Фазлиев Жамолиддин Шарофиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Боғларни томчилатиб суғоришнинг илмий асосланган технологиясини ишлаб чиқиш (Бухоро вилояти мисолида)” 06.01.02–“Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/T3197
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Худайев Исмайил Жумақулович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Суванов Боймурод Уралович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Утаев Абдухолиқ Абдурашидович, катта илмий ходи, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилоятининг ўтлоқи аллювиал, механик таркибига кўра ўрта кумоқ тупроқлар шароитида “Golden” навли олма боғларни томчилатиб суғориш технологияси элементларини такомиллаштириш хамда илмий асосланган суғориш тартибини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро вилояти ўрта қумоқ тупроқлари шароитида боғларни томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишда томчилатиб суғориш техникаси элементларини томизғичли суғориш қувури узунликларини оптимал танлаш асосида такомиллаштирилган;
Бухоро вилоятининг ўтлоқи аллювиал, ўрта кумоқ тупроқлари шароитида “Golden” навли олма боғларини мақбул томчилатиб суғориш меъёри, давомийлиги ва муддатлари ишлаб чиқилган;
олма боғларини томчилатиб суғориш технологиясида тупроқдаги намланиш контурининг шаклланишига, тупроқнинг сувни сингдириш тезлигининг боғлиқлиги математик модели ишлаб чиқилган;
“Golden” навли олма боғларини томчилатиб суғориш технологияси орқали суғоришда мелиоратив ва иқлим шароитлари ҳамда минерал ўғитларнинг ўзаро боғлиқлигининг ҳосилдорлик кўрсаткичларига таъсирининг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Боғларни томчилатиб суғоришнинг илмий асосланган технологиясини ишлаб чиқиш (бухоро вилояти мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро вилояти шароитида боғларни томчилатиб суғориш қувури узунликларини оптимал танлаш асосида томчилатиб суғориш техникаси элементлари такомиллаштириш “Гарден Бухоро Агрокластер” МЧЖ ва Когон тумани “Жахонгир Неъмат Шоди боғи” фермер хўжалиги ерларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 10.12.2022 йилдаги № 03/37-2714-сонли маълумотномаси). Натижада томчилатиб суғориш усули анъанавий суғоришга нисбатан суғориш суви 48 % га тежалиши ва минерал ўғитлар сарфи 50 % га қисқаришига эришилган.
ишлаб чиқилган Бухоро вилоятининг ўтлоқи аллювиал, ўрта кумоқ тупроқлари шароитида “Golden” навли олма боғларини томчилатиб суғориш тартиби “Гарден Бухоро Агрокластер” МЧЖ ва Когон тумани “Жахонгир Неъмат Шоди боғи” фермер хўжалиги ерларида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 10.12.2022 йилдаги № 03/37- 2714-сонли маълумотномаси). Натижада ер ости сувларининг кўтарилишига таъсир этмайди, мавжуд сув ресурсларини 48 % иқтисод қилишга эришилган.
ишлаб чиқилган тупроқдаги намланиш контурининг шаклланиши қонунияти “Гарден Бухоро Агрокластер” МЧЖ ва Когон тумани “Жахонгир Неъмат Шоди боғи” фермер хўжалиги ерларида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 10.12.2022 йилдаги № 03/37-2714-сонли маълумотномаси). Натижада олма ҳосилдорлиги қўшимча 106 ц/га оширилишига эришилган.