 15 март 01/1-02-03/4-216-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аҳолининг ижтимоий ҳимоялаш статистик кўрсаткичларини 20 фоизга кенгайтириб, аҳоли кенг қатламларини мақсадли ҳимоялашни амалга ошириш имконияти яратилган;
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари (кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган, кўп болали ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар)нинг пул даромадларини ўрганишда нормал ва логарифмик нормал тақсимот моделларидан фойдаланиш ва уларни прогнозлашда истеъмол саватчаси, истеъмол бюджети кўрсаткичлари ҳамда актуар вариантлар дисперсиясини қўллаш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 21 майдаги 01/1-01-17-118-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда комплекс ривожланиш дастурларининг амалга оширилишида халқаро талаблар ва стандартларга мос келувчи статистик таҳлилнинг замонавий усуллари ҳамда кўрсаткичларини, баҳолаш мезонларини қўллаш бўйича статистик услубни такомиллаштириш имконини берган;
ижтимоий ҳимоялашнинг статистик тадқиқотларида моддий ва монетар ёрдам турлари эквивалентлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, оилавий бизнесни ривожлантириш асосида аҳоли даромадларидаги дифференциацияни қисқартириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 21 майдаги 01/1-01-17-118-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий ҳимоялашда давлатнинг бюджетдан кўрсатилаётган ёрдамини йилига 8 фоизга қисқартириш, оилавий бизнес, хусусий тадбиркорликдан келадиган даромадлар улушини 5,5 фоизга ошириш имконияти яратилган.