Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамраева Наргиза Лутфуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасасида бадиий асарни о'рганиш жараёнида талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5168.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: филология фанлари номзоди, доцент Магдиева Саодат Сагдиевна 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01. 2020. Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, доцент  Лагай Елена Александровна 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида бадиий асарни ўрганиш жараёнида талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадий асарни ўрганиш жараёнида талабалар мустақил ишини ташкил этишнинг дидактик имкониятлари педагогик ёрдам жараёнида маҳсулдорликни босқичма-босқич шакллантириш, шунингдек, талабалар бадиий асарлар билан ишлаш даврида ўқув мотивациясига йўналтирилган ўз-ўзини ривожлантириш учун дидактик муҳитни оптималлаштириш асосида аниқланган;
бадий асарни ўрганиш жараёнида талабалар мустақил ишини такомиллаштириш методикасининг самарадорлиги ижодий топшириқларни бажариш орқали талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, ташқи ва ички омиллар билан қайта алоқада бўлиш даражаси аниқланган;
бадий асарни ўрганиш жараёнида талабалар мустақил ишини ташкил этиш методикаси такомиллаштирилди. Мазкур методика таълим жараёнининг конструктивлиги ҳамда талабаларнинг ЛМС-платформадаги фаолиятини фаоллаштириш нуқтайи назаридан мобил, когнитив, интегратив ва коммуникатив тамойилларни трансформация ва коллаборация қилишга асосланган;
бадий адабиётларни ўрганиш жараёнида талабалар мустақил ишини ташкил этиш модели шахсга йўналтирилган ёндашув, зарур кўникмаларни босқичма-босқич ривожлантириш ҳамда амалий фаолиятга асосланган ҳолда, бадиий асарни ўрганиш давомида тъалим олувчилар фаолиятини баҳолаш мезонларига мувофиқ илғор педагогик технологиялар моделларидан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий асарни ўрганиш жараёнида талабаларнинг адабиёт бўйича мустақил ишини ташкил этиш методикаси юзасидан олинган натижалар асосида, продуктив топшириқлар тизими ёрдамида қуйидагилар жорий этилди:
талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишнинг дидактик имкониятлари бадиий асарни ўрганиш жараёнида педагогик қўллаб-қувватлаш жараёнининг босқичма-босқич маҳсулдорлигини шакллантириш, шунингдек, талабаларнинг бадиий асарлар билан ишлаш жараёнида ўқув мотивациясини ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик муҳитни оптималлаштириш орқали белгиланди ҳамда «Адабиёт ўқитиш методикаси бўйича талабалар мустақил иши» номли ўқув қўлланмасига киритилган  (Тошкент давлат педагогика университетинг 2025-йил 31 январдаги 11-05-693/04 рақамли далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчилар сифатидаги талабалар адабиётшунослик компетенсияларини эгаллаш даражасини ошириш имкониятлари кенгайди;
талабаларнинг бадиий асарни ўрганиш жараёнида ижодий, таълимий хусусиятга эга топшириқларни бажариш асосида, ўқитилувчиларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришга йўналтирилган ва ташқи ҳамда ички омиллар билан қайта алоқа даражаси инобатга олинган ҳолда мустақил ишни такомиллаштириш методикасининг самарадорлиги аниқланди ва «Адабиёт ўқитиш методикаси бўйича талабалар мустақил иши» номли ўқув қўлланмасига киритилган  (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 31 январдаги 11-05-693/04 рақамли далолатномаси).Натижада, талабаларнинг замонавий педагогик технологиялар усулларидан фойдаланиш даражасини ошириш учун шароит яратилди;
мустақил ишни ташкил этиш методикаси, бадиий асарни ўрганиш жараёнида мобиллилик, когнитивлик, интегративлик, коммуникативлик принципларини трансформация ва коллаборация қилиш асосида, таълим жараёнининг конструктивлиги ҳамда талабаларнинг ЛМС-платформаси форматида фаолиятини фаоллаштириш нуқтайи назаридан такомиллаштирилди ва «Адабиёт ўқитиш методикаси бўйича талабалар мустақил иши» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 31 январдаги 11-05-693/04 рақамли далолатномаси). Натижада, талабалар мустақил тайёргарлик соатларида умумий билим даражаси оширилди, улар бадиий асарнинг мавзуси, ғояси, мазмунини яхшироқ тушуна бошладилар, матнни адабий таҳлил қилиш жараёнида замонавий педагогик технологиялар усулларидан тўғри фойдаланиш, сюжет ва композицияни таҳлил қилиш кўникмалари ривожланди;
талабалар мустақил иш моделининг такомиллаштирилиши бадиий адабиётларни ўрганиш жараёнида шахсий ориентация, зарур кўникмаларни босқичма-босқич ривожлантириш ва амалий фаолият асосида, таълим олувчиларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларига мувофиқ, илғор педагогик технологиялар моделлари ёрдамида амалга оширилиб, «Адабиёт ўқитиш методикаси бўйича талабалар мустақил иши номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 31 январдаги 11-05-693/04 рақамли далолатномаси).Натижада, Республикамиз олий таълим муассасаларининг талабаларининг коммуникатив компетенцияси ва филологик тайёргарлик даражаси босқичма-босқич такомиллаштирилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish