Муродова Дилнавоз Низомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фенимор Купер романларида ҳиндулар образи поетикаси”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (инглиз тили) (филология фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.4.PhD/Фил4097.
Илмий раҳбар: Мухаммедова Нилуфар Элибоевнафилология фанлари бўйича фалсафадоктори, доцент.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Садиқов Зоҳид Якубжанович, филология фанлари доктори, профессор;Икромхонова Феруза Икромовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Америка адабиётида Фенимор Купер асарларида акс этган ҳиндулар образи поетикасини таҳлил қилиш, назарий асослаш ва бунда ёритилиш омиллари асосида ёзувчи маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фенимор Купернинг тарихий романларида ҳиндулар образининг тарихий фактларга асосланган бадиий қиёфаси табиатни ҳимоя қилиш учун курашган идеал образ ва идеал қаҳрамонлар сифатида намоён бўлиши ҳамда бунинг Американинг бугунги бетакрор табиатига таъсири таҳлил қилинган;
йиллар мобайнида адабиётда ваҳший ва йиртқич кишилар сифатида тасвирланган ҳиндуларнинг ХИХ аср бошларига келиб олийжаноб шахс образлари сифатида акс этиши ҳамда бунга сабаб бўлган омиллар ҳиндулар акс этган турли жанрдаги асарлар мисолида ёритилган;
“Кўн пайпоқ эртаклари” пенталогиясида ҳиндуларнинг бадиий тўқимага сингдирилган реал қиёфасини яратиш, эркак ва аёл ҳиндуларга ёзувчи томонидан турлича муносабатда бўлиш, ирқлараро тинч-тотув ҳаётни таъминловчи ирқлараро дўстлик, яқинлик ва никоҳ ришталарини богʻлашга доир гʻояларни таргʻиб қилишда адибнинг бадиий маҳорати ҳамда индивидуал услубияти романлар негизида очиб берилган;
Фенимор Купернинг “Кўн пайпоқ эртаклари” пенталогиясига кирувчи романларда ҳиндулар образининг хусусиятларига таяниб образларнинг ижобийлиги, салбийлиги, мураккаблилиги, ўзгарувчанлиги, шунингдек, ўхшаш ва фарқ қилувчи хусусиятлари ёритилиш билан бирга романлараро образ динамикаси далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Фенимор Купер романларида ҳиндулар образи поетикаси мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Фенимор Купер асарларида ҳиндулар образи тасвири, ҳинду қаҳрамонларнинг хусусиятлари, ҳаётга доир қарашлари, ўзаро ва бошқа ирқ вакиллари билан муносабатларининг эстетик тамойиллар доирасидаги илмий материаллари, узоқ йиллар мобайнида адабиётда ваҳший ва йиртқич кишилар сифатида тасвирланган ҳиндуларнинг ХИХ аср бошларига келиб олийжаноб шахс образлари сифатида акс этиши ҳамда бунга сабаб бўлган омиллар ҳиндулар акс этган асарлар мисолида ёритилган фактлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган Ф-7-13 рақамли “Адабиётшунослик тарихининг фундаментал тадқиқи” мавзусидаги амалий лойиҳада кенг фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 4/11-2598-сон маълумотномаси). Натижада жаҳон адабиётида доимо муҳим аҳамият касб этган ҳинду образлари ҳақидаги маълумотлар мазкур лойиҳанинг мазмун-моҳиятини бойитишга эришилган;
муаллиф бадиий маҳорати ва услуби масалаларига доир диссертант таҳлили ҳамда талқини асосида очиб берилган илмий натижалар ҳамда материаллардан Қарши давлат университетининг 5111400-Хорижий тил ва адабиёти таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар учун тавсия этилган “Стйлистиcс” номли ўқув қўлланма бандларини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғи). Натижада илмий-тадқиқот ишининг умумий хулосалари ва амалий таклифлари “Стилистика”, “Инглиз адабиёти” ва “Америка адабиёти” фанларига доир материалларни мазмунан бойитишда иккиламчи манба бўлиб хизмат қилган;
Америка адабиётида тимсолий асарлардан бири бўлган Жеймс Фенимор Купернинг “Кўн пайпоқ эртаклари” пенталогиясида идеаллаштирилган ҳинду аёллари образи тасвири, уларга хос хусусиятлар, ҳинду аёллари образини яратишда ёзувчи ёндашуви каби жиҳатларга қаратилган диссертант тадқиқидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-йил 1-июндан 2025-йил 31-майгача бажарилиши мўлжалланган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳада кенг фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 2-июлдаги 01/376 сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот иши натижаларининг лойиҳада қўлланилиши натижасида ўқув материаллари асосида ҳинду аёллари образларининг бадиий асарларда намоён бўлиши, уларнинг бадиий образ сифатида тутган ўрни ва ҳинду аёлларини тасвирлашда ёзувчи маҳорати каби масалаларнинг аҳамиятини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш имконияти яратилган;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси диссертатсиянинг илмий янгиликларидан амалий фаолиятда фойдаланиб келмоқда. Хусусан, диссертатсияда Фенимор Купернинг тарихий романларида ҳиндулар образининг тарихий фактларга асосланган бадиий қиёфаси идеал образ ва идеал қаҳрамонлар сифатида намоён бўлиши таҳлил қилингани жаҳон адабиётшунослигида кузатилаётган адабий ривожланишларнинг илмий-назарий натижалари билан танишиш имконини берди. Фенимор Купернинг “Кўн пайпоқ эртаклари” пенталогиясига кирувчи романларда ҳиндулар образининг ижтимоий хусусиятларига таяниб образларнинг ижобийлиги, салбийлиги, мураккаблилиги, ўзгарувчанлиги, шунингдек ўхшаш ва фарқ қилувчи хусусиятлари ёритилиш билан бирга романлараро образ динамикаси далилланганлиги илмий тадқиқотнинг муҳим янгиликларидан бири бўлиш билан бир қаторда жаҳон адабиётшунослигидаги глобаллашув жараёнида ўзбек адабиётшуноси сифатида тадқиқотчининг иштирокини таъминлайди (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 22-октябрдаги 01-03/877-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқотдаги илмий янгиликлар ва вазифалар асосидаги натижалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси устувор йўл хариталари, дастурлари, таргʻибот тадбирлари ва бошқа амалий йўналишларида фойдаланиб келинмоқда.