Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамраева Ситорахон Бахром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кийимбоп чўзилувчан тўқималарн ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4922 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Илмий раҳбар: Даминов Асқарали Давлатович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Матисмаилов Сайпилла Лалашбаевич,  техника фанлари доктори, профессор; Валиев Ғулом Набижонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кийимбоп чўзилувчан матоларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори тезликдаги замонавий тўқув дастгоҳларида арқоққа  чўзилувчан эластанипини қўшиш асосида аралаш таркибли тўқима ишлаб чиқариш такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган;  
турлича толавий таркибли эластан аралаш арқоқ ипидан, эни бўйича  чўзилиш хусусиятига эга  кийимбоп матоларининг технологик ва  тузилиш параметрлари кўрсатикичлари тўқимани техник ҳисоби ёрдамида ишлаб чиқилган;
 кийимбоп матоларини лойиҳалашнинг маълум чўзилувчанлик коэффициентини ҳисобга олган ҳолда  танда ва арқоқ ипларнинг қисқариш формуласи ишлаб чиқилган; 
 кийимбоп чўзилувчан тўқиманинг сифатини комплекс баҳолаш усули асосида физик-механик ва истеъмол хусусиятларига эластан ипининг улушини боғлиқлик қонунияти ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Юқори тезликка эга тўқув дастгоҳларида кийимбоп чўзилувчан тўқималарни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида: 
чўзилувчан кўйлак ва костюмбоп тўқималарини маҳаллий хомашёдан эластан иплари қўшилган ишлаб чиқариш технологияси МЧЖ “Real Tex Tashkent” ва МЧЖ “Al Hakim plus” тўқимачилик корхоналарида жорий этилган. (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 14 октябрдаги 03/25-2749-сон маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган технология асосида маҳаллий эластан аралаш хом ашёдан олинган кийимбоп тўқималарга чўзилувчанлик хусусияти 15-30 % гача ўрнатилган, ҳаво ўтказувчанлик хусусияти 40% га, буралувчанлиги 13% га яҳшиланишига, ишлаб чиқарилаётган чўзилувчан тўқималар рентабеллигини 24 % га оширишга эришишга имконият яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish