Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмонова Ёрқиной Абдумуталиб қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек романларида бола образининг поетик функсияси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3745
Илмий раҳбар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01
    Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор; Аҳмедов Ҳошимжон Ҳакимович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: 
Роман жанрида бола образининг шаклланиш омиллари, бадиий вазифалари, ўрни ва аҳамиятини ХХ аср ўзбек романи мисолида ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий-поетик, ижтимоий-фалсафий, психологик ва муҳаббат романларида бола образининг тарихий-эстетик асослари ва бадиий вазифаси тадқиқ қилиниб, ХХ аср ўзбек романларида айни образининг ўрни ва аҳамияти аниқланган, унинг илмий тавсифи ҳамда таснифи амалга оширилган; 
Абдулла Қодирий, Ойбек, Раҳмат Файзий романларидаги бола образининг майдонга келиши, такомилида биографик омилларнинг ўрни очиб берилган.“Меҳробдан чаён” романи бош қаҳрамони Анвар образининг болалик сюжетида муаллифга хос жиҳатлар учраши биографик асосланган. “Қуёш қораймас” ва “Ҳазрати инсон” романларидаги бола образлари ҳам ҳаётий мисоллардан олинган деган хулосага келинган; 
“Икки эшик ораси”, “Жазирамадаги одамлар” романлари таҳлили асосида ўзбек романларидаги бола образининг оила муҳити, давр воқелиги ва миллий психология билан поетик муносабати масаласи далилланган; 
Ўзбек романларида бола образининг миллий ва умумбашарий қадриятлар негизида шакллангани, унинг маиший муҳит ва миллий психология билан поетик муносабати аниқланган, бадиий вазифасига доир назарий хулосалар чиқарилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Ҳозирги ўзбек романларида бола образининг поетик функсияси” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
Абдулла Қодирий, Ойбек, Раҳмат Файзий романларидаги бола образининг майдонга келиши, такомилида биографик омилларнинг ўрганилгани ва аниқланганлигига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 23-октябрдаги 04/1-2994-сон маълумотномаси). Натижада, тарихий-поетик, ижтимоий-фалсафий, психологик ва муҳаббат романларида бола образининг тарихий-эстетик асослари ва бадиий вазифаси, ўзбек романларида бола образининг ўрни ва аҳамияти муаммосига доир илмий материаллар тайёрлашга асос бўлган; 
Ўзбек романларида бола образининг миллий ва умумбашарий қадриятлар негизида шакллангани, унинг маиший муҳит ва миллий психология билан поетик муносабати аниқланганлиги, бадиий вазифасига доир назарий хулосалар чиқарилганлигига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 2019-2021-йилларга мўлжалланган И-ОТ-2019-42 “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 23-октябрдаги 04/1-2995-сон маълумотномаси). Натижада, Абдулла Қодирий, Ойбек, Раҳмат Файзий романларидаги бола образининг майдонга келиши, такомилида биографик омилларни ўрганишга, ўзбек романларидаги бола образининг оила муҳити, давр воқелиги ва миллий психология билан бадиий муносабати масаласига доир материаллар билан бойишига хизмат қилган;
“Икки эшик ораси”, “Жазирамадаги одамлар” романлари таҳлили асосида ўзбек романларидаги бола образининг оила муҳити, давр воқелиги ва миллий психология билан поетик муносабати масаласи ҳамда бадиий асарлар таҳлили асосида чиқарилган назарий ва амалий хулосалардан Наманган вилояти телевидениесида тўғридан тўғри эфирга узатилган “Гулдаста” информацион мусиқий, маʼнавий-маʼрифий, ижтимоий-сиёсий спорт дастурида ва “Олтин замин” радиосининг маънавий-маърифий дастурида фойдаланилган. (Наманган вилояти телевидениеси 2023-йил 26-июлдаги 04/1-1414-сонли маълумотномаси) Натижада, теледастур ва радиоешиттириш учун тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий маълумотлар билан бойитилган;
тарихий-поетик, ижтимоий-фалсафий, психологик ва муҳаббат романларида бола образининг тарихий-эстетик асослари, ХХ аср ўзбек романларида бола образининг ўрни ва аҳамияти, илмий тавсифи ва таснифи ҳамда бадиий вазифаси аниқланганлигига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 2019-2021-йилларга мўлжалланган И-ОТ-2019-42 “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 23-октябрдаги 04/1-2995-сон маълумотномаси). Натижада, Абдулла Қодирий, Ойбек, Раҳмат Файзий романларидаги бола образининг майдонга келиши, такомилида биографик омилларни ўрганишга, ўзбек романларидаги бола образининг оила муҳити, давр воқелиги ва миллий психология билан бадиий муносабати масаласига доир материаллар билан бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish