Sayt test rejimida ishlamoqda

Холтураева Норой Рузматовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гексаметилениминнинг N-алмашган (мет)акриламидлари полимерлари ҳосил бўлишининг физик-кимёвий асослари ва улар эритмаларининг хоссалари», 02.00.06–Юқоримолекуляр бирикмалар (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/K49.

Илмий раҳбар: Бабаев Туйғун Мирзаахмедович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.27.06.2017.K/FM/T.36.01.

Расмий оппонентлар: Рафиқов Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор; Кудышкин Валентин Олегович , кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: N-гексаметилениминнинг сувда эрувчан ва бўкувчан полиакрил- ва метакриламидлари ҳосил бўлишининг физик-кимёвий асослари ва улар эритмаларининг хоссаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк маротаба гексаметиленимин асосида янги (мет) акрил мономерлар синтез қилинган ҳамда занжирларнинг ўсиш ва узилиш тезлик константаларининг абсолют қийматлари аниқланган ва олинган мономерлар реакцион қобилиятининг пастлиги ён занжирдаги ўриндошнинг ҳажми билан боғлиқ эканлиги исботланган;

N-гексаметилениминметакриламид сувли эритмаларининг гидродинамик хоссалари асосида Марк-Кун-Хаувинк тенгламасидаги «К» ва «a» параметрлари,  Кун сегменти ва макромолекулалар занжири учлари орасидаги масофанинг ўртача квадрат қийматлари аниқланган;

N-гексаметилениминакриламид ва N-гексаметилениминметакриламид-ларнинг сополимерлаб янги сувда эрийдиган ва чокланган сувда бўкувчан гидрогеллар олинган;

макромолекуланинг ён занжирида олти аъзоли ўриндошнинг  (пиперидин) етти аъзолига (гексаметиленимин) алмашиниши билан поли N-алмашган метакриламидларда гемостатик хоссаларнинг пайдо бўлиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Гексаметилениминнинг N-алмашган (мет)акриламидлари полимерлари ҳосил бўлишининг физик-кимёвий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

янги стимулсезгир полимерларни синтез қилиш шароитлари ва уларнинг физик-кимёвий хоссалари 646659 рақамли «Borohydrate permeability in poly(N-isopropylacrylamide) hydrogels» мавзусидаги илмий лойиҳасида N-алмашган полимерлардаги конформацион ўтишларнинг муҳит кўрсаткичлари ва полиэлектролит табиатига боғлиқлигини аниқлашда фойдаланилган (Берлин Гельмгольц марказининг 2018 йил 22 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада боргидрид ва поли-(N-изопропил-акриламид) ўртасида таъсирлашув механизмини компьютерда моделлаштириш ва назарий жиҳатдан жараённинг Гиббс энергияси, энтальпияси ва энтропиясининг ўзгаришини ҳисоблаш имконини берган;

синтез қилинган гидрогеллар А-9-27 рақамли «Батат, картошка ва топинамбурнинг абиотик омилларига чидамлилик хусусиятларининг таҳлили ва шўрга чидамли линияларни in vitro усули ёрдамида яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳасида ўсимлик илдизи атрофида намликни сақловчи восита сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги 89-03-1761-сон маълумотномаси). Натижада намликни сақлаб турувчи янги гидрогеллар яратиш имконини берган;

гексаметиленимин ва унинг (со)полимерларини синтез қилиш шароитлари И-2016-7-9 рақамли «Мунчоқсимон анионитлар олишни ташкил қилиш» мавзусидаги инновация лойиҳасида сополимерлар синтез қилиш усулидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 7 майдаги 89-03-1761-сон маълумотномаси). Натижада янги стимулсезгир полимер материаллар синтез қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish