Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошмирзаев Қодиржон Одилжоновичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Пахта хомашёсини қуритишнинг ресурстежамкор технологик ускунасини ишлаб чиқиш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4269 
Илмий раҳбар: Назиров Раҳматжон Расулович, техника фанлари номзоди, к.и.х.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Саримсаков Олимжон Шарипжонович, техника фанлари доктори, профессор; Сулайманов Рустам Шинникович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтани барабанли қуритгичини ихчамлаштирилган конструксиясини ишлаб чиқиш билан унинг технологик жараёнини такомиллаштириш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахтани қуритиш жараёнида энергия ва ресурс тежашни таъминлаш ва иш унумдорлигини 6 т/соатдан кам бўлмаслиги шартидан барабанли қуритгичнинг диаметри 2 м, узунлиги 6 м га тенг роликли - юритмали конструктив схемаси ишлаб чиқилган;
барабанли қуритгичнинг роликли юритмасини сирпанишсиз харакатини таъминлаш шартидан занжирли узатмани етакловчи ва етакланувчи юлдузчаларни параметрлари ва харакатни узатиш нисбатларини математик модели олинган;
барабанли қуритгични максимал айланиш тезлигини 10 айл/дақ бўлиши шартидан етакланувчи юлдузчани диаметри 2100 мм, етакловчи юлдузчани диаметри 291 мм, харакатни узатиш нисбати 7 га тенг ва етакланувчи ва етакловчи юлдузчалар ўқларли орасидаги мақбул масофа аниқланган;
максимал иш унумдорлигида барабанли қуритгичнинг корпуси ичида доимий бўлувчи пахта миқдорини ҳисобга олган ҳолда занжирли узатмани электр двигателини ўрнатилган қуввати 7,5 кВт га тенг бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани қуритиш учун барабанли қуритгичнинг такомиллаштирилган конструксиясини ишлаб чиқиш орқали олинган илмий натижалар асосида:
кичик ҳажмли ресурстежамкор занжирли узатмали пахтани барабанли қуритгичининг такомиллаштирилган намунаси Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Cоста лине ҳолдинг” МЧЖ ҚК кластерига қарашли пахта тозалаш корхонасига ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2024 йил 22 апрелдаги №03/22-170-сон маълумотномаси). Натижада тавсия этилган кичик ҳажмли ресурстежамкор занжирли узатмали пахтани барабанли қуритгичининг такомиллаштирилган намунасининг фойдаланиш самарасини ошиши эвазига қуритилаётган пахтадан олинадиган намлик миқдори 2,0-2,5 % бўлишига эришилган ҳамда қуритиш барабанининг ҳажми кичрайгани ҳисобига таннархини камайиши, электр энергия ва табиий метан газ сарфини камайиши натижасида корхонада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 266,2 млн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish