Юлдашев Камол Шарифовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда мустақил туризм учун инфратузилмани ривожлантириш усулларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3675
Илмий раҳбар: Ибрагимов Нутфилло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.1.72.05.
Расмий оппонентлар: Матёқубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хидирова Гавҳар Рустамовна иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳудудларда мустақил туризм учун инфратузилмани ривожлантириш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли туризм ёндашувига кўра “мустақил туризм” тушунчаси амалга ошириш шакллари, ташкил этиш усуллари, саёҳат маршрутнинг тури ва мураккаблиги, мақсади, демографик таркибидан келиб чиқиб таснифланиш усулини киритиш орқали такомиллаштирилган;
саёҳатни мустақил равишда уюштириш дестинацияни танлаш ва ўрганиш, хизматларни банд ва харид қилиш, саёҳат жараёнидаги, саёҳатдан кейинги босқичлардан иборат рақамли-ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизими эканлиги илмий асосланган;
мустақил туристлар эҳтиёж сезадиган хизматлар муҳимлик даражасини аниқлаш методикаси асосида Бухоро вилояти ҳудудида банд қилиш марказлари “Ресерватион Cентер” ва авто туристлар учун автотураргоҳлар “Cампинг & Ауто Паркинг Ареа” хизматларини жорий этиш орқали мустақил туризм инфратузилмасини такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
мустақил туристларни жалб қилишда давлатларнинг виза сиёсати таъсири даражасини миқдорий баҳолаш методикаси асосида хорижий туристлар сонининг 2029-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларда мустақил туризм учун инфратузилмани ривожлантириш усулларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
рақамли туризм ёндашувига кўра “мустақил туризм” тушунчаси амалга ошириш шакллари, ташкил этиш усуллари, саёҳат маршрутнинг тури ва мураккаблиги, мақсади, демографик таркибидан келиб чиқиб таснифланиш усулини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 18-июлдаги “Туризм тўғрисида”ги ЎРҚ-549-сон қонунининг 3-моддасида берилган “мустақил туризм” категориясининг иқтисодий-ижтимоий аҳамиятини тадбиркорлик субектлари ўртасида тарғиб қилиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 13-феврал 03-10-17-1383-сонли маълумотномаси). Натижада мустақил туристлар эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субектларининг сони ошишига асос бўлган;
саёҳатни мустақил равишда уюштириш дестинацияни танлаш ва ўрганиш, хизматларни банд ва харид қилиш, саёҳат жараёнидаги, саёҳатдан кейинги босқичлардан иборат рақамли-ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизими сифатида илмий асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармоннинг 18-илова 2020-2022-йилларда спорт ва туризм соҳаларини рақамли трансформация қилиш дастурининг 12-бандида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 13-феврал 03-10-17-1383-сонли маълумотномаси). Натижада мустақил туристлар учун муҳим бўлган банд ва харид қилиш рақамли маркетинг таклиф тизимларининг такомиллашиши орқали ушбу сайёҳлар сегменти назарида мамлакат жозибадорлиги ошишига хизмат қилган;
мустақил туристлар эҳтиёж сезадиган хизматлар муҳимлик даражасини аниқлаш методикаси асосида Бухоро вилояти ҳудудида банд қилиш марказлари “Ресерватион Cентер” ва авто туристлар учун автотураргоҳлар “Cампинг & Ауто Паркинг Ареа” хизматларини жорий этиш орқали мустақил туризм инфратузилмасини такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сон қарорининг 4а-иловада кўрсатилган туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 13-феврал 03-10-17-1383-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг жорий қилиниши натижасида, Бухоро вилоятида мустақил туристларнинг эҳтиёжларини қондиришга мослашган инфратузилманинг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилган;
мустақил туристларни жалб қилишда давлатларнинг виза сиёсати таъсири даражасини миқдорий баҳолаш методикаси асосида хорижий туристлар сонининг 2029-йилга қадар прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 3-иловасининг “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш ҳамда зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 13-феврал 03-10-17-1383-сонли маълумотномаси). Натижада мамлакатга ташриф буюрадиган мустақил туристлар улушини 14%га ошириш имконияти яратилган.