Садуллаев Санжар Норқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Деҳқон хўжаликларида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ва 06.01.10-“Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (иқтисодиёт фанлари)” туташ ихтисосликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4642
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нарбаев Шарофиддин Кенгашович, иқтисодиёт фанлари боʻйича фалсафа доктори, (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хоʻжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Султанов Баходир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Рахмонов Шерзод Қосимжонович, иқтисодиёт фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади деҳқон хўжаликларида ердан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
деҳқон хўжаликлари ихтиёрида бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари иқтисодий баҳосини аниқлашда рента омиллари таъсири миқдорининг ер меъёрий қийматидаги салмоғини ҳисобга олган ҳолда тўғриловчи коеффициентлардан (К4) фойдаланиш юзасидан услубий тавсиялар таклиф қилинган;
деҳқон хўжаликларига электрон онлайн ауксион савдолари орқали ажратилган ерлардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу тизим фаолиятини мониторинг қилиш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида фаолият юритувчи “Деҳқон ва томорқа хўжаликларга кўмаклашувчи давлат унитар корхонаси”ни ташкил этиш орқали ердан самарали фойдаланишни иқтисодий рағбатлантириш юзасидан илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган;
деҳқон хўжаликларида ердан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни (географик жойлашуви, тупроқнинг нам билан таъминланганлик даражаси, экологик тоза маҳсулот етиштиришни рағбатлантиришни назарда тутган ҳолда) давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўллари таклиф қилинган;
деҳқон хўжаликларига ажратилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ўзида ифодаловчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Деҳқон хўжаликларида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
деҳқон хўжаликлари ерларининг норматив баҳосини аниқлаш услубини такомиллаштириш бўйича тавсиялар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан амалиётда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 12-декабрдаги №05/01-05/02-05/04-03-429 сонли маълумотномаси). Илмий натижаларга таяниб қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматини аниқлашда қатор омилларни эътиборга олиш ер майдонларини объектив баҳолаш имкониятини яратади;
деҳқон хўжаликларига электрон онлайн ауксион савдолари орқали ажратилган ерлардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу тизим мониторинги асосида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадларида фаолият юритувчи “Деҳқон ва томорқа хўжаликларига кўмаклашувчи давлат унитар корхонаси”ни ташкил этиш юзасидан асосланган таклифлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан амалиётда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 12-декабрдаги №05/01-05/02-05/04-03-429 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий тавсиялар деҳқон хўжаликлари фаолиятини мувофиқлаштиришни соддалаштириб, пировардида уларга хизмат кўрсатиш сифатини ошишига хизмат қилади;
деҳқон хўжаликларида ердан самарали фойдаланишда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан амалиётда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 12-декабрдаги №05/01-05/02-05/04-03-429 сонли маълумотномаси). Илмий натижаларни жорий қилиш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга қулай шароитлар яратиб бериш орқали соғлом агробизнес муҳитини яратишга хизмат қилган;
деҳқон хўжаликларида ердан самарали фойдаланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар етиштиришнинг истиқболдаги ўзгариши прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган бўлиб, натижалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан амалиётда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 12-декабрдаги №05/01-05/02-05/04-03-429 сонли маълумотномаси). Илмий натижалар деҳқон хўжаликларида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасидаги дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган.