Sayt test rejimida ishlamoqda

Зайнабитдинова Сафура Носиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сovid-19 дан қейинги зотилжамнинг чўзилган кечиши билан касалланган болаларни клиник ва лаборатор аспектлари ва олиб бориш тактикаси», 14.00.09– «Педиатрия».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3155.
Илмий раҳбар: Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/07.06.2024.Tib.95.03.
Расмий оппонентлар: Рахманова Лола Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Алиев Ахмаджон Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 дан кейинги шифохонадан ташқари  зотилжам аниқланган эрта ёшли болаларда касалликнинг чўзилувчан кечишини олдини олиш мақсадида, унинг клиник-анамнестик, биокимёвий, микробиологик ва иммунологик жихатларини инобатга олган ҳолда олиб бориш тактикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эрта ёшли болаларда постковид даврда шифохонадан ташқари зотилжамнинг учраш даражаси аниқланган ва унинг ривожланишида перинатал омиллар (RR=1,9), оғирлашган преморбид фон (RR=2,7), ҳамроҳ ва ўтказган касалликлари (RR=2,2) каби аҳамиятли прогностик омилларнинг роли исботланган; 
шифохонадан ташқари чўзилувчан зотилжам асосий қўзғатувчиларининг макролидлар ва аминогликозидларга резистентлиги (40,0% ва 33,3% ҳолларда), III ва IV авлод цефалоспоринлар, карбопенемлар каби антибактериал препаратларга нисбатан эса юқори сезувчанлиги (85,0%,  87,5% ва 90,0% ҳолларда) аниқланган; 
постковид даврда шифохонадан ташқари зотилжам аниқланган эрта ёшли болалар ичак микробиотасида стафилококклар, патоген эшерихияларнинг 2 марта кўп, энтерококкларнинг 3 марта кам аниқланиши ва лакто-бифидобактерияларнинг тўлиқ йўқолиши (3,5±0,9 ва 2,0±0,3 lgКОЕ/г), шартли патоген микрофлоранинг юқори фаоллиги билан намоён бўлувчи  ичак микробиотаси дисбалансининг кўп учраши ва юқори кўлами исботланган;  
постковид даврда шифохонадан ташқари зотилжам аниқланган болаларда С-реактив оқсил миқдорининг 12 баробар, прокальцитониннинг эса 42,8 марта  ортиши (p<0,001) билан ифодаланувчи яллиғланиш биомаркерларининг диагностик ва прогностик аҳамияти, шунингдек касалликни ташхислашда қўшимча мезон сифатида IL-1â, IL-4, IL-6, IL-8, TNFá фаоллигининг ортиши, IFNã концентрациясининг пасайиши каби цитокин статусининг хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир герпетик стоматит касаллиги мавжуд эрта ёшдаги болаларда зотилжамни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: эрта ёшли болаларда COVID-19 дан кейинги шифохонадан ташқари зотилжам ривожланишида перинатал омиллар, оғирлашган преморбид фон, ҳамроҳ ва ўтказган касалликлари каби прогностик омилларнинг аҳамияти исботланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2024 йил 30 январда 6i-08/u сон билан тасдиқланган «Болаларда постковид даврда шифохонадан ташқари зотилжамнинг чўзилувчан кечишини ташхислаш ва даволашнинг такомиллаштириш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Наманган вилoят бoлaлap кўп тapмoқли тиббиёт мapкaзининг 2024 йил 3 февралдаги 155-сон ва Андижон шаҳар болалар шифохонасининг 2024 йил 2 февралдаги 98/21-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/121-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ковиддан кейинги даврда шифохонадан ташқари зотилжам аниқланган эрта ёшдаги болаларни даволашда касалликнинг клиник хусусиятларини, унинг чўзилувчан кечиши ривожланиш эҳтимолини оширувчи хавф омилларини инобатга олиш касалликнинг асоратланган шакллари улушини камайтиришга, шифохонада қолиш муддатларини қисқартиришга ва даволаш натижаларини яхшилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: эрта ёшли болаларда COVID-19 кейинги шифохонадан ташқари зотилжамнинг чўзилувчан кечиши ривожланишига сабаб бўлувчи перинатал хавф омиллари, преморбид фон, ҳамда ҳамрох касалликларини баҳолашни қўллаш орқали беморларнинг стационарда бўлиш муддати 2 кунга қисқартирилди. Бунинг натижасида 1 нафар беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори (дори-дармонлар, текширувлар билан биргаликда) 421540 сўмни ташкил этгани ҳолда 843080 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликни даволаш стандартларига киритиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=110) 92738800 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: шифохонадан ташқари чўзилувчан зотилжам асосий қўзғатувчиларининг макролидларга нисбатан 40,0%, аминогликозидларга эса 33,3% резистентлиги, III ва IV авлод цефалоспоринлар, карбопенемлар каби антибактериал препаратларга нисбатан эса мос равишда 85,0%,  87,5% ва 90,0% ҳолларда юқори сезувчанлиги қайд қилинганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2024 йил 30 январда 6i-08/u сон билан тасдиқланган «Болаларда постковид даврда шифохонадан ташқари зотилжамнинг чўзилувчан кечишини ташхислаш ва даволашнинг такомиллаштириш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Наманган вилoят бoлaлap кўп тapмoқли тиббиёт мapкaзининг 2024 йил 3 февралдаги 155-сон ва Андижон шаҳар болалар шифохонасининг 2024 йил 2 февралдаги 98/21-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/121-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: эрта ёшдaги бoлaлaрдa ковиддан кейинги шифохонадан ташқари зотилжамнинг чўзилувчан кечишида St. aureus, pneumonia, Klebsiella pneumoniae, Candida каби қўзғатувчиларини ўз вақтида этиологик тасдиқлаш, уларнинг микробиологик хусусиятларини инобатга олиш самарали антибактериал терапия усулини белгилашга, натижада асоратлар сонини камайтиришга, реабилитация муддатларини қисқартиришга ва беморларнинг хаёт сифатини оширишга имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: ковиддан кейинги даврда чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам аниқланган болаларда антибактериал давони қўллаш учун харажатлар кунлик 228435 сўмни ташкил этиб, 190262 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: эрта ёшли болаларда шифохонадан ташқари зотилжамнинг чўзилувчан кечишида тўғри танланган антибиотикларни қўллаш туфайли бюджет маблағларидан 16469938 сўм, бюджетдан ташқари маблағларни эса 4458882 сўмга иқтисод қилишга имкон берган.
учинчи илмий янгилик: постковид даврда шифохонадан ташқари зотилжам аниқланган эрта ёшли болалар ичак микробиотасида  стафилококклар, патоген эшерихияларнинг 2 марта кўп, энтерококкларнинг 3 марта кам аниқланиши ва лакто-бифидобактерияларнинг тўлиқ йўқолиши (3,5±0,9 ва 2,0±0,3 lgКОЕ/г), шартли патоген микрофлоранинг юқори фаоллиги билан намоён бўлувчи  ичак микробиотаси дисбалансининг кўп учраши ва юқори кўлами ўз исботини топганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2024 йил 30 январда 6i-08/u сон билан тасдиқланган «Болаларда постковид даврда шифохонадан ташқари зотилжамнинг чўзилувчан кечишини ташхислаш ва даволашнинг такомиллаштириш усули» номли услубий тавсиянома мазмунида ўз аксини топган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Наманган вилoят бoлaлap кўп тapмoқли тиббиёт мapкaзининг 2024 йил 3 февралдаги 155-сон ва Андижон шаҳар болалар шифохонасининг 2024 йил 2 февралдаги 98/21-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/121-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: шифохонадан ташқари чўзилувчан кечувчи зотилжам билан касалланган болаларни даволашдан олдин ва кейинги даврда ичак микробиотаси кўрсаткичларини баҳолаш  натижасида шахсга йўналтирилган даво чораларини қўллаш уларни эрта реабилитация қилиш, жисмоний ва руҳий барқарорликни таъминлаш ва касалликнинг сураункали шаклига ўтиш ҳолатларини камайтириш имконини беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: ковиддан кейинги даврда чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам аниқланган болаларда ичак микробиотаси хусусиятларига кўра шахсга йўналтирилган аниқ даволаш тактикасини белгилаш натижасида 147214 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: эрта ёшли болаларда шифохонадан ташқари зотилжамнинг чўзилувчан кечишида ичак микробиотаси хусусиятларидан келиб чиқиб шахсга йўналтирилган даво схемаларини қўллаш орқали тадқиқот кўлами бўйича (n=110) бюджет маблағларни жами 12854000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни эса 3339540 сўмга иқтисод қилишга имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик: постковид даврда шифохонадан ташқари зотилжам аниқланган болаларда С-реактив оқсил миқдорининг 12 баробар, прокальцитониннинг эса 42,8 марта  ортиши билан ифодаланувчи яллиғланиш биомаркерларининг диагностик ва прогностик аҳамияти, шунингдек касалликни ташхислашда қўшимча мезон сифатида IL-1â, IL-4, IL-6, IL-8, TNFá фаоллигининг ортиши, IFNã концентрациясининг пасайиши каби цитокин статусининг хусусиятларининг очиб берилганлиги  Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2024 йил 30 январда 6i-08/u сон билан тасдиқланган «Болаларда постковид даврда шифохонадан ташқари зотилжамнинг чўзилувчан кечишини ташхислаш ва даволашнинг такомиллаштириш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушáó янгилик Наманган вилoят бoлaлap кўп тapмoқли тиббиёт мapкaзининг 2024 йил 3 февралдаги 155-сон ва Андижон шаҳар болалар шифохонасининг 2024 йил 2 февралдаги 98/21-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-тåõíèê кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/121-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ковиддан кейинги шифохонадан ташқари зотилжамда яллиғланиш биомаркерлари ва цитокинлар концентрациясини аниқлашнинг диагностик ва пронгостик õóñóñèÿòëàðèíè инобатга олган ҳолда пробиотиклардан биотерол, иммунокорректор сифатида эса дефенсикан препаратини  қўллаш болаларда асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш ва танланган даволаш усулининг самарадорлигини ошириш имконини беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: ковиддан кейинги даврда шифохонадан ташқари зотилжамнинг чўзилувчан кечишини олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган шахсга йўналтирилган даволаш схемасини қўллаш орқали эрта ёшли бемор болаларнинг шифохонада даволаниш муääàòè 10 кундан 8 кунгача қисқариб, шифохонада қолиш тўлови тахминан 66355 сўмга камайган, шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқариши хисобига 110 нафар беморни даволашда 14598100 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: ковиддан кейинги даврда шифохонадан ташқари  чўзилувчан зотилжам билан касалланган эрта ёшли болаларни стационар шароитда даволашда илмий янгиликдан фойдаланиш 1 нафар бемор хисобига 1 кунга 66355 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish