Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабахова Гулзиба Зиятбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълимда оптика ва атом физикасини ўқитишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Ped6313
Илмий раҳбар: Абдикамалов Бахтияр Абдиразакович, физика-математика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Сеитназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Хужанов Эркин Бердиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимда оптика ва атом физикасини ўқитиш жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оптика ва атом физикаси бўлимларини ўқитишнинг методик имкониятлари Пйтҳон дастурлаш тили ва Матҳематиcа компьютер алгебра тизимига устиворлик бериш асосида физиканинг касбий йўналиши ва ўқитишнинг изчиллик тамойилининг адаптивлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
компьютер кодлар ва виртуал экспериментлар орқали кўргазмали тушунтириш асосида билим бериш, мотиваcия уйғотиш ва кўникма ҳосил қилишга йўналтирилган методик тизим такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетентлиги “Асалари галаси”, “Моделлаштириш” ва “Ақлий ҳужим” методларини назарий билимларга қўллаш орқали узвийлик тамойили асосида такомиллаштирилган;
геометрик оптика ва ёруғлик дифракцияси қонунлари LensManipulate,   ThickLensManipulate ва MirrorManipulate  функцияларида ва  водород атоми назарияси, водород атоми Бор модели ва ишқорий металл атомларининг спектрлари кодлар асосида моделлаштириш орқали ўқитиш самарадорлиги ошишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда оптика ва атом физикасини ўқитишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим тизими талабаларининг оптика ва атом физикаси қонунларини ўзлаштириш компетенциялари педагогик-психологик, дидактик ва техник талабларнинг боғлиқлиги ахборот технологиялари ҳамда педагогик технологиялар асосида ўқитишни такомиллаштириш бўйича таклифлар Қорақалпоқ давлат университетида бажарилган ОТ-Ф-2-77 рақамли “Моделлаштириш асосида ички нуқсонларни ҳисобга олган ҳолда яримўтказгичли асбобларнинг ишончлилигини башорат қилишни такомиллаштириш усули” номли амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 12-августдаги 11-05-4094/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларнинг оптика ва атом физикаси бўлимлари бўйича билимларни ўзлаштириши ахборот технологиялар ҳамда педагогик технологияларнинг оптика ва атом физикасини ўқитиш такомиллаштирилган;
 талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича оптика ва атом физикаси қонунларини ўқитишда назарий билимларини шакллантириш ва амалий жиҳатдан мустаҳкамлашда “Асалари галаси”, “Моделлаштириш”, “Савол-жавоб” таълим технологияларидан фойдаланиб ишлаб чиқилган ва назарий билимларини ривожлантиришда ва оптика ва атом физикаси бўлимларининг ўқув машғулотларида қонуниятларни моделлаштириш компьютер дастурларидан Пйтҳон дастурлаш тили ва Матҳематиcа компьютер алгебра тизимлари ёрдамида амалга оширилиб ва  дарс жараёнларида қўлланилиб, ўқитиш самарадорлигини оширишда “Атом физикаси” (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 391-сон буйруғи асосида берилган №146681 сон нашр рухсатномаси) номли дарсликда оптика  ва  атом физикаси   бўлимларини   ўқитишнинг  методик тизими такомиллаштирилган.
талабаларнинг оптика ва атом физикаси ўқув машғулотларини ўзлаштиришида креатив фикрлаш ва касбий компетенцияларини ривожлантиришга ёʻналтирилган назорат саволлари, ўқув-услубий материаллар, дастурлар ёрдамида ишлаб чиқилган моделлар ёрдамида такомиллаштириш бўйича таклифлар Навойи давлат кончилик ва технологиялар университетида бажарилаётган №02/2023-307 рақамли “Таркибида радон гази бўлган эр ости сувларини истеъмол учун фойдаланиш ёʻлларини топиш” номли лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 12-августдаги 11-05-4094/04-сон далолатномаси). Ушбу лойиҳада оптика ва атом физикаси бўлимларини ўқитиш самарадорлигини ошириш ва талабаларнинг касбий компетенцияларини ҳосил қилишда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish