Каримова Нафиса Бахадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Адабиётшуносликда ижодкор лабораторияси масалалари тадқиқи”, 10.00.07 - Адабиёт назарияси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil3013
Илмий раҳбар: Тўлабоев Олим Олтинович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори, профессор; Қўчқорова Марҳабо Худойбергановна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади:
Адабиётшуносликдаги ижодкор лабораторияси масалаларини ўзбек адибларининг амалий-назарий фаолияти асосида ўрганиш, унга хос унсурларни муҳокама этиш ва мавзуси юзасидан кенгайтирилган илмий-назарий хулосалар чиқариш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Адабиётшуносликдаги ижодкор лабораториясига тегишли масалаларнинг илмий-назарий жиҳатлари, унинг таркиби ҳамда элементлар муаммонинг генезиси сифатида ўрганиб чиқилган;
ижодкорларнинг адабиётшуносликка доир назарий қарашлари, ижодкорларнинг суҳбатлари, бадиа ва эсселари, муаллиф ҳақидаги хотираномалар орқали ижод лабораториясига хос сифат ва мезонлар назарий-психологик ёндашув асосида баҳоланган;
тадқиқотда ижодкор лабораторияси таркибини ташкил этувчи унсурлар, жумладан, ижодкорлик симптоми, дунёқараш, истеъдод, ғоя, илҳом, режа, иш вақти, интуиция, услубнинг талқини назарий жиҳатдан бойитилган;
ижодий жараённи вужудга келтирувчи омиллар ва ҳодисалар, хусусан, сўз қувватининг сарфи, дунёқараш, ижодий тайёргарлик, мутолаанинг аҳамияти, таъсирланиш ҳодисаси, имитаторлик, бадиий матн устида ишлаш, мавзушуносликда третумлик кабилар тадқиқ этилган;
истеъдоднинг шаклланиши ва ривожлантиришга оид масалалар таҳлилга олиниб, адиблар мутолаасининг ижодий иш жараёнига таъсири далиллар билан ёритилган;
ижодкор лабораториясига ёзиш вақти, ижодий режа турлари, ижодкор “мен”и, материал тайёрлаш, муаллиф ва адабий муҳит масаласига оид эътирофлар умумий ва хусусий жиҳатдан ўрганилган;
тадқиқотда қўйилган масалалар яхлит назарий аспектда ўрганилиб, ижод лабораторияси унсурлари ва омиллари тавсифи, таърифи, таҳлиллари мисоллар ёрдамида далилланган;
ҳар бир ижодкорнинг алоҳида лабораториясини ўрганиш, чиқарилган илмий натижалар билан ёш ижодкорларга амалий ёрдам бериш мақсад қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Адабиётшуносликдаги ижодкор лабораториясига тегишли масалаларни ўрганиш жараёнида эришилган илмий натижалар ва хулосалари асосида:
ижодкор лабораториясининг таркибий унсурлари, ижод билан боғлиқ қарашларнинг аҳамияти, дунёқараш, таъсирланиш, истеъдод такомили, ижодий режа турлари ва ижроси, мутолаа ҳамда саёҳатларнинг ёзувчилар фаолиятига таъсири хусусида олиб борилган илмий таҳлилларга оид натижалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида илмий-техник дастурлари доирасидаги, 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида ҳамда 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172- “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024 йил, 3 декабрдаги 04/1-4002 ҳамда 04/1-4003-сон маълумотномалари). Натижада, тадқиқотчининг илмий-назарий фикр ва маълумотлари электрон платформа ҳамда таълимий корпус каби ишларга назарий асос бўлиб хизмат қилиши далилланган;
адабиётшуносликка доир назарий маълумотлар, ижодкор лабораторияси таркиби ва хос хусусиятлари тўғрисидаги қарашларнинг ўрганилиши, бадиий адабиётда ёзувчи ва китобхон муносабати кабилар юзасидан чиқарилган илмий хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида намойиш этиладиган “Ҳамма учун” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 02-31-1243-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув материаллари адабиётшуносликда ижодкор лабораторияси масалалари, асар ёзиш жараёнида бадиий ва биографик манбалардан фойдаланиш ҳамда уларнинг батафсил ёритилишига доир маълумотлар билан бойитилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги адабий тўгараклар фаолиятида, Адиблар хиёбонида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирларда ёш ижодкорларга ёзиш кўникмасини шакллантириш, бадиий матнда сўз қўллаш, халқ тилидан сўз бирикмалар ва ибораларни йиғиш, устоз адибларнинг ижодий тажрибаларини ўрганиш, ижодкорлик симптоми, ғоя ва мавзунинг аҳамияти, дунёқарашни шакллантирувчи омиллар, ижодий рағбат ҳақида маърузалар қилишда тадқиқот натижаларидан унумли фойдаланилган(Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 01-03/963-сон маълумотномаси). Натижада, адабиётшуносликда ижодкор лабораторияси масалалари тадқиқи ҳақидаги хулосалар маънавий-маърифий тадбирларда қилинган маърузаларнинг изчиллигини таъминлашга хизмат қилган.