Тошбоев Сардор Ўктам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Нефт газ чиқиндилари асосида кўпик сўндиргичнинг олиниши ва технологияси», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4086.
Илмий раҳбар: Ахмедов Воҳид Низомович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc 03/28.02.2022.Т101.01.
Расмий оппонентлар: Бозоров Ғайрат Рашидович, техника фанлари доктори, профессор; Нуриддинова Дилфуза Зариф қизи, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Уз-Кор Гас Чемиcал” ҚК МЧЖ корхонасининг чиқиндиси оғир гексаннинг 1-фракцияси асосида газларни аминли тозалашда кўпикланишга қарши кўпик сўндиргич олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Уз-Кор Гас Чемиcал” ҚК МЧЖ корхонасининг 1-фракцияли чиқиндиси бўлган оғир гексан ва маҳаллий хом ашёлар асосида ЦУ-1 маркали кўпик сўндиргич синтез қилинган ва синтез шароитининг кинетикаси аниқланган;
синтез жараёни кинетикаси асосида реакция унумини максимум 80 %га чиқариш учун синтез жараёнининг: 60% ли Ҳ2О2 + 3 % ли Ҳ3БО3, жараён вақти 120 минутдан иборат оптимал параметрлари ишлаб чиқилган;
ЦУ-1 маркали кўпик сўндиргични МДЕА га 0,001 % қўшилганда кўпик баландлиги 18,4 мм, сўниш вақти 11 с га тенглиги аниқланган ;
ДЛФО назариясига мос ҳолда кўпик сўндиргич гидроксил гуруҳининг функсионал таъсири яъни, кўпик плёнкасига адсорбсион ютулиб плёнкани ёриш орқали таъсир қилиш механизми илмий асосланган;
газларни абсорбсион тозалаш жараёнида МДЕАнинг кўпикланишини олдини олиш учун маҳаллий хомашё чиқинди гексан асосида ЦУ-1 маркали кўпик сўндиргич олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Газларни абсорбсион тозалаш жараёнида юзага келадиган кўпикланишни сўндириш мақсадида кўпик сўндиргич ишлаб чиқиш жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
60% ли Ҳ2О2 билан 3% ли Ҳ3БО3 моддалари асосида чиқинди гексан маҳсулотини оксидлаб, янги навли кўпик сўндиргич синтез қилиш усули Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Газли газни қайта ишлаш заводининг “2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024-йил 21-майдаги 01/1-07-730-сонли; 2025-йил 26-мартдаги 01/1-07-442-сонли маълумотномалари). Натижада, чиқинди гексан борат кислота ва водород пероксид ёрдамида оксидланиб, юқори спиртлар (сирт фаол моддалар) ҳосил қилиниши сабабли сирт таранглик камайтириш ва абсорбер қурилмасидаги кўпик сўндириш имконини беради;
маҳаллий хомашё чиқинди гексан асосида ЦУ-1 маркали кўпик сўндиргич олиш технологияси Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Газли газни қайта ишлаш заводининг “2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024-йил 21-майдаги 01/1-07-730-сонли; 2025-йил 26-мартдаги 01/1-07-442-сонли маълумотномалари). Натижада, синтез қилинган ЦУ-1 кўпик сўндиргични газларни абсорбсион тозалаш жараёнида МДЕА эритмасига 0,001 % консентрацияда қўшиш орқали кўпикнинг сўниш вақти 80 сек. дан 11 сек. гача, кўпик баландлиги эса 92 мм дан 18,4 мм гача камайтириш имконини беради.