Sayt test rejimida ishlamoqda

Урумбоева Замира Олимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда бронхиал астманинг клиник, иммунологик ва микробиологик аспектлари, олиб бориш тактикасини оптималлаштириш», 14.00.09 – «Педиатрия».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3158.
Илмий раҳбар: Шамсиев Фурқат Муҳитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc. 04/07.06.2024.Tib.95.03.
Расмий оппонентлар: Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Миррахимова Мактуба Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бронхиал астма билан касалланган болаларда касалликнинг клиник, иммунологик  ва микробиологик жиҳатларини кўп компонентли таҳлил қилиш асосида касалликни олиб бориш тактикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бронхиал астманинг оғир персистик шакли аниқланган болалар оғиз-ҳалқум шиллиқ қаватида Enterobacteriaceae оиласига мансуб микробиотанинг шунингдек, Staphylococcus ва  Streptococcus турининг сезиларли устунлиги аниқланиб, шартли патоген флоранинг қўшилиши каби оғиз-халқум дисбиози клиник белгилар ва касалликни кечиши бронхиал астмани оғир кечишининг асосий омили эканлиги аниқланган;
бронхиал астма оғир персистик шакли билан касалланган  болаларда ичак микробиотасининг дисбалансининг учраш частотаси ва даражасининг юқорилиги исботланди, III-IV даражали ичак дисбиози бўлганда, бифидобактерияларнинг 2,3  ва лактобактерияларнинг 2,9,  нормал фаолликга эга ичак таёқчаларининг   2,4 марта  камайиши, шунингдек Staphylococcus aureus 2,5, Proteа микроблари 1,5, Candida  albicanis 3, энтерококкларни 1,4, бошқа шартли-патоген микрофлоранинг 1,6 марта ортганлиги аниқланган;
ичак микробиотаси билан клиник, иммунологик ва функционал кўрсаткичлар ўртасида ишончли юқори корреляция аниқланган, бу эса ичак микробиоценозининг спирометрик кўрсаткичларига, клиник белгиларнинг намоён бўлишига ва иммун ҳимоя  даражасига таъсирини тасдиқлайди ҳамда   ичак микробиотаси ва иммун статус  нафас йўлларини қайта тикланиш жараёнига ижобий таъсир қилишини  исботланган;
бронхиал астма касаллигида клиник белгилар, оғиз-ҳалқум ва ичак микробиотасининг дисбиози бронхиал астмани оғир кечишининг асосий омили эканлиги очиб берилган, ҳамда бронхиал астма оғир персистик шаклида гуморал иммунитет кўрсаткичлари IgM 1,6 ва  IgE 6 баробарга ортиши, шунингдек IgA 1,3  ва IgG 1,5 баробарга камайиши (р<0,01- р<0,001), цитокинлар кўрсаткичларининг таққослаш гуруҳига нисбатан  IL-4 8,4, TNF-б 3,5, Il-8- 5,7 баробарга ортиши, IFN-г 3,4 барорабарга камайиши (р<0,01-р<0,001) касалликнинг кечишига патогенетик механизмларини ўзига хос хусусиятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бронхиал астма билан касалланган бoлaлapни дaвoлaш ycyллapини яхшилaшгa бaғишлaнгaн тaдқиқoт бўйичa oлингaн нaтижaлap acocидa: 
биринчи илмий янгилик: бронхиал астманинг оғир персистик шакли аниқланган болалар оғиз-ҳалқум шиллиқ қаватида Enterobacteriaceae оиласига мансуб микробиотанинг шунингдек, Staphylococcus ва  Streptococcus турининг сезиларли устунлиги аниқланиб, шартли патоген флоранинг қўшилиши каби оғиз-ҳалқум дисбиози клиник белгилар ва касалликни кечиши бронхиал астмани оғир кечишининг асосий омили эканлиги аниқланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2024 йил 23 сентябрдаги  6i-66/u-сон билан тасдиқланган “Болаларда бронхиал астма касаллигини олиб бориш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 154 - сонли 24/09/2024-сонли буйруқ ва Фарғона вилояти ВБКТТМ  72-сонли 25/10/2024-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги №10/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: БА касаллигида энтеробактериялар, стафилококклар ва стрептококклар патогенларини ўз вақтида аниқлаш беморларни самарали даволаш тактикасини ва маҳаллий пробиотикларни тайинлашнинг тўғрилигини аниқлашга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: оғиз-халкум микробиота тадқиқотини турли оғирликдаги болаларда бронхиал астма учун самарали тадқиқот усули сифатида амалда қўллаш 130 нафар беморда 15600000 тежаб қолинди. Хулоса: БА билан касалланган болаларда оғиз-халқум дисбиозни тўғри ва эрта ташхислаш хар бир бемор учун 120000  бюджет ҳисобидан маблағларини ва 120000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаган.
иккинчи илмий янгилик: бронхиал астма оғир персистик шакли билан касалланган  болаларда ичак микробиотасининг дисбалансининг учраш частотаси ва даражасининг юқорилиги исботланди, III-IV даражали ичак дисбиози бўлганда, бифидобактерияларнинг 2,3  ва лактобактерияларнинг 2,9,  нормал фалликга эга ичак таёқчаларининг   2,4 марта  камайиши, шунингдек Staphylococcus aureus 2,5, Proteya микроблари 1,5, Candida  albicanis 3, энтерококкларни 1,4, бошқа шартли-патоген микрофлоранинг 1,6 марта ортганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2024 йил 23 сентябрдаги  6i-66/u-сон билан тасдиқланган “Болаларда бронхиал астма касаллигини олиб бориш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 154 - сонли 24/09/2024-сонли буйруқ ва Фарғона вилояти ВБКТТМ  72-сонли 25/10/2024-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги №10/55-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг  ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: болаларда бронхиал астма касалигида ичак микробиота кўрсаткичларини баҳолаш даволашдан олдин ва кейин касалликнинг ҳолатини баҳолашнинг муҳим усулларидан бири бўлиб, махсус даволаш усуллари самарадорлигининг кўрсаткичидир. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда бронхиал астма учун самарали тадқиқот усули сифатида ичак микробиотасини ўрганишни амалиётда қўллаш 130 нафар бемор учун 15600000 сўмни тежаб қолди. Хулоса: болаларда бронхиал астманинг оғир давомли кечишини тўғри ва эрта ташхислаш 1 нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини ва 120000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежалган.
учинчи илмий янгилик: ичак микробиотаси билан клиник, иммунологик ва функционал кўрсаткичлар ўртасида ишончли юқори корреляция аниқланган, бу эса ичак микробиоценозининг спирометрик кўрсаткичларига, клиник белгиларнинг намоён бўлишига ва иммун ҳимоя  даражасига таъсирини тасдиқлайди ҳамда   ичак микробиотаси ва иммун статус  нафас йўлларини қайта тикланиш жараёнига ижобий таъсир қилишини  исботланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2024 йил 23 сентябрдаги  6i-66/u-сон билан тасдиқланган “Болаларда бронхиал астма касаллигини олиб бориш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 154 - сонли 24/09/2024-сонли буйруқ ва Фарғона вилояти ВБКТТМ  72-сонли 25/10/2024-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги №10/55-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: ичак микробиотаси ва клиник, иммунологик ва функционал кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцион муносабатларни аниқлаш болаларда оғир персистик бронхиал астма хавфини башорат қилишнинг математик моделини ишлаб чиқилган. Иқтисодий самарадорлиги: корреляцион таҳлил натижалари асосида болаларда оғир персистик бронхиал астма ривожланиш хавфини башорат қилиш учун ишлаб чиқилган математик моделни амалда қўллаш, уни амалга ошириш 130 нафар беморга қўшимча текширувларга эҳтиёж йўқлиги сабабли 4680000 сўм тежаш имконини берди. Хулоса: болаларда астманинг оғир персистик кечиши хавфини эрта ташхислаш бюджет маблағларини 36000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 нафар бемор ҳисобидан 36000 сўм тежалган.
тўртинчи илмий янгилик: бронхиал астма касаллигида клиник белгилар, оғиз-халқум ва ичак микробиотасининг дисбиози бронхиал астмани оғир кечишининг асосий омили эканлиги очиб берилган, ҳамда бронхиал астма оғир персистик шаклида гуморал иммунитет кўрсаткичлари IgM 1,6 ва  IgE 6 баробарга ортиши, шунингдек IgA 1,3  ва IgG 1,5 баробарга камайиши, цитокинлар кўрсаткичларининг таққослаш гуруҳига нисбатан  IL-4 8,4, TNF-б 3,5, Il-8-5,7 баробарга ортиши, IFN-г 3,4 барорабарга камайиши касалликнинг кечишига патогенетик механизмларини ўзига хос хусусиятлари асосланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2024 йил 23 сентябрдаги  6i-66/u-сон билан тасдиқланган “Болаларда бронхиал астма касаллигини олиб бориш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 154 - сонли 24/09/2024-сонли буйруқ ва Фарғона вилояти ВБКТТМ  72-сонли 25/10/2024-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги №10/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник ва лаборатория тадқиқотлари натижалари, болаларда бронхиал астмани ташхислаш ва даволашда патогенетик асосланган дифференциал усулларидан фойдаланиш (иммунологик, микробиологик ва функционал параметрларни нормаллаштириш) касалликнинг оғир кечиши ва асоратларини ўз вақтида олишга имкон яратади. Иқтисодий самарадорлиги: бронхиал астма билан оғриган 92 нафар беморнинг  касалхонада ётиши 8 кундан 6 кунгача қисқариши ҳисобига 2 кун  касалхонада қолиш учун тўлов миқдори, 67409320 сўм тежаб қолинган. Хулоса: бронхиал астма билан оғриган беморларни статционар даволашда янги даволаш усулларидан фойдаланиш 1 нафар беморга 1 кун давомида 366355 сўм бюджет маблағлари ва 366355 сўм бюджетдан ташқари маблағларни давомида тежалган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish