Рустамов Нарзилло Истамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат тармоқларини ички имкониятларидан самарали фойдаланиш асосида ривожлантириш”, 08.00.03–Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2018.4.PhD/Iqt230.
Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ортиқова Дилором Абдурахимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хошимова Наима Абитовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат тармоқларини ривожлантиришда уларнинг ички имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
енгил саноат корхоналарининг самарадорлиги ва ишловчилар манфаатдорлигини оширишнинг «айланма ҳаракат модели» ишловчиларнинг тадбиркорлик қобилияти, инновациялар, капитал ва ахборот каби ички ресурсларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
ипакчилик тармоғида «хомашё сифатини назорат қилувчи тизим» доирасида «корхона–уй хўжаликлари ҳамкорлиги»ни ривожлантириш орқали SADT (Structured Analysisand Design Technique) услубиёти такомиллаштирилган;
ички имкониятлардан самарали фойдаланиш асосида саноат корхоналари самарадорлигининг ошиши, давлат оладиган самаранинг ўсиши, ишловчиларнинг даромадлари кўпайиши ва турмуш даражаси ошиши жараёнларини ифодаловчи ҳамда уларни умумлаштирувчи функциялар ишлаб чиқилган;
ипакчилик корхоналарининг инновацион гуруҳлари шакллантирилиб, инновацион гуруҳлар фаолиятидаги «занжирли боғлиқликларни узадиган» корхоналар аниқланган ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат тармоғини ривожлантиришда ички имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
енгил саноат корхоналарининг самарадорлиги ва ишловчилар манфаатдорлигини оширишнинг «айланма ҳаракат модели»ни ишловчиларнинг тадбиркорлик қобилияти, инновациялар, капитал ва ахборот каби ички ресурсларини киритиш орқали такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи Бухоро вилоятидаги корхоналар фаолиятида жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 1 июндаги ДМ-189-сон маълумотномаси). Таклиф этилган илмий янгиликлар натижасида «Deluxе Fabric» ва «RUSHAN TEKS» корхоналарида самарадорлик кўрсаткичи 15 фоиз ошишига эришилган.
ипакчилик тармоғида «хомашё сифатини назорат қилувчи тизим» доирасида «корхона–уй хўжаликлари ҳамкорлиги»ни ривожлантириш орқали SADT услубиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи Бухоро вилоятидаги корхоналарнинг фаолиятига жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2018 йил 10 апрелдаги БШ-02-18/585-сон маълумотномаси). Хомашё сифатини назорат қилувчи тизимни жорий этиш натижасида «Bukhara Brilliant Silk» қўшма корхонасида бир йилда 1 млрд. сўмлик, вилоятдаги бошқа ипакчилик корхоналарида 1,42 млрд. сўмлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарилган;
ички имкониятлардан самарали фойдаланиш асосида саноат корхоналари самарадорлигининг ошиши, давлат оладиган самаранинг ўсиши, ишловчиларнинг даромадлари кўпайиши ва турмуш даражаси ошиши жараёнларини ифодаловчи ҳамда уларни умумлаштирувчи функцияларни ишлаб чиқиш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи Бухоро вилоятидаги енгил саноат корхоналарида қўлланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 1 июндаги ДМ-189-сон маълумотномаси). Таклиф этилган илмий янгиликни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи Бухоро вилоятидаги корхоналар томонидан қўлланилиши натижасида енгил саноат корхоналарининг ривожланиш омиллари аниқланган, ишлаб чиқилган функциялардан фойдаланиб, Бухоро вилоятида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг прогнозлари ишлаб чиқилган;
ипакчилик корхоналарининг инновацион гуруҳлари шакллантирилиб, инновацион гуруҳлар фаолиятидаги «занжирли боғлиқликларни узадиган» корхоналарни аниқлаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарда жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2018 йил 10 апрелдаги БШ-02-18/585-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қўллаш натижасида Бухоро вилоятидаги ипакчилик корхоналарининг инновацион гуруҳи ташкил этилган ва ундаги «занжирли боғлиқликларни узадиган» корхоналар аниқланган.