Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамов Шахзод Илхом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қашқадарё вилояти қишлоқ жойларида камбағалликни қисқартириш йўллари”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт”(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1729
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Назарова Фотима    Ҳакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, DSc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Валиев Бобур Ботирович, фан доктори (DSc), профессор; Ғофуров Бунёд Бахтиярович, фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари”  илмий тадқиқот  маркази 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятида аҳоли турмуш даражасини мониторинг қилиш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
вилоят туманларидаги кам таъминланган оилаларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларни қоплашлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш зарурати асосланган;  
вилоятда камбағаллик даражаси юқори бўлган Деҳқонобод туманида бодомзорлар барпо қилиш, калий заводи шоxобчаларини ташкил қилиш, Кўкдала туманида чорвачиликни (эчкичилик) ва унинг маҳсулотларини қайта ишлаш асосида жунни тайёрлаш цехини қуриш, Чироқчи туманида ипак етиштириш ва ундан шойи матолар ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳудудий бандликни рағбатлантириш натижасида камбағалликни  қисқартириш таклиф этилган;
Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Қамаши туманларига туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 50 млн. доллар кредит маблағлари 5 фоиз имтиёзли ставкада ажратиш орқали сайёҳлик қишлоқлари, уй-лагерлар, оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш асосида камбағал оилаларда қўшимча даромад олиш имконияти яратилиши асосланган;
    вилоят ва туманларининг ўзига хос салоҳиятини инобатга олган ҳолда,  2030 йилгача камбағаллик даражасини қисқартириш бўйича мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Вилоят қишлоқ жойларида камбағалликни қисқартириш бўйича берилган таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
қишлоқ ҳудудлари ва даромадлар, таълим ва соғлиқни  сақлаш, деҳқон хўжалиги (томорқа), ижтимоий хизматлар мезонлари асосида ҳисобланган камбағаллик даражаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (2022 йил, 20 апрель 201-сон) Қарорнинг 1-иловасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Президентининг “Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорнинг (2023 йил 14 декабрь 389-сон), 1-иловасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 23 сентябрь 01/00-03/26-9160-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш туманлардаги камбағаллик даражасини объектив баҳолаш ва уни асосланган мезонлар асосида қисқартириш имконини беради;
қишлоқ туманларида кичик саноат корхоналарини устувор ривожлантириш асосида камбағаллик даражасини қисқартириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси  Президентининг “Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисордий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғриси да”ги (2023 йил 14 декабрь, 389-сон) Қарорни 1-иловасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 13 сентябрь 01/00-03/26-9160-сон маълумотномаси).
Мазкур таклиф вилоят қишлоқ жойларида кичик саноат корхоналарини мавжуд салоҳият ва имкониятлар асосида ташкил қилиш орқали камбағал оилаларнинг бандлигини таъминлаш ва даромадларини кўпайтиришга олиб келади;
Вилоятнинг камбағаллик даражаси юқори бўлган Кўкдала, Деҳқонобод ва Чироқчи туманларини комплекс ривожлантириш асосида халқ фаровонлигини оширишга қаратилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2024 йилларда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2022 йил 3 ноябрь, 640-сон) қарорининг 1 ва 2 иловаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 13 сентябрь 01/00-03/26-9160-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга амалиётда қўллаш камбағаллик даражаси юқори бўлган туманларда, маҳаллий салоҳиятдан самарали фойдаланган ҳолда камбағал оилалар сонини кескин қисқартириш учун туртки вазифасини бажаради;
Вилоят ва унинг қишлоқ туманларида 2030 йилгача камбағалликни қисқартиришнинг мақсадли прогноз параметрларини Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (2022 йил, 20 апрель, 201-сон) қарорининг 1-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 13 сентябрь 01/00-03/26-9160-сон маълумотномаси). Таклиф этилган камбағалликни қисқартиришни мақсадли параметрларига эришишни таъминлаш вилоят ва туманларда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш жойларини ташкил этиш, оилалар даромадларини оширишга олиб келади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish