Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамиров Уктам Фарходовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Параметрик ноаниқ динамик объектларни адаптив бошқариш системаларини мунтазам синтезлаш алгоритмлари», 05.01.08-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T355.

Илмий раҳбар: Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.

Расмий оппонентлар: Гулямов Шухрат Манапович, техника фанлари доктори, профессор; Нурмухамедов Толаниддин Рамзиддинович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Параметрик ноаниқ динамик объектларни адаптив бошқариш системаларини мунтазам синтезлаш алгоритмларини ва уларни амалга ошириш учун ҳисоблаш схемаларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

соддалаштирилган мунтазамлаштиришдан фойдаланиб, матрицани блокларга ажратиш усули асосида ноаниқ системаларда параметрлар матрицасини ва ғалаёнлар векторлари ковариацияларини турғун баҳолаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;

эквивалент кенгайтирилган биргаликдаги системалардан фойдаланиб, узунлик квадратини силжимаган ҳисоблаш ечимлари асосида параметрик ноаниқ объектларни билвосита адаптив бошқариш системаларида ростлагич параметрларини баҳолашнинг мунтазам алгоритмлари ишлаб чиқилган;

умумлаштирилган мос келмаслик тамойили бўйича ноаниқ параметр-ларни танлаш орқали экстремал масалалар учун мунтазамлаштириш усуллари концепцияси базасида ахборотлари тўлиқ бўлмаган бошқариш объектларини локал-оптимал барқарорлашнинг турғун алгоритмлари ишлаб чиқилган;

модал бошқариш ва матрицани сингуляр ёйиш концепциялари асосида параметрик инвариант бошқариш системаларини синтезлашни мунтазам алгоритмлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Параметрик ноаниқ динамик объектларни адаптив бошқариш системаларини мунтазам синтезлаш натижалари бўйича олинган натижалар асосида:

ноаниқ системаларда параметрлар матрицасини ва ғалаёнлар векторлари ковариацияларини турғун баҳолашнинг ишлаб чиқилган алгоритмлари Олмалиқ шаҳридаги «Аммофос-Максам» АЖда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2018 йил 6 ноябрдаги 03/1-4970/А-сон маълумотномаси). Натижада фосфор кислотасини экстракциялаш жараёнини самарали ишлашини ошириш имконини берган;

параметрик ноаниқ объектларни билвосита адаптив бошқариш системаларида ростлагич параметрларини баҳолашнинг ишлаб чиқилган мунтазам алгоритмлари Олмалиқ шаҳридаги «Аммофос-Максам» АЖда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2018 йил 6 ноябрдаги 03/1-4970/А-сон маълумотномаси). Натижада фосфор кислотасини экстракциялаш ростлаш жараёнининг сифат кўрсаткичларини ошишига эришилган;

ахборот тўлиқ бўлмаган шароитда бошқариш объектларини локал-оптимал барқарорлашнинг ишлаб чиқилган турғун алгоритмлари Олмалиқ шаҳридаги «Аммофос-Максам» АЖда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2018 йил 6 ноябрдаги 03/1-4970/А-сон маълумотномаси). Натижада фосфорли ўғитларни ишлаб чиқаришдаги фосфор кислотасини экстракциялаш жараёнидаги технологик режимларини барқарорлаштириш ва унинг ишлаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish