Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанов Жаҳонгир Ҳикматиллоевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлардан муҳим ёғ кислоталарига бой мойлар олишнинг мақбул технологияларини ишлаб чиқиш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Т297. 
Илмий маслаҳатчи: Салихов Шавкат Исмоилович, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Азимжон Нормўминович, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахимов Аҳрор Анварович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимлик моддалар кимёси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: зиғир ва наъматак уруғларидан тўйинмаган ёғ кислоталарига бой мойлар олишнинг мақбул технологияларини ишлаб чиқишни илмий амалий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
наъматак уруғининг 0,27 мм<д2,3<1,4 мм заррача ўлчамларида «каналланиш» ва «сегрегация» ходисаси исботланиб, илк бор юқори критик экстракциялаш тизимида 94,7 % мой олинган;  
ЮКЕ технологиясида наъматак уриғидан мой олишнинг мақбул  кўрсаткичлари илмий асосланган;   
наъматак уруғидан ЮКЕ орқали мой олишда диффузия коеффициентини аниқлаш усули асосланган;     
илк бор ЮКЕ технологияси орқали олинган наъматак уруги мойининг техник иқтисодий башоратлари асосланган; 
пресслашда уруғ намлигининг зиғир мойи сифати ва миқдорига таъсири назарий асосланган;
ЮКЕ орқали зиғир уруғидан мой олишда адсорбсион кучлар градиенти камайиши исботланган;     
зиғир уруғидан икки босқичли ҳарорат таъсирисиз пресслаш ва ЮКЕ усулларида олинган мойларнинг омега-6:омега-3 ёғ кислоталари нисбати мақбул қийматлардан иборатлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зиғир ва наъматак уруғларидан тўйинмаган ёғ кислоталарига бой мойлар олиш технологияларини мақбуллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
зиғир уруғи мойи ва CО2-экстракти ишлаб чиқаришга техник шарт «Узстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Ц 03535693-45:2023). Натижада, зиғир мойи субстанцияларини маҳаллийлаштириш имконини берган;
наъматак уруғи мойи ва CО2-экстракти ишлаб чиқаришга техник шарт «Узстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Ц 03535693-44:2023). Натижада, зиғир мойи субстанцияларини маҳаллийлаштириш имконини берган;
ҳарорат таъсирисиз пресслаш орқали мой олиш технологияси «Баққол дон Савдо» МЧЖнинг «2023-2025 йилларда жорий этишга қабул қилинган ишланмалар» рўйхатига киритилган («Ўзёғмойсаноат» корхоналари уюшмасининг 2023 йил 5 июлидаги КС/3-332-сон маълумотномаси). Натижада, зиғир уруғидан биринчи босқичда 40,99 %, иккинчи босқичда 62,2 % мой олиш имконини берган;  
ҳарорат таъсирисиз пресслаш орқали мой олиш технологияси «Баққол дон Савдо» МчЖнинг «2023-2025 йилларда жорий этишга қабул қилинган ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзёғмойсаноат» корхоналари уюшмасининг 2023 йил 5 июлидаги КС/3-332-сон маълумотномаси). Натижада, зиғир уруғидан  биринчи босқичда кислота сони 1,79 мг КОҲ/г мой, перекис сони 2,34 мекв/кг мой ва эркин ёғ кислоталари 0,9 %, иккинчи босқич орқали мос равишда кислота сони 2,11 мг КОҲ/г мой, 1,89 мекв/кг мой ва 1,1 % эркин ёғ кислоталарига эга мой олиш имконини берган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish