Sayt test rejimida ishlamoqda

Низамов Хушнуд Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладигон фан тармоғи номи): “Болаларда юрак туғма нуқсони бўлган фалло тетрадасинг патологик анатомияси ва молекуляр генетик жиҳатлари”, 14.00.15 - Патологик анатомия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1. PhD/Tib4299.
Илмий рахбар: Эшбаев Эркин Абдухалимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самрқанд давлат тиббиёт унверстети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/30.09.2020.Tib.122.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулло Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рейимназарова Гулсара Жамаловна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак туғма нуқсони бўлган Фалло тетрадасини гистокимёвий жихатларини ўрганиш ва даволаш тактикаси учун алгоритм ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор фалло тетрадасининг патологик анатомияси ва морфологик, гистологик, гистокимёвий, морфометрик ва статистик таҳлил усуллар ёрдамида олинган маълумотлар асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
Фалло тетрадасида морфологик жихатдан, ўткир юракка алоқадор ўлимга олиб келувчи холатларда, бўлмача ва қоринчалар маркази ўқидан ўтган Гисс тутами йўлларининг етишмаганлиги оқибатида юзага келиш сабаблари аниқланган; 
Фалло тетрадасида бўлмача ва қоринчалар марказидан ўтувчи Гисс тутами йўллари тармоқларининг бўкиши асосан ўнг томонда 2,5 баробарга ошганлиги ва типик кардиомиоцитларнинг шу сохада 1,5-2,5 баробарга катталашганлиги аниқланган;  
илк бор Фалло тетрадасида асосан кумуш  импрегнацияси орқали ўтказувчи йўллар Гисс тутами ва Пуркинье толаларида ривожланиш дисплазияси мавжудлиги исботланди ва касалликни эрта ташхислаш мумкинлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот натижалари Фалло тетрадасининг патологик анатомияси ва морфологик, гистологик, гистокимёвий, морфометрик ва статистик таҳлил усуллар ёрдамида олинган маълумотларга асосланиб, услубий тавсиялар нашр этилди. «Туғма юрак нуқсони бўлган болалар фалло тетрадасини патоморфологик ва гистокимёвий усулда баҳолаш» услубий тавсиялари амалий соғлиқни сақлаш ва ўқув жараёнига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22.10.2024 йилдаги 7-сонли илмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амлиётга татбиғи бўйича хулосаси билан тасдиқланган), (Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгашининг 2024-yil 7-майдаги №100-son хулосаси билан тасдиқланган).
биринчи илмий янгилик: илк бор Фалло тетрадаси мавжуд беморларда клиник анамнестик тахлил бўйича ўрганилган маълумотлар асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика патологоанатомик марказ ва Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси амалиётига жорий этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22.10.2024 йилдаги 7-сонли илмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амлиётга татбиғи бўйича хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Фалло тетрадаси мавжуд беморларда клиник-анамнестик таҳлил асосида ишлаб чиқилган амалий тавсиялар ёрдамида патологияни эрта аниқлаш ва самарали даволаш имконияти орқали беморларда нафас етишмаслиги ва юрак-қон томир асоратларини камайтириш, даволаш самарадорлигини ошириш ва уларнинг ҳаёт сифати ҳамда умр кўриш давомийлигини яхшилашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Янги диагностик усулни амалиётга жорий етилганда харажатлар 750000 дан 1200000 сўмгача камайади. Хулоса: Фалло тетрадаси мавжуд беморларда клиник анамнестик тахлил бўйича олинган маълумотлар касалликни тўғри ва ўз вақтида даволашга имкон яратади. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш. «Туғма юрак нуқсони бўлган болалар фалло тетрадасини патоморфологик ва гистокимёвий усулда баҳолаш» мавзусида олинган натижалар Республика патолого-анатомик марказ ва Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси амалиётига жорий этилди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор Фалло тетрадасида морфологик жихатдан, ўткир юракга алоқадор ўлимга олиб келувчи холатларда, бўлмача ва қоринчалар маркази ўқидан ўтган Гисс тутами йўлларининг етишмаганлиги сабабли юзага келиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика патологоанатомик марказ ва Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси амалиётига жорий этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22.10.2024 йилдаги 7-сонли илмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амлиётга татбиғи бўйича хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. илмий янгилик ёрдамида ўткир юрак асоратлари хавфини пасайтириш, юрак иш фаолиятини яхшилаш, профилактика ва реабилитация стратегияларини такомиллаштириш шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифати ва умр давомийлигини оширишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Янги диагностик усулни амалиётга жорий етиш орқали 750.000 сўм харажатлар иқтисод қилинади. Хулоса: Фалло тетрадасида морфологик жихатдан, ўткир юракга алоқадор ўлимга олиб келувчи холатларда, бўлмача ва қоринчалар маркази ўқидан ўтган Гисс тутами йўлларининг етишмаганлигини ўз вақтида аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш. «Туғма юрак нуқсони бўлган болалар фалло тетрадасини патоморфологик ва гистокимёвий усулда баҳолаш» мавзусида олинган натижалар Республика патологоанатомик марказ ва Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси амалиётига жорий этилди.
учинчи илмий янгилик: илк бор Фалло тетрадасида бўлмача ва қоринчалар марказидан ўтувчи Гисс тутами йўллари тармоқларининг бўкиши асосан ўнг томонда ошганлиги ва типик кардиомиоцитларнинг шу сохада катталашганлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика патологоанатомик марказ ва Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси амалиётига жорий этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22.10.2024 йилдаги 7-сонли илмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амлиётга татбиғи бўйича хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Фалло тетрадасида морфологик жиҳатдан ўткир юракга алоқадор ўлим ҳолатларининг асосий сабаби бўлган бўлмача ва қоринчалар маркази ўқидан ўтган Гисс тутами йўлларининг етишмаслиги ҳақидаги маълумотлар профилактик тадбирлар самарадорлигини яхшилаб, ўткир юрак асоратларини камайтириш орқали беморларнинг ҳаёт сифати ва даволаниш натижаларини яхшилашга ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Янги диагностик усулни амалиётга жорий етилганда харажатлар миқдори 750000 дан 1200000 сўмгача камайади. Хулоса: Фалло тетрадаси мавжуд беморларда морфологик, гистологик, гистокимёвий, морфометрик, тахлил бўйича олинган маълумотлар касалликни тўғри ва ўз вақтида даволашга имкон яратади. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш. «Туғма юрак нуқсони бўлган болалар фалло тетрадасини патоморфологик ва гистокимёвий усулда баҳолаш» мавзусида олинган натижалар Республика патологоанатомик марказ ва Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси амалиётига жорий этилди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор Фалло тетрадасида асосан кумуш  импрегнацияси орқали ўтказувчи йўллар Гисс тутами ва Пуркинье толаларида ривожланиш дисплазияси мавжудлиги исботланди ва касалликни эрта ташхислаш мумкинлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика патологоанатомик марказ ва Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси амалиётига жорий этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22.10.2024 йилдаги 7-сонли илмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амлиётга татбиғи бўйича хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Илмий янгиликнинг қўлланилиши ёрдамида юрак нуқсонларини туғилишдан олдин аниқлаш орқали жарроҳлик даволаш самарадорлигини оширишга, шунингдек, бу технологияларнинг амалий қўлланилиши туғма нуқсонларга боғлиқ болалар ўлимини камайтириш, аёллар саломатлигини яхшилаш ва жамиятда тиббий хавфини пасайтиришга ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Янги диагностик усулни амалиётга жорий етиш орқали 750000 сўм харажат тежалади. Хулоса: Фалло тетрадасида биопсия материалини кумуш  импрегнацияси орқали ўтказувчи йўллар Гисс тутами ва Пуркинье толаларида ривожланиш дисплазияси мавжудлиги исботланди ва касалликни эрта ташхислаш мумкинлиги исботланган. 
 Фалло тетрадаси ривожланишидаги аҳамияти ўрганилди. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш. «Туғма юрак нуқсони бўлган болалар фалло тетрадасини патоморфологик ва гистокимёвий усулда баҳолаш» мавзусида олинган натижалар Республика патологоанатомик марказ ва Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси амалиётига жорий этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish