Sayt test rejimida ishlamoqda

Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси ихисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи  номи): “Бўлажак физика ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Ped67.

Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.

Расмий оппонентлар: Қаҳҳоров Сидиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор; Рўзиев Эркин Искандарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Базарова Саодат Джамаловна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида бўлажак физика ўқитувчиларнинг методик тайёргарлигини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўлажак физика ўқитувчиларининг методик тайёрланганлик мезонлари (ижтимоий, маънавий, педагогик-психологик) мазмуни ўзаро боғлиқлик даражасини белгиловчи касбий педагогик рефлексия кўрсаткичлари (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) асосида аниқлаштирилган;

касбий фаолиятга тайёрлаш босқичлари физика фанига оид умумлаштирилган (педагогик кузатиш, тадқиқотчилик, илмий тасаввур, материалларни тизимлаш) ва кенгайтирилган (масалалар ечиш, ривожлантириш, татбиқ этиш) эмпирик тушунчалар ҳамда амалий ва назарий билимларга тизимли йўналтириш ёндашуви асосида такомиллаштирилган;

методик тайёргарликнинг ташкилий-педагогик жараёнлари тузилмаси компонентлари (режалаштириш, ривожлантириш, татбиқ этиш) предметли-методик ва касбий-психологик тайёргарлик даражасига амалий ва мантиқий мушоҳада элементларини интеграциялаш (топшириқ, назорат, таҳлил) асосида такомиллаштирилган;

физика таълимининг ахборот-методик таъминоти интегратив дидактик воситалар (интегратив ресурслар, мультимедиа маҳсулотлари, виртуал лабораториялар, интеллектуал ўйинлар)нинг фаоллаштирувчи имкониятлари (фикрлаш, мослашув, англаш, билиш) асосида такомиллаштирилган;

физика фани бўйича педагогик фаолиятга тайёрлашда модулли технологиядан фойдаланиш имкониятлари ўзини ўзи ривожлантириш, назорат қилиш, таҳлил методларининг доминант функциялари (фундаментал, қатъий, ўзгармас) асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бўлажак физика ўқитувчиларнинг методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

педагогик таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг методик тайёргарлигини такомиллаштиришда физика соҳасидаги касбий компетентлиги асослари «ЎзСтандарт» агентлигининг 2015 йил 30 октябрдаги 5923-сонли қарори билан тасдиқланган бакалавриат таълим йўналиши Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 16 июлдаги 89-03-2661-сон маълумотномаси). Касбий компетентликни шакллантириш ва ривожлантиришда олий таълим муассасалари талабалари учун такомиллаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш имконини берган;

бўлажак физика ўқитувчиларининг методик тайёрланганлик мезонлари, касбий педагогик рефлексия кўрсаткичлари, физика фанига оид умумлаштирилган ва кенгайтирилган эмпирик тушунчалар ҳамда амалий ва назарий билимларни тизимлаштиришга оид таклифларидан олий таълим тизимида педагогик қобилиятлар маҳорат профессиограммасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 16 июлдаги 89-03-2661-сон маълумотномаси). Мазкур профессиограмма физикага оид фанлар бўйича малака талаблари, фан дастурларини ишлаб чиқиш, бўлажак физика ўқитувчиларнинг методик тайёргарлигини замонавий талаблар даражасида такомиллаштиришга хизмат қилган;

бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий фаолиятга тайёрлаш босқичлари,  ташкилий-педагогик жараёнлари тузилмаси, предметли-методик ва касбий-психологик тайёргарлик даражасига амалий ва мантиқий мушоҳада элементларини интеграциялашга оид таклифларидан ИТД-1 рақамли «Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари» мавзусидаги амалий лойиҳани бажариш ва жорий этишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 2 октябрдаги 89-03-3431-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижада физика фани ўқитувчиларининг касбий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш механизмини такомиллаштириш имконияти яратилган;

физика таълимининг ахборот-методик таъминоти, интегратив дидактик воситалари, фаоллаштирувчи имкониятлар, модулли технологиядан фойдаланиш, ўзини ўзи ривожлантириш, назорат қилиш, таҳлил методларининг доминант функцияларига оид таклифлар асосида «Физикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 октябрдаги 89-03-3942-сон маълумотномаси). Ушбу дарслик физика таълим самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларида бўлажак физика ўқитувчилари учун методик тайёргарлигини бойитиш, физикавий билимлар бериш жараёнларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish