Sayt test rejimida ishlamoqda

Хатамова Дилфуза Абдувахабовнанинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Адабиётшунослик терминологиясида идентификация жиҳатлари», 10.00.07 – Адабиёт назарияси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Fil560.
Илмий маслаҳатчи: Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Қаҳрамонов Қурдош Янглашевич, филология фанлари доктори, профессор; Ахмедова Шоира Нематовна, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот:  Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади адабиётшунослик терминологиясининг идентификацияси, трансформацияси ва муқобиллик муаммоларини рус ҳамда ўзбек адабиётшунослиги аспектида таҳлил килишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиётшунослик терминологиясида ўзаро алоқадорлик, назарий асосланганлик, ўзлаштирмалар маъно қамрови чегараларининг ноаниқлиги, дефиниция билан боғлиқлиги, тарих билан алоқадорлиги, унификация ва релятивизм каби идентификация ва муқобиллик тамойиллари ҳамда бадиий асар таҳлили жараёнида фаол қўлланиладиган терминлар парадигмаси терминологик тизимнинг семантик ва таркибий тузилишидаги мантиқий яхлитлик таснифлаш, тавсифлаш, унификациялаш, ривожланиш қонуниятлари негизида далилланган;
поетик терминлар тизимидаги фаол адабиётшунослик терминлари – поезия, муаллиф, воқеа (фабула, сюжет), бадиий сўз, бадиий асар, ресептив эстетиканинг маъно қамрови чегаралари трансформацияси идентификасион жиҳатдан асосланган;
адабиётшунослик терминларининг идентификация, трансформация ва муқобиллик жиҳатларини аниқлаш орқали бадиий асар таҳлили жараёнида фаол қўлланиладиган ва янги методологияга мансуб таянч тушунчалар вазифасини бажарадиган терминлар тизимининг парадигмаси исботланган; 
семиотика, рецептив эстетика, нарратология, структурализм, герменевтика, феминизм, посцтруктурализм, мифологик танқид каби адабий мактабларнинг моҳиятини ифодаловчи таянч терминлар тизими янги таҳлил методологиялари негизида изчилликка таянган ҳолда асосланган; 
муаллиф – ровий – ҳикоячи – муаллиф образи – ауктор муносабатларини тизимлаштириш орқали яратувчи-ижодкор → баёнчи → баёнчи-персонаж → ижодкорнинг биографик прообрази → асар воқелигининг яратувчиси каби муаллиф инстанциясига оид замонавий терминлар тизимининг маъно қамрови чегаралари исботланган;    
адабиётшунослик терминлари таржимасидаги муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш ҳамда аслият ва муқобиллик мувофиқлиги ёки номутаносиблиги ва улардан фойдаланиш тамойилларини илмий тизимга солиш орқали адабиётшунослик терминлари маъноларини тенглаштириш муаммолари назарий манбалар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Адабиётшунослик терминлогиясида идентификация жиҳатлари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида: 
адабиётшунослик терминологиясида ўзаро алоқадорлик, назарий асосланганлик, ўзлаштирмалар маъно қамрови чегараларининг ноаниқлиги, дефиниция билан боғлиқлиги, тарих билан алоқадорлиги, унификация ва релятивизм каби идентификация ва муқобиллик тамойиллари ҳамда бадиий асар таҳлили жараёнида фаол қўлланиладиган терминлар парадигмаси тўғрисидаги илмий-назарий фикр ва хулосалардан ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида  бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020) фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2024-йил 14-ноябрдаги 535/2-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг мазмун-моҳияти замонавий адабиётшунослик терминологиясида идентификация ва муқобиллик тамойилларини илмий жиҳатдан асослаш, адабиётшунослик терминлари тизимининг ривожланишидаги асосий тенденсиялар, таржима муаммолари юзасидан билдирилган мулоҳазалар билан бойитилган; 
поетик терминлар тизимидаги фаол адабиётшунослик терминлари – поезия, муаллиф, воқеа (фабула, сюжет), бадиий сўз, бадиий асар, рецептив эстетиканинг маъно қамрови чегаралари трансформацияси идентификасион жиҳатдан аниқлангани хусусидаги мулоҳазалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган Ф3-2016-0908165532 “Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойҳада фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 28-октябрдаги 430-сон маълумотномаси). Натижада адабиётшунослик терминларининг илмий муомалада ишлатиш тамойилларини назарий жиҳатдан асослаш, терминлар маъно қамрови чегараларининг трансформациясини идентификасион жиҳатдан мослаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқилган;
адабиётшунослик терминларининг идентификация, трансформация ва муқобиллик жиҳатларини аниқлаш орқали бадиий асар таҳлили жараёнида фаол қўлланиладиган ва янги методологияга мансуб таянч тушунчалар вазифасини бажарадиган терминлар тизимининг парадигмасига оид хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган АИ-ХТ-0-92997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 28-октябрдаги 431-сон маълумотномаси). Натижада филолог-талабаларнинг адабиётшунослик терминлари билан ишлаш кўникмасини шакллантиришга оид методик кўрсатмалар изчиллик касб этган; 
адабий таъсир ва адабий тил алоқа ҳодисалари, бир ижодкорнинг кейинги давр туркий тил ва адабиётига, шунингдек, икки қардош тиллар терминологиясига таъсир каби масалаларга оид хулосаларни; туркий тиллардаги таҳлилга тортилган адабиётшунослик терминларининг муқобил вариантлари аниқланганлиги ва айрим таржималар; жаҳон адабиётшунослигидаги фаол адабиётшунослик термин ва тушунчалар луғатига илмий-назарий асосларини яратиш; диссертациянинг мавзу доирасидаги  туркий адабиётшунослигидаги фаол термин ва тушунчалар луғатининг дастурий иловасини яратиш ҳақидаги фикр-мулоҳазалари Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази 2021-2024-йиллар учун мўлжалланган ЎА-21-24 рақамли “Ўзбек-озарбайжон адабий тили ва алоқалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида  фойдаланилган. 
семиотика, рецептив эстетика, нарратология, структурализм, герменевтика, феминизм, посцтруктурализм, мифологик танқид каби адабий мактабларнинг моҳиятини ифодаловчи таянч терминлар тизими янги таҳлил методологиялари негизида изчилликка таянган ҳолда асосланганли хусусидаги назарий мулоҳазалардан “Адабиётшунослик терминларининг идентификасион электрон луғат-тезаурусини яратиш консепсияси” илмий ишланмасини яратишда фойдаланилган (ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг 2024-йил  30-октябрдаги 008047-сон “Муаллифлик ҳуқуқи обектларини депонентлаш тўғрисида”ги   гувоҳномаси). Натижада “Адабиётшунослик терминларининг идентификасион электрон луғат-тезауруси” мобил иловаси яратилган;
муаллиф – ровий – ҳикоячи – муаллиф образи – ауктор муносабатларини тизимлаштириш орқали яратувчи-ижодкор → баёнчи → баёнчи-персонаж → ижодкорнинг биографик прообрази → асар воқелигининг яратувчиси каби муаллиф инстанциясига оид замонавий терминлар тизимининг маъно қамрови чегаралари борасидаги мулоҳазалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган турли ижодий лойиҳаларда, ёш ижодкорлар тўгараклари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022-йил 9-октябрдаги 01-03/858-сон маълумотномаси). Натижада ёш ёзувчиларнинг адабий мактаблар моҳиятини ифодаловчи таянч терминлар тизими, бадиий ижоднинг моҳияти ва услуб ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга эришилган;
адабиётшунослик терминлари таржимасидаги муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш ҳамда аслият ва муқобиллик мувофиқлиги ёки номутаносиблиги ва улардан фойдаланиш тамойилларини илмий тизимга солиш орқали адабиётшунослик терминлари маъноларини тенглаштириш муаммолари назарий манбалар асосида далилланганлиги ҳақидаги умумлашма хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот”, “Мавзу” кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 28-октябрдаги 06-28-976-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг китобхонлик даражаси ва маданиятини ошириш ҳамда адабиётшунослик терминологиясидан фойдаланишдаги кўникмасини яхшилашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish