Исматова Зулайхо Асадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сангзор дарёси альгофлораси», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/B111.
Илмий раҳбар: Алимжанова Холисхон Алимжановна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.30.08.2018.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Хислат Қудратович, биология фанлари доктори; Бўриев Сулаймон, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сангзор дарёси альгофлораси турлар таркибини аниқлаш ва сувининг экология-санитария ҳолатини баҳолашда индикатор-сапроб турларнинг аҳамиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сангзор дарёси альгофлорасидан илк маротаба 522 та тур ва тур хиллари аниқланган ва улар
7 бўлим, 14 та синф, 24 тартиб, 47 оила, 100 туркумга мансублиги асосланган;
илк бор Ўзбекистон сув ҳавзалари альгофлораси учун 71 та янги тур ва тур хиллари аниқланган бўлиб, улар Cyanophyta (1), Rhodophyta (2), Xanthopyta (6), Chrysophyta (2), Bacillariophyta (35), Euglenophyta (6) ҳамда Chlorophyta (19) бўлимларига мансублиги аниқланган;
илк бор альгофлоранинг дарё қисмларида ҳамда йил мавсумларида тарқалиш хусусиятлари асосланган;
дарё альгофлорасидаги экоальгоценозларни оқим ва мавсумий тақсимланишига экологик омилларнинг таъсири очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сангзор дарёси альгофлораси бўйича олинган натижалар асосида:
134 тур ва тур хилларини ўз ичига олувчи Сангзор дарёси альгофлорасидаги индикатор-сапроб сувўтлари аниқлагичи ва ушбу турларнинг рўйхати, сувни ифлосланишини белгиловчи сифат ва миқдорий хусусиятлари Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 05 майдаги 03-03/2-2605-сон маълумотномаси). Натижада Сангзор дарёси ва унга туташ бўлган табиий сув ҳавзаларини мавсумий ва оқим бўйлаб органик ифлосланиш даражаларини аниқлаш ва очиқ сув ҳавзалари тозалигини белгилаш имконини берган;
Сангзор дарёсидан йиғилган 340 дан ортиқ альгологик наъмуналаридан 522 тур ва тур хиллари рўйҳати ва сувнинг ифлосланиш даражаси кўрсатгичлари ФА-Ф5-Т-230 «Сув ва қуруқлик экосистемаларида паразитар тизим таркибий қисмларининг шаклланиши ва ҳаракатланиш қонуниятлари» фундаментал лойиҳасида сув ҳавзаларидаги паразит организмларни ҳамда уларни дарё гидробионтлари қаторида тарқалишини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2018 йил 2 майдаги 4/1255-1143-сон маълумотномаси). Натижада сув ҳавзалари гидробионтлари билан бир қаторда учрайдиган паразит организмларнинг рўйҳатини тузиш, уларнинг экологик хусусиятлари ҳамда сув ҳавзаларининг органик моддалар билан ифлосланишини баҳолаш имконини берган;
Сангзор дарёсидан йиғилган 340 альгологик намуналари ҳамда уларнинг 100 доимий препаратлари Ботаника институти «Сув ҳавзалари сувўтлар флораси» ноёб объекти коллекциясига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 11 сентябрдаги 4/1255-2431-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон дарёлари сувўтлар флораси коллекцияси фондини бойитган ва сувўтларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда фойдаланишда муҳим бўлган турларнинг тоза культураларини ажратиб олиш имконини берган.