Саттарова Гулнора Икромовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси «Имконияти чекланган ўсмирлар ҳиссий-иродавий сифатларини шакллантиришда тизимли ёндашув (таянч ҳаракати аъзоларида нуқсони борлар мисолида)», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/P63.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети,PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Авлаев Ориф Умирович психология фанлари доктори (DSc), доцент; Исмоилова Нуржахон Зухуриддиновна психология фанлари доктори(DSc), доцент;
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тизимли ёндашув асосида имконияти чекланган ўсмирларнинг ҳиссий-иродавий сифатларини шакллантириш ҳамда такомиллаштиришга йўналтирилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирликнинг ўрта ва катта ёш босқичида бўлган имконияти чекланган ўқувчиларнинг ҳиссий- иродавийлик ҳолати соғлом ўсмирлар ҳиссий-иродавийлик даражасига қиёслаб ўрганилгани ҳолда; ногирон ўсмирларда “психоемоционал беқарорлик”, “хавотирланиш”, “фатал импунитивлик” ҳолатларининг ортиши “ташаббускорлик” “мустақиллик”, “қатъиятлилик” “масъулиятлилик” сифатларининг дезинтеграциясига; “мустақиллик”, ”масъулиятлилик”, ”зийраклик” сифатларининг интеграцияси “эмоционал ҳолатларда ўзини назорат қилиш”, “ижтимоийлашувда ўзини назорат қилиш” нинг кучланишига; соғлом ўсмирларда “эмоционал кассонанслик”, “эмоционал интеллект”, “эмоционал симпатия” каби сензитивликка хос жиҳатлари “мулоқотда ва ижтимоийлашувда ўзини назорат қилиш”, “муаммони ҳал қилиш” хусусиятлари билан боғлиқликда ифодаланишида “масъулиятлилик, ”қатъиятлик”, ”мустақиллик”, ”матонат” каби сифатлари устувор психодинамик регуляторлар эканлиги натижасида соғлом ўсмирларнинг ҳиссий барқарорлиги ва иродавийлик ҳолати ногирон тенгдошларидан юқорироқ ифодаланиши аниқланган.
имконияти чекланган ўсмирларнинг ҳиссий-иродавий сифатлари шаклланишида эмоционал интеллект, локус назорат, копинг хулқ-атвор ва шахслилик компонентларининг алоқадорлик даражаси аниқлангани ҳолда, уларда “зийраклик”нинг заифлашуви ва“тобелик”нинг кучайиши натижасида, “масъулиятлилик”, “ғайратлилик” компонентларида ситуациён регресс ҳолати содир бўлиши; “ўз ҳис туйғуларини англаш”, “мустақиллик” ва “зийраклик”нинг ортиши натижасида эса, “эмоциёнал ҳолатларда ўз ўзини назорат қилиш” нинг “интернал локус назорат” билан коҳсентрациялашуви, бунинг оқибатида, “муаммолардан қочиш”, “ижтимоий қўллаб-қувватлашни қидириш”, “ҳиссий-беқарорлик” ва “зўриқиш” инсидентларида пасайиш далилланган.
имконияти чекланган ўсмирларнинг ҳиссий-иродавий шаклланишини ижобий таъминловчи предикатлар: “мустақиллик”, “зийраклик”, “ўз ҳис-туйғуларини англаш”, “ўз ҳис-туйғуларини бошқариш”, “бошқаларнинг ҳис туйғуларини англаш”, “шахслараро муносабатда эмоционал билимдонлик” ва копинг хулқ атворга хос стимуллар муҳим эканлиги исботланган.
имконияти чекланган ўсмирларнинг ҳиссий-иродавий жиҳатларини баҳолашга қаратилган сўровномаларнинг психотренингларни қўллашга қадар ва психотренингларни қўллагандан сўнг ўзгаришлар ижобий равишда фарқли натижаларни акс эттирганлиги аниқланганлиги ҳолда, компенсаторлик хусусиятига эга ”Психоемоционал иродавий ривожланиш” дастури шакллантирилган.
имконияти чекланган ўсмирларнинг ҳиссий-иродавий сифатларини шакллантиришнинг консептуал модели когнитив, хулқ-атвор ва психофизиологик жиҳатларни дифференциал баҳолаш имкониятига асосланиб ҳиссий-иродавий сифатларни шакллантиришнинг психологик шарт шароитлари такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Таянч ҳаракати аъзоларида нуқсони бўлган ўсмирларда ҳиссий-иродавий сифатларни шакллантиришнинг психологик жиҳатларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўсмирликнинг ўрта ва катта ёш босқичида бўлган имконияти чекланган ўқувчиларнинг ҳиссий- иродавийлик ҳолати соғлом ўсмирлар ҳиссий-иродавийлик даражасига қиёслаб ўрганилгани ҳолда; ногирон ўсмирларда “психоемоционал беқарорлик”, “хавотирланиш”, “фатал импунитивлик” ҳолатларининг ортиши “ташаббускорлик” “мустақиллик”, “қатъиятлилик” “масъулиятлилик” сифатларининг дезинтеграциясига; “мустақиллик”, ”масъулиятлилик”, ”зийраклик” сифатларининг интеграцияси “эмоционал ҳолатларда ўзини назорат қилиш”, “ижтимоийлашувда ўзини назорат қилиш” нинг кучланишига; соғлом ўсмирларда “эмоционал кассонанслик”, “эмоционал интеллект”, “эмоционал симпатия” каби сензитивликка хос жиҳатлари “мулоқотда ва ижтимоийлашувда ўзини назорат қилиш”, “муаммони ҳал қилиш” хусусиятлари билан боғлиқликда ифодаланишида “масъулиятлилик, ”қатъиятлик”, ”мустақиллик”, ”матонат” каби сифатлари устувор психодинамик регуляторлар эканлиги натижасида соғлом ўсмирларнинг ҳиссий барқарорлиги ва иродавийлик ҳолати ногирон тенгдошларидан юқорироқ ифодаланиши аниқланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-307 буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-январдаги ПМ-307-а-сонли маълумотномаси). Натижада оʻсмирликнинг оʻрта ва катта ёш босқичидаги имконияти чекланган ва согʻлом оʻқувчиларнинг ҳиссий-иродавий ҳолатларини дифференциял эмпирик тадқиқ этиш ҳамда ифодаланишидаги тафовутларни аниқлаш имконияти яратилган.
имконияти чекланган ўсмирларнинг ҳиссий-иродавий сифатлари шаклланишида эмоционал интеллект, локус назорат, копинг хулқ-атвор ва шахслилик компонентларининг алоқадорлик даражаси аниқлангани ҳолда, уларда “зийраклик”нинг заифлашуви ва“тобелик”нинг кучайиши натижасида, “масъулиятлилик”, “ғайратлилик” компонентларида ситуациён регресс ҳолати содир бўлиши; “ўз ҳис туйғуларини англаш”, “мустақиллик” ва “зийраклик”нинг ортиши натижасида эса, “эмоциёнал ҳолатларда ўз ўзини назорат қилиш” нинг “интернал локус назорат” билан коҳсентрациялашуви, бунинг оқибатида, “муаммолардан қочиш”, “ижтимоий қўллаб-қувватлашни қидириш”, “ҳиссий-беқарорлик” ва “зўриқиш” инсидентларида пасайиш далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-307 буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-январдаги ПМ-307-а-сонли маълумотномаси). Натижада имконияти чекланган оʻсмирлар ва согʻлом оʻқувчиларнинг ҳиссий-иродавий компонентларини эмоционал косонанслик, эмоционал интеллект, копинг хулқ-атвор ва шахслилик омиллари билан богʻлиқлигини аниқлаштирилган.
имконияти чекланган ўсмирларнинг ҳиссий-иродавий шаклланишини ижобий таъминловчи предикатлар: “мустақиллик”, “зийраклик”, “ўз ҳис-туйғуларини англаш”, “ўз ҳис-туйғуларини бошқариш”, “бошқаларнинг ҳис туйғуларини англаш”, “шахслараро муносабатда эмоционал билимдонлик” ва копинг хулқ атворга хос стимуллар муҳим эканлиги исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-307 буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-январдаги ПМ-307-а-сонли маълумотномаси). Натижада имконияти чекланган оʻсмирлар ҳиссий-иродавий сифатлари шаклланишини ижобий таъминловчи предикатлари очиб берилган.
имконияти чекланган ўсмирларнинг ҳиссий-иродавий жиҳатларини баҳолашга қаратилган сўровномаларнинг психотренингларни қўллашга қадар ва психотренингларни қўллагандан сўнг ўзгаришлар ижобий равишда фарқли натижаларни акс эттирганлиги аниқланганлиги ҳолда, компенсаторлик хусусиятига эга ”Психоемоционал иродавий ривожланиш” дастури шакллантирилган маълумотлар маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-307 буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-январдаги ПМ-307-а-сонли маълумотномаси). Натижада имконияти чекланган оʻсмирларнинг ҳиссий-иродавийлик ҳолатларини баҳолашга қаратилган соʻровномаларнинг психотренингларни қоʻллашга қадар ва психотренингларни қоʻллагандан соʻнг оʻзгаришларини аниқлаш имконияти яратилган.
имконияти чекланган ўсмирларнинг ҳиссий-иродавий сифатларини шакллантиришнинг консептуал модели когнитив, хулқ-атвор ва психофизиологик жиҳатларни дифференциал баҳоласж имкониятига асосланиб ҳиссий-иродавий сифатларни шакллантиришнинг психологик шарт шароитлари такомиллаштирилган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-307 буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-январдаги ПМ-307-а-сонли маълумотномаси). Натижада имконияти чекланган оʻсмирларнинг ҳиссий-иродавий сифатларини шакллантиришнинг консептуал модели ва услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.