Туйчиев Анвар Пардабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қовуқ мушак-инвазив саратонини даволашда тримодал терапия» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Tib564.
Илмий раҳбар: Бойко Елена Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Гафур-Ахунов Мирза-Али Алиярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимов Нодир Махамматкулович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиет академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мушак-инвазив қовуқ саратони тримодал терапиянинг илмий асосланган протоколини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш орқали даволаш натижаларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мушак-инвазив қовуқ саратонининг Т2 босқичидаги цистэктомияга қарши кўрсатма бўлган холатларда ТУР ва радиомодификаторлар фонида нур терапия қўллаш ўсманинг чегараланиши ва давомли ўсишини камайтириши ҳисобига самарадорлиги исботланган;
мушак-инвазив қовуқ саратонида тримодал терапия қўлланилганда қовуқнинг детрузор функцияси сақлангани ҳисобига пастки пешоб йўллар синдроми ривожланмаслиги ва пешоб стомаси бўлмаслиги ҳисобига хаёт сифати яҳшиланиши исботланган;
Т2а мушак-инвазив босқичида ва G1 градацияли қовуқ саратонида тримодал терапияни давога юқори сезгирлиги ҳисобига қўлланилиши самарадорлиги исботланган;
Т2N1M0 мушак-инвазив қовуқ саратонда радикал хирургик давога қарши бўлган холатларда неоадъювант ПХТ ўтказиш регионар лимфа тугунларни кичрайтириши ва ўсма ҳажмини камайтириши ҳисобига даво-тактикасида тримодал терапияни қўлланилиши самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/50-сонли хулосасига мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: мушак-инвазив қовуқ саратонининг Т2 босқичидаги цистэктомияга қарши кўрсатма бўлган холатларда ТУР ва радиомодификаторлар фонида нур терапия қўллаш ўсманинг чегараланиши ва давомли ўсишини камайтириши ҳисобига самарадорлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиали умумий хирургия бўлимида 2024 йилнинг 27 сентябрдаги №76-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали хирургия бўлимида 2024 йилнинг 27 сентябрдаги №67-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мушак-инвазив қовуқ саратонининг Т2 босқичидаги цистэктомияга қарши кўрсатма бўлган холатларда ТУР ва радиомодификаторлар фонида нур терапия қўллаш ўсманинг чегараланиши ва давомли ўсишини камайтириши ҳисобига қовуқ саратони билан оғриган беморларнинг реабилитациясини тезлаштириши ва ҳаёт сифатини яхшилашга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: ТУР ва радиомодификаторлар фонида нур терапия қўллаш ўсманинг чегараланиши ва давомли ўсишини камайтириши ҳисобига мушак-инвазив қовуқ саратонининг Т2 босқичидаги цистэктомияга қарши кўрсатма бўлган беморларнинг стационарда қолишини 2 баробарга қисқартирган, қўшимча дори-дармон даволашга бўлган эҳтиёжни 50 фоизга қисқартиришига ва 1 нафар даволанган бемор учун умумий харажатлардан қарийб 17% гача иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: мушак-инвазив қовуқ саратонининг Т2 босқичидаги цистэктомияга қарши кўрсатма бўлган беморларда ТУР ва радиомодификаторлар фонида нур терапия қўллаш ўсманинг чегараланиши ва давомли ўсишини камайтириши ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига маблағларни 17%га иқтисод қилиш натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: мушак-инвазив қовуқ саратонида тримодал терапия қўлланилганда қовуқнинг детрузор функцияси сақлангани ҳисобига пастки пешоб йўллар синдроми ривожланмаслиги ва пешоб стомаси бўлмаслиги ҳисобига хаёт сифати яҳшиланиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиали умумий хирургия бўлимида 2024 йилнинг 27 сентябрдаги №76-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали хирургия бўлимида 2024 йилнинг 27 сентябрдаги №67-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мушак-инвазив қовуқ саратонида тримодал терапия қўлланилганда қовуқнинг детрузор функцияси сақлангани ҳисобига пастки пешоб йўллар синдроми ривожланмаслиги ва пешоб стомаси бўлмаслиги ҳисобига хаёт сифати яхшиланиши ўз навбатида тиббий реабилитация кўрсаткичлари оширишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: қовуқнинг детрузор функцияси сақлангани ҳисобига пастки пешоб йўллар синдроми ривожланмаслиги ва пешоб стомаси бўлмаслиги ҳисобига мушак-инвазив қовуқ саратонида тримодал терапия қўлланилганда беморларнинг хаёт сифати яхшиланиши ҳамда меҳнатга лаёқатлик қобилиятини эрта тикланиши ва ногиронлик кўрсаткичларини камайиши эвазига бюджетдан бўладиган харажатларни 25% иқтисод қилишига эришилган. Хулоса: мушак-инвазив қовуқ саратонида тримодал терапия қўлланилганда беморларнинг хаёт сифати яхшиланиши ҳамда меҳнатга лаёқатлик қобилиятини эрта тикланиши ва ногиронлик кўрсаткичларини камайиши эвазига бюджетдан бўладиган харажатларни 25% иқтисод қилишига, ўрин кунлар сонининг 1-2 кунга қисқаришига эришилган.
учинчи илмий янгилик: Т2а мушак-инвазив босқичида ва G1 градацияли қовуқ саратонида тримодал терапияни давога юқори сезгирлиги ҳисобига қўлланилиши самарадорлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиали умумий хирургия бўлимида 2024 йилнинг 27 сентябрдаги №76-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали хирургия бўлимида 2024 йилнинг 27 сентябрдаги №67-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Т2а мушак-инвазив босқичида ва G1 градацияли қовуқ саратонида давога юқори сезгирлиги ҳисобига тримодал терапияни қўлланилиши юқори самаралилиги натижасида беморларни эрта фаоллаштириш, стационарда бўлиш кунларини қисқартириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Т2а мушак-инвазив босқичида ва G1 градацияли қовуқ саратонида давога юқори сезгирлиги ҳисобига тримодал терапияни қўлланилиши юқори самаралилиги натижасида беморларни эрта фаоллаштириш, стационарда бўлиш кунларини қисқартириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш эвазига бюджетдан сарф харажатларни 15%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Т2а мушак-инвазив босқичида ва G1 градацияли қовуқ саратонида давога юқори сезгирлиги ҳисобига тримодал терапияни қўлланилиши юқори самаралилиги натижасида беморларни эрта фаоллаштириш, стационарда бўлиш кунларини қисқартириш эвазига бюджетдан сарф харажатларни 15%га иқтисод қилиш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш ва ўрин кунлар сонини 1-2 кунга қисқартиришга эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: Т2N1M0 мушак-инвазив қовуқ саратонда радикал хирургик давога қарши бўлган холатларда неоадъювант ПХТ ўтказиш регионар лимфа тугунларни кичрайтириши ва ўсма ҳажмини камайтириши ҳисобига даво-тактикасида тримодал терапияни қўлланилиши самарадорлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиали умумий хирургия бўлимида 2024 йилнинг 27 сентябрдаги №76-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали хирургия бўлимида 2024 йилнинг 27 сентябрдаги №67-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: неоадъювант ПХТ ўтказиш регионар лимфа тугунларни кичрайтириши ва ўсма ҳажмини камайтириши ҳисобига даво-тактикасида тримодал терапияни қўлланилиши самаралилиги натижасида Т2N1M0 мушак-инвазив қовуқ саратонда радикал хирургик давога қарши бўлган беморларда ҳаёт сифатини яхшилаш ва реабилитацияни тезлаштиришига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: неоадъювант ПХТ ўтказиш регионар лимфа тугунларни кичрайтириши ва ўсма ҳажмини камайтириши ҳисобига даво-тактикасида тримодал терапияни қўлланилиши самаралилиги натижасида беморларда ҳаёт сифатини яхшилаш ва реабилитацияни тезлаштириши сабабли бюджетдан бўладиган сарфларни 1 бемор учун қарийб 10% гача иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: неоадъювант ПХТ ўтказиш регионар лимфа тугунларни кичрайтириши ва ўсма ҳажмини камайтириши ҳисобига даво-тактикасида тримодал терапияни қўлланилиши самаралилиги натижасида Т2N1M0 мушак-инвазив қовуқ саратонда радикал хирургик давога қарши бўлган беморларда бюджет харажатларини 1 бемор учун қарийб 10% гача иқтисод қилишга эришилган ва бу орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш ва ўрин кунлар сонини 2-3 кунга қисқартириш имконини берган.