Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекимов Мансур Адамбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси  ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Циклик жараёнларни моделлаштирувчи чизиқли динамик системалар»,   01.01.02–Дифференциал тенгламалар ва математик физика (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/FM94.

Илмий раҳбар: Азамов Абдулла, физика-математика фанлари доктори, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Математика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Математика институти, DSc.27.06.2017.FM.01.01.

Расмий оппонентлар: Хасанов Акназар Бекдурдиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Дилмурадов Насриддин, физика-математика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: циклик жараёнлар, жумладан иссиқлик электростанция- ларининг айланувчи регенератив ҳаво қиздиргичлардаги иссиқлик алмашиш жараёнларининг математик моделларини қуриш ва уларнинг сифат хоссаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

уч ўлчовли махсус алгебралар қуриш йўли билан деярли Якоби циркулянт матрицали тартиби 3,4,6 га тенг чизиқли дифференциал тенгламалар системасининг фундаментал системаси учун аниқ, чекли формулалар топилган;

умумлашган экспонента ёрдамида коэффициентлар матрицаси циркулянт бўлган -тартибли чизиқли дифференциал тенгламалар системасининг фундаментал системаси учун циркулянтлар алгебраси доирасидан четга чиқмайдиган, чекли формула топилган;

айланувчи регенератив ҳаво қиздиргичлардаги иссиқлик алмашиш термодинамик жараёнининг цикликлигини ифодаловчи мономиал ва биномиал матрицали дискрет динамик системалар кўринишидаги математик моделлар қурилган;

ҳосил бўлган дискрет система ечимининг сифат хоссалари ўрганилган, ечимларнинг қийматлари ҳақидаги маълумотлар асосида система коэффициентларини аниқлашга доир идентификация масаласи ҳал этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  

Циклик жараёнларни моделлаштирувчи чизиқли динамик системаларга оид олинган натижалар асосида:

кўп секцияли ҳаво қиздиргичларнинг дискрет динамик системалар кўринишидаги математик модели иссиқлик электростанцияларидаги калорифердан чиқадиган ҳаво ҳароратини автоматик ростлаш системасини яратишда қўлланилган ва «Калорифер ортидаги ҳаво ҳароратини автоматик ростлаш усули» мавзусидаги ихтирога Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (№IAP 05072, 02.07.2015 й.). Натижаларнинг қўлланиши ҳаво қиздиргичлардаги иссиқлик алмашиш жараёнини характерловчи параметрларнинг сон қийматларини етарлича аниқликда топиш имконини берган.

циркулянт матрицали дифференциал тенгламаларнинг фундаментал матрицалари учун топилган ошкор формулалар 01-01-17-1921FR рақамли илмий тадқиқот лойиҳасида Гильберт фазосидаги чексиз дифференциал тенгламалар билан ифодаланувчи дифференциал ўйинларни тадқиқ этишда қўлланилган (Малайзия Путра университетининг 2018 йил 4 июлдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши берилган чексиз дифференциал тенгламалар системасининг фундаментал матрицасини топиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish