Ғайбулов Юлдош Шермонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қовушоқ ва қовушоқ-эластик суюқликларнинг нефт чиқариш қудуғидаги ностационар ҳаракати (Нестационарное движение вязкой и вязкоупругой жидкостей в эксплуатационной нефтяной скважине)”.
01.02.05 – “Суюқлик ва газ механикаси” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/FM1079
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Акилов Жахон, Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети профессори, физика-математика фанлари доктори,
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.FM/Т.02.09
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Нормуродов Чори Бегалиевич: физика-математика фанлари доктори, профессор.
Бурнашев Владимир Фитратович: физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик
мустаҳкамлиги институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қовушоқ ва қовушоқ-эластик суюқликларнинг насос цилиндри ва штангалар колоннаси орасидаги ҳалқа соҳада ностационар ҳаракатининг аналитик ечимларини олиш, таҳлил қилиш ва плунжерга бўлган тўлиқ гидродинамик босимни аниқлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нютон ва релаксацияланувчи суюқликларнинг ностационар текис оқимлари масалаларининг янги ечимлари ишлаб чиқилган;
қовушоқ ва қовушоқ-эластик нефтларнинг эксплуатация қудуғида насос цилиндри ва штангалар колоннаси орасидаги майдонда ҳаракатланаётганда нефтнинг плунжерга бўлган умумий босимига релаксация вақтининг таъсири аниқланган;
релаксация ва кечикиш вақтларини ҳисобга олган ҳолда, қудуқда насос цилиндри ва штангалар колоннаси орасидаги ҳалқали майдонда қовушоқ ва қовушоқ эластик суюқликнинг ностационар ҳаракати масалаларини ечишнинг янги услуби ишлаб чиқилган;
қовушоқ-эластик суюқликнинг ностационар ҳаракатдан стационар ҳолатга ўтиш жараёни тадқиқ қилинган ва суюқликнинг ностационар ҳаракатдаги гидравлик қаршилик коеффициенти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қовушоқ ва қовушоқ-эластик суюқликларнинг нефт чиқариш қудуғида ностационар ҳаракати бўйича олинган илмий натижалар асосида:
штангали насослардан фойдаланган ҳолда нонютон нефтларни чиқаришда қудуқларни эксплуатация қилиш гидродинамик жараёнларни назарий о'рганишнинг олинган натижалари “Қўқон нефтгазпармалаш” акциядорлик жамияти бошқармасига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024 йил 23 августдаги № 04-05-6708- сон маълумотномаси). Натижада, плунжернинг ҳаракат тезлигини ошириш орқали насоснинг узатиш коеффициентини 0,26 дан 0,33 га етказиш имконини берган;
Юқори қовушоқли нефтлар қазиб олинадиган қудуқларни ишлатиш бо'йича тавсиялар “Қўқон нефтгазпармалаш” акциядорлик жамияти бошқармасида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2024 йил 23 августдаги № 04-05-6708- сон маълумотномаси). Натижада қудуқда плунжер насосининг тезлигини ошириш имконини берган.