Каримова Шахноза Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Фарид Эдгу ҳикояларида психологизм”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/Fil3423
Илмий раҳбар: Кенжаева Пошшажон Умидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаева Раъно Умаровна, филология фанлари доктори, профессор; Вели Саваш Елок, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарид Эдгунинг психологик ҳикояларидаги ёзувчи ва қаҳрамон психологиясини акс эттиришнинг поетик тамойилларини аниқлаш, ҳамда қаҳрамон руҳиятининг ўзгариш динамикасини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
психологизмнинг назарий асосларига кўра, бадиий асарда психологизмни юзага чиқарувчи мезонлар шакллантирилган ҳамда ҳикоя жанрида психологизмни кучайтирувчи тасвир воситалари, характер ва вазият мутаносиблиги аниқланган;
замонавий турк ҳикоянавислигида инсон руҳиятини ёритиш омилларининг тадрижий таҳлили натижаларига асосан М.Ш.Эсендал ва С.Фоиқ ижодида акс этган қаҳрамон руҳиятининг динамик тасвири, ихчамлик ҳамда статик сюжетнинг Фарид Эдгу услубига таъсири исботланган;
Фарид Эдгу ҳикояларининг биографик таҳлили натижаларига биноан ёзувчининг бадиий маҳорати ва қаҳрамон руҳияти талқини адибнинг биографияси, умр йўли, таълим-тарбияси, ижтимоий-сиёсий муҳит ҳамда маънавий қадриятларга таянганлиги далилланган;
Фарид Эдгу ҳикояларида онг оқими, монолог, монтаж, психологик тимсол, лейтмотив каби модернистик, ҳамда психологик иллюзия, гипноз, интермедиявийлик, интерматн ва параматн сингари модернистик ва постмоденистик воситаларнинг қаҳрамон руҳиятини ёритишдаги аҳамияти аниқланган;
психологик ва минимал ҳикояларда актант моделларини аниқлаш орқали воқелик иштирокчиларининг қаҳрамон психологик ҳолатининг ишонарлилигини таъминлашдаги аҳамияти белгиланган ҳамда актант моделига асосланган ҳолда нарратив моделда қаҳрамон руҳияти динамикасининг сюжет давомидаги ўзгаришлари белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот бўйича олинган натижалар Туркиянинг Республикаси Фират Университетининг “Илмий-амалий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш” ташкилотининг “Çаğдаş Тüрк Язı Диллеринин Карşıлıклı Анлаşабилирлиğи” лойиҳасида диссертация натижалари амалда жорий этилган. Ф.Эдгунинг “Минг бир бўғин” (“Бин Бир Ҳеcе”) ва “ Ўлакса” (“Леş”) номли ҳикоялар тўпламидан жой олган ҳикояларнинг ўзбек тилига таржимаси лойиҳанинг сўровнома ва тинглаш матнларини тузишда амалıй қўлланилган (Фират университети 2024-йил 13-февралидаги маълумотномаси.). Натижада тадқиқотчи томонидан олиб борилган таржима матнлари асосида туркий халқлар ўртасида ўзаро туркий тилларнинг тушунарлилик даражасини белгилаш учун амалда жорий этилган;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Фореигн лангуаГЭС” телеканалининг “Гоод морнинг, Узбекистан”, “Ҳасбиҳал”, “Тöмер” каби турк тилидаги дастурларида тадқиқот илмий натижаларидан кўрсатувлар ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 21-декабрдаги 02-05-1948-сон маълумотномаси). Натижада Фарид Эдгу ижоди билан оʻзбек телетомошабинларини яқиндан таништириш таъминланган;
Туркиянинг Бурса шаҳридаги “Ҳолон” адабиётшунослар академиясининг Фарид Эдгуга бағишланган очиқ семинарларида тадқиқотнинг илмий натижаларидан фойдаланилган. Фарид Эдгу ижоди билан боғлиқ натижаларга “Психологизм ва Фарид Эдгу ижоди” мавзусидаги семинар академия аъзолари учун 2023-йилнинг 28-ноябр куни онлайн семинар шаклида маъруза қилинган (“Ҳолон” адабиётшунослар академиясининг 2024-йил 10-июнидаги маълумотномаси). Шунингдек, академиянинг кейинги сонларида Фарид Эдгу ижоди, психологизм, семиотик таҳлил, қисқа ҳикояларга бағишланган мавзулардаги эшиттиришларга ссенарийлари тузилган. Натижада тадқиқотчи маърузаси академиянинг саҳифасига видео лавҳа шаклида жойлаштирилган;
“Фарид Эдгу ҳикояларида психологизм” мавзусидаги диссертациянинг амалий натижалари 2023-йил 11-июндаги 26-ИБ қарори билан ташкиллаштирилган “Адабиётшунослик терминлар луғати” (шарқ тиллари кесимида”) мавзусидаги амалий лойиҳасининг турк адабиёти атамаларини шакллантиришда қўлланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университети 2024-йил 16-сентябрдаги 01-04-01/2095 рақамли маълумотнома). Тадқиқот натижаларига таянган ҳолда психологик детал, леитмотив, психологик тимсол, монтаж, параматн каби бадиий тасвир воситалари луғатдан жой олган.