Sayt test rejimida ishlamoqda

Маликов Беҳзоджон Қуроловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
эълон


I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини такомиллаштиришнинг ижтимоий-маънавий омиллари ва технологиялари” 09.00.09 – “Маънавий жараёнлар ва технологиялар” (фалсафа фанлари бўйича)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fal1353
Илмий раҳбар: Жўрақулов Фурқат Норйигитович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/08.05.2024.F.135/01
Расмий оппонентлар: Қуронов Мухаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор; Омонов Бахтиёр, сиёсий фанлар доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини такомиллаштиришнинг ижтимоий-маънавий омиллари ва технологияларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
учта йирик таъсир гуруҳи – давлат фуқаролик хизмати ва жамият, давлат фуқаролик хизматчилари гуруҳи ва давлат фуқаролик хизматчисининг жамиятдаги ўрни ҳамда мавқеи муносабатларининг диалектик асослари (ижтимоий бурч ва шахсий манфаат мувозанати, жамоат хизмати ва шахсий эркинлик ўртасидаги уйғунлик) илмий жиҳатдан асослаб берилган;
давлат фуқаролик хизматида ижтимоий-маънавий муносабатларни шакллантирувчи меъёрлар (касбга садоқат, одоб-ахлоқ кодекси, хизмат маданияти) ва тамойилларнинг институционаллашуви ва профессионаллашуви жараёнлари такомиллаштирилиб, уларнинг самарадорликка таъсири илмий жиҳатдан ифодаланган ҳамда давлат хизматчиларида маънавий иммунитетни мустаҳкамлашга йўналтирилган ахборот-таҳлил механизмларини (давлат хизматчиларининг маънавий компетенциясини баҳолаш тизими, ахлоқий меъёрларга риоя этиш мониторинги, рақамли ахборот-таҳлил платформалари) ишлаб чиқиш зарурати асосланган;
давлат фуқаролик хизмати тизимини маънан соғломлаштиришда давлат, жамият ва фуқаролик назорати шаклларининг ўзаро уйғунлашуви таъминланиб, маънавий муҳит ва фаолиятни баҳолаш мезонларидан кадрлар сиёсатида самарали фойдаланиш механизмлари (давлат хизматчилари учун маънавий рейтинг тизими, кадрларни танлашда ахлоқий салоҳиятни баҳолаш, хизмат фаолияти давомида маънавий етуклик мониторинги) такомиллаштирилган;
давлат фуқаролик хизматига тизимли, институционал ва когнитив ёндашувлар асосида маънавий омилларнинг инсонпарварлик, одоб-ахлоқ ва масъулиятни таъминлашдаги аҳамияти ҳамда инновацион технологияларнинг хизмат кўрсатиш жараёнларини тезкор, шаффоф ва самарали ташкил этишдаги ўрни илмий жиҳатдан асосланиб, тизимда интеллектуал бошқарув моделларидан (рақамли этика мезонлари, инсон марказли давлат хизмати стратегияси, интеллектуал қарор қабул қилиш технологиялари) фойдаланиш зарурати асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини такомиллаштиришда маънавий омиллар ва технологияларнинг аҳамиятини ошириш муаммоларини ўрганиш натижасидаги таклифлар асосида:
тадқиқотнинг янгиланаётган ижтимоий-маънавий маконда давлат хизматининг учта йирик таъсир гуруҳи - давлат фуқаролик хизмати ва жамият, давлат фуқаролик хизматчилари гуруҳи ва давлат ҳамда давлат фуқаролик хизматчисининг жамиятдаги ўрни ва мавқеи муносабатларининг ривожланиши ва ўзаро таъсирининг диалектик асосларига доир илмий янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг 20-йўналишида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилди (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 9-июлдаги 03/01/19-1030-сонли маълумотнома). Натижада Марказ фаолиятида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 10-банди “Аввал - инсон, кейин - жамият ва давлат” ғоясини аҳоли онгига чуқур сингдириш ҳамда миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашга қаратилган илмий-амалий ва тарғибот ишларни ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини самарали ташкил қилишга хизмат қилган;  
тадқиқотнинг давлат фуқаролик хизматини такомиллаштиришнинг хорижий тажрибалари ва миллий хусусиятларини аниқлаш асосида давлат хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва назорат қилишнинг технологияларига оид илмий тавсия ва таклифларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Тошкент” телеканалида узатилган кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Тошкент” телеканали 2024-йил 3-июлдаги 01-15-66-сонли маълумотнома). Натижада тадқиқотда акс этган давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва назорат қилишнинг технологияларига оид ғоялар “Тошкент” телеканалида эфирга узатилган “Салом Тошкент” кўрсатувини ёзиш ва уни такомиллаштириш, таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган;
тадқиқотдаги янги ўзбек жамиятига хос хусусиятларига мувофиқ давлат фуқаролик хизмати соҳасини оптималлаштириш йўналишларини, давлат хизматининг ижтимоий-маънавий омилларига доир ижобий хорижий тажрибани қўллаш имкониятларига доир илмий янгиликларидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Марказий Кенгаши фаолиятида фойдаланилди. (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Марказий Кенгашининг 2024-йил 2-июлдаги 01-27/198-сонли маълумотномаси). Натижалари Партиянинг ИХ съездида тасдиқланган сайлов олди Дастуридаги демократик давлатни барпо этиш вазифаларини амалга оширишга қодир янги давр кадрларини бирлаштириш, профессионал давлат фуқаролик хизматининг самарали тизимини шакллантириш, давлат фуқаролик хизматига замонавий фикрлайдиган, янгича тафаккурга эга, бошқарувнинг инновацион, янада мослашувчан моделларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга лаёқатли етук мутахассисларни жалб қилишни кўзда тутувчи янги кадрлар сиёсатини амалга ошириш борасидаги вазифаларини самарали амалга оширишга хизмат қилган;
тадқиқотдаги давлат фуқаролик хизматини такомиллаштиришнинг ижтимоий-маънавий омиллари ва технологиялари давлат хизмати самарадорлигига таъсир этувчи ижобий ва салбий ижтимоий омилларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантиришнинг устувор йўналишларига доир илмий янгиликларидан Ёшлар ишлари Агентлиги томонидан мамлакатимизда ёшларнинг давлат ва жамият бошқарувига жалб қилиш, ёш раҳбарлар ва лидерлар билан ишлар олиб боришда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар агентлигининг 2024-йил 5-июлдаги 2-13-21-3571-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация хулосалари ва амалий тавсиялари Агентликнинг ўз тузилмаси доирасида самарали кадрлар сиёсатини амалга ошириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнларида ёшлар ролини ошириш ишларини ташкил этиш, хусусан ёшларни давлат ва жамият бошқарувига кенг жалб қилиш, давлат органлари ва ташкилотларининг ёш раҳбарларга кўмаклашиш, уларнинг лидерлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳам махсус лойиҳаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish