Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошбоев Бобомурот Эшбоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий характер шаклланиши ва такомиллашувининг ижтимоий-фалсафий масалалари», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Fal135.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.

Илмий раҳбар: Очилова Бахти Муродовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.

Расмий оппонентлар: Худойбердиев Исматулла Эгамбердиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Дўсмурод Тошпўлатович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий характер, унинг шаклланиши ва такомиллашиши ва миллий характернинг миллий менталитет, миллий қиёфа, индивидуал ва ижтимоий кайфият, урф-одат ва анъаналар билан ўзаро алоқадорлигини аниқлаш шулар орқали  миллий характернинг миллат ҳаётидаги ўзига хос ўрнини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

миллий характернинг миллатга хос бўлган тил, урф-одат ва анъаналар, қадриятлар ҳамда менталитетни сақлаш, қайта ишлаш ва такомиллаштириш хусусияти аниқланган;

миллий характер структурасига кирувчи хулқ-атвор, урф-одат, эҳтиёж ва дид каби элементларнинг диний маданият унсурлари билан уйғунлашиши асосланган;

миллий характернинг миллий менталитет, миллий қиёфа, индивидуал ва ижтимоий кайфият ва табиий омиллар билан детерминистик алоқадорлиги очиб берилган;

ўзбек миллий характеридаги бунёдкорлик, консенсуслик, жамоавийлик, толерантлик каби ментал хусусиятларнинг иқтисодий фаолликка таъсири кўрсатиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Миллий характер шаклланиши ва такомиллашувининг ижтимоий-фалсафий масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

миллий характернинг миллий менталитет, миллий қиёфа, индивидуал ва ижтимоий кайфият, урф-одат ва анъаналар билан детерминистик алоқадорликда такомиллашиб бориши ҳақидаги хулосаларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгашининг 2017 йил 2- ярим йиллик учун тузилган иш режасининг 60-, 73- бандлари ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 1 ноябрдаги 04-13/5685-сон маълумотномаси). Мазкур йўналишдаги илмий хулоса ва амалий тавсияларнинг қўлланилиши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг маънавий-маданий салоҳияти кўтарилишига хизмат қилган;

ўзбек миллий характеридаги бунёдкорлик, консенсуслик, жамоавийлик, толерантлик ва тадбиркорлик каби ментал хусусиятларни тадқиқ қилиш орқали жамоатчиликда миллий ғоя ҳақида тасаввурларнинг кенгайиши тўғрисидаги назарий хулосларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2016–2017 йилларда амалга оширилган фундаментал лойиҳаси доирасида: И-2016-1-33 рақамли “Миллий тарбия ва ёшлар дунёқарашини шакллантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлимининг 2018 йил учун тузилган иш режасининг II. 2.18, VII. 7.46 бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 12 ноябрдаги 01/09-1208-18-сон маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган илмий-назарий ғоялар ёшларда миллий урф-одат ва маросимларга аксиологик муносабатни, масъуллик  ҳиссини тарбиялашга амалий кўмак берган;

миллий характер шаклланиши ва такомиллашувига таъсир этувчи институтлар фаолиятининг миллий характер структурасини ташкил этувчи элементлар орқали янада ривожлантиришга доир таклиф ва тавсияларидан “Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи”нинг 2018 йил учун тузилган йиллик режаси II.17-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2018 йил 12 ноябрдаги 01-11-08-7826-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар музей ходимлари ва унга ташриф буюрувчиларда миллий характер билан боғлиқ миллий менталитет, миллий қиёфа, миллий психология ва миллий ўзликни англаш ҳақидаги назарий билимларининг ортишига самарали таъсир қилган;

мустақиллик йилларида миллий ахлоқий қадриятлар тизимида содир бўлган ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳамда мафкуравий ўзгаришларнинг шахс миллий характерида намоён бўлиш хусусиятларига оид илмий тадқиқот натижаларидан Жиззах вилоят «Истиқбол» минтақавий тадқиқот марказида «Жойларда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш» деб номланган 46-11/50 рақамли фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган («Истиқбол» минтақавий тадқиқот марказининг 2018 йил 12 январдаги 1-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари грантнинг 8-бандида кўзда тутилган вазифаларни бажаришга назарий асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish