Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлатова Шаҳноза Абдирашитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертatsiяси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертaция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сутни қайта ишлаш корхоналарида яшил маркетинг концепциясидан фойдаланиш”, 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4198.
Илмий раҳбар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Эштаев Алишер Абдуганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Солиева Гулбахор Ахмаджановна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертaция йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сутни қайта ишлаш корхоналарида яшил маркетинг концепциясидан фойдаланишни  такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “яшил маркетинг” концепциясининг мазмуни экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш, барқарор ишлаб чиқариш ва истеъмол занжири, эко-маркировка, ресурсларни тежаш ва энергия самарадорлиги, жамоатчиликни хабардор қилиш, таълим ҳамда ижтимоий ва экологик масъулият йўналишларини эътиборга олиш асосида такомиллаштирилган;
“яшил сертификатлаш”нинг бозор улушига таъсирини бозор улушининг ўзгариши, янги мижозларни жалб қилиш даражаси ва халқаро бозорларга кириш, “экологик маркировкалаш”нинг истеъмолчилар ишончига таъсир даражаси эса истеъмолчиларнинг ишонч даражаси ва маҳсулотларни қайта сотиб олиш кўрсаткичлари асосида баҳолаш таклифи асосланган;
сут маҳсулотлари бозорида “Премиум яшил”, “Барқарор яшил”, “Масс-маркет яшил” ва “Стандарт яшил” каби яшил маркетинг стратегияларини қўллаш асосида “яшил маркетинг” стратегиясини танлаш матрицаси ишлаб чиқилган;
истеъмолчилар хатти-ҳаракатига яшил маҳсулот улуши, яшил сертификатга эга маҳсулотлар улуши, реклама харажатлари, мақсадли аудитория улушининг ошиши, бренд қадри ўсишининг таъсирини эконометрик таҳлил қилиш асосида истеъмолчиларнинг қониқиш даражасининг прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
услубий ёндашувга кўра “яшил маркетинг” концепциясининг мазмуни экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш, барқарор ишлаб чиқариш ва истеъмол занжири, еко-маркировка, ресурсларни тежаш ва энергия самарадорлиги, жамоатчиликни хабардор қилиш,таълим ҳамда экологик масъулият йўналишлари асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025 йил 4 январдаги 06-10-33-49-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида сутни қайта ишлаш корхоналарида “яшил маркетинг” дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
“яшил сертификатлаш”нинг бозор улушига таъсирини бозор улушининг ўзгариши, янги мижозларни жалб қилиш даражаси ва халқаро бозорларга кириш, “экологик маркировкалаш”нинг истеъмолчилар ишончига таъсир даражасини эса истеъмолчиларнинг ишонч даражаси ва маҳсулотларни қайта сотиб олиш кўрсаткичлари асосида баҳолаш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025 йил 4 январдаги 06-10-33-49-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида сутни қайта ишлаш корхоналари томонидан “яшил сертификатлаш”нинг бозор улушига таъсири ва “экологик маркировкалаш”нинг истеъмолчилар ишончига таъсир даражасини баҳолаш имконияти яратилган;
сут маҳсулотлари бозорида “Премиум яшил”, “Барқарор яшил”, “Масс-маркет яшил” ва “Стандарт яшил” яшил маркетинг стратегияларини қўллаш асосида ишлаб чиқилган “яшил маркетинг” стратегиясини танлаш матрицаси Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025 йил 4 январдаги 06-10-33-49-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши “Puremilky works” масъулияти чекланган жамияти корхоналари фаолиятида яшил маркетинг стратегияларини қўллаш имконияти яратилган.
истеъмолчилар ҳатти-ҳаракатига яшил маҳсулот улуши, яшил сертификатга ега маҳсулотлар улуши, реклама харажатлари, мақсадли аудитория улушининг ошиши, бренд қадри ўсишининг таъсирини эконометрик таҳлил қилиш асосида истеъмолчиларнинг қониқиш даражасининг прогноз қийматлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025 йил 4 январдаги 06-10-33-49-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида “Puremilky works” МЧЖ корхонасининг яшил маҳсулот улуши, яшил сертификатга эга маҳсулотлар улуши, реклама харажатлари, мақсадли аудитория улушининг ошиши, бренд қадри ўсиши истеъмолчилар қониқиш даражасининг 2024 йилда 78,5 %, 2025 йилда 80,2 %, 2026 йилда 82,9 % ва 2027 йилда 85,6 % га ошиши прогноз қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish