Sayt test rejimida ishlamoqda

Данаев Бахтиёр Фархатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий цемент ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари овқатланиш рационини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари билан бойитишни такомиллаштириш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2697.
Илмий раҳбар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмадходжаева Муножатхон Муталибовна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк унверситети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий цемент ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг овқталаниш ҳолатини баҳолаш ва маҳаллий маҳсулотлар билан бойитиш орқали кунлик рацион таркибини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
цемент ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат шароити ва иш вақтини бюджет тақсимотини инобатга олган ҳолда ишчиларнинг овқатланиш ҳолатининг ўзига xос хусусиятларини баҳолаш натижасида кунлик рациони таркибини гигиеник талабларга жавоб бермаслиги исботланган;
цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг кунлик энергия сарфига нисбатан овқатланиш тартиби, кунлик рацион таркибидаги макро ва микронутриентларнинг номутаносиблигининг ишчиларнинг ёш, жинс ва иш юкламасига мос келмаслиги ҳисобига истеъмол қиладиган хавф гуруҳ маҳсулотларининг омилли таъсирини ўрни гигиеник жиҳатдан исботланган;
цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг овқатланиш ҳолати, нутриентив статуси, кунлик энергия сарфига мос келмаслигини баҳолашда тана вазни индекси ва биоимпендас кўрсаткичларини бир-бирига мос келмаслигини гигиеник жиҳатлари исботланган;
цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг меҳнат шароитини инобатга олган ҳолада саломатлик ҳолатини яхшилаш, иш самарадорлигини ошириш ва касбий касалликларни олдини олишга қаратилган маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларидан тузилган янги таомнома ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Замонавий цемент ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари овқатланиш рационини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари билан бойитишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: цемент ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат шароити ва иш вақтини бюджет тақсимотини инобатга олган ҳолда ишчиларнинг овқатланиш ҳолатининг ўзига xос хусусиятларини баҳолаш натижасида кунлик рациони таркибини гигиеник талабларга жавоб бермаслиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 16 январда 42-сон билан тасдиқланган «Цемент ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг касаланишини гигиеник тахлили ва профилактик чора-тадбирларини такомиллаштириш» ҳамда 2024 йил 2 июлда 78-сон билан тасдиқланган «Цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг овқатланишини гигиеник тахлили ва яхшилаш чора-тадбирларини такомиллаштириш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 31.07.2024 йилдаги 131-П-сон ҳамда Хоразм вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/788-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: цемент ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг кунлик овқатланиш рационини гигиеник талаблари асосида ташкиллаштириш натижасида ишчиларнинг саломатлик ҳолатини яхшилаш, тартибисиз овқатланиш натижасида алиментар касалликларни олдини олиш ва овқатланиш статусини бузилишини баратараф этиш, цемент ишлаб чиқариш корхонаси атроф муҳитининг зарарли омиллар таъсирида юзага келадиган касалликларни камайтириш, ишчиларнинг юқори ишлаш қобилиятини таъминлаш ва касбий касалликларни олдини олиш натижасида ишчиларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, касбий омиллар билан боғлиқ касалликларни эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: цемент ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат шароити ва иш вақтини бюджет тақсимотини инобатга олган ҳолда ишчиларнинг овқатланиш ҳолатининг ўзига xос хусусиятларини баҳолаш натижасида кунлик рациони таркибини гигиеник талабларга жавоб бермаслиги натижасида юзага келган иш шароит билан боғлиқ меҳнатга лаёқатсизлик кунлари учун сарфланадиган 1538461 сўм бюджетдан ташқари маблағлари цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларга таъсир кўрсатадиган зарарли омилларни олдини олиш мақсадида кунига қўшимча равишда маҳаллий сут, балиқ маҳсулотлари, соф таббий мева ва сабзовотларнинг шарбатлари, қуритилган ўрик, олхўри, истеъмолга яроқли данаклар, от ва қуён гўштини киритиш натижасида касаллик варақасига сарфланадиган маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг кунлик энергия сарфига нисбатан овқатланиш тартиби, кунлик рацион таркибидаги макро ва микронутриентларнинг номутаносиблигининг ишчиларнинг ёш, жинс ва иш юкламасига мос келмаслиги ҳисобига истеъмол қиладиган хавф гуруҳ маҳсулотларининг омилли таъсирини ўрнини гигиеник жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 16 январда 42-сон билан тасдиқланган «Цемент ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг касаланишини гигиеник тахлили ва профилактик чора-тадбирларини такомиллаштириш» ҳамда 2024 йил 2 июлда 78-сон билан тасдиқланган «Цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг овқатланишини гигиеник тахлили ва яхшилаш чора-тадбирларини такомиллаштириш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 31.07.2024 йилдаги 131-П-сон ҳамда Хоразм вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/788-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг кунлик энергия сарфига нисбатан овқатланиш тартиби, кунлик рацион таркибидаги макро ва микронутриентларнинг номутаносиблигининг ишчиларнинг ёш, жинс ва иш юкламасига мос келмаслиги ҳисобига истеъмол қиладиган хавф гуруҳ маҳсулотларининг омилли таъсирини ўрни гигиеник жиҳатдан исботлаш орқали нутриентив статусини бузилишини натижасида юзага келадиган касалликларни олдини олиш, цемент ишлаб чиқариш корхонаси атроф-муҳитининг зарарли омиллар таъсирида юзага келадиган касалликларни камайтириш, ишчиларнинг самарали ишлаш қобилиятини таъминлаш ва касбий касалликларни олдини олиш натижасида ишчиларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, хавф гуруҳ маҳсулотларининг омилли таъсирини баҳолаш орқали касбий омиллар билан боғлиқ  касалликларни олдини олиш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: касбий касаллик туфайли ишга лаёқатсизлик кунлари учун сарфланадиган 1538461 сўм бюджетдан ташқари маблағлар цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг кунлик энергия сарфига нисбатан овқатланиш тартиби, рациондаги нутриентларнинг номутаносиблиги ишчиларнинг ёш, жинс ва иш юкламасига мос келмаслиги ҳисобига истеъмол қиладиган хавф гуруҳ маҳсулотларининг омилли таъсирини баҳолаш орқали кунига қўшимча равишда маҳаллий сут, балиқ маҳсулотлари, соф таббий мева ва сабзовотларнинг шарбатлари, қуритилган ўрик, олхўри, истеъмолга яроқли данаклар, от ва қуён гўштини киритиш натижасида касаллик варақасига сарфланадиган маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг овқатланиш ҳолати, нутриентив статуси, кунлик энергия сарфига мос келмаслигини баҳолашда тана вазни индекси ва биоимпендас кўрсаткичларини бир-бирига мос келмаслигини гигиеник жиҳатлари исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 16 январда 42-сон билан тасдиқланган «Цемент ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг касаланишини гигиеник тахлили ва профилактик чора-тадбирларини такомиллаштириш» ҳамда 2024 йил 2 июлда 78-сон билан тасдиқланган «Цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг овқатланишини гигиеник тахлили ва яхшилаш чора-тадбирларини такомиллаштириш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 31.07.2024 йилдаги 131-П-сон ҳамда Хоразм вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/788-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг овқатланиш ҳолати, нутриентив статуси, кунлик энергия сарфига мос келмаслигини баҳолашда тана вазни индекси ва биоимпендас кўрсаткичларини бир-бирига мос келмаслигини гигиеник жиҳатлари исботлашда кунлик рацион таркибидаги ортиқча карбонсувлар, таббий биологик таркиби маҳсулотарининг етишмаслигини омилли таъсирини баҳолаш орқали алиментар боғлиқ касалликларни олдини олиш ва овқатланиш статусини бузилишини баратараф этиш ва касбий касалликларни ривожланишини олдини олиш натижасида ишчиларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: касбий касаллик туфайли ишга лаёқатсизлик кунлари учун сарфланадиган 1538461 сўм бюджетдан ташқари маблағлар цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг овқатланиш ҳолати, нутриентив статуси, кунлик энергия сарфига мос келмаслигини баҳолашда тана вазни индекси ва биоимпендас кўрсаткичларини бир-бирига мослигини таъминлаш мақсадида кунлик рационга қўшимча равишда қўшимча равишда маҳаллий сут, балиқ маҳсулотлари, соф таббий мева ва сабзовотларнинг шарбатлари, қуритилган ўрик, олхўри, истеъмолга яроқли данаклар, от ва қуён гўштини киритиш натижасида касаллик варақасига сарфланадиган маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг меҳнат шароитини инобатга олган ҳолада саломатлик ҳолатини яхшилаш, иш самарадорлигини ошириш ва касбий касалликларни олдини олишга қаратилган маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларидан тузилган янги таомнома ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 16 январда 42-сон билан тасдиқланган «Цемент ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг касаланишини гигиеник тахлили ва профилактик чора-тадбирларини такомиллаштириш» ҳамда 2024 йил 2 июлда 78-сон билан тасдиқланган «Цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг овқатланишини гигиеник тахлили ва яхшилаш чора-тадбирларини такомиллаштириш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 31.07.2024 йилдаги 131-П-сон ҳамда Хоразм вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/788-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг меҳнат шароитини инобатга олган ҳолада саломатлик ҳолатини яхшилаш, иш самарадорлигини ошириш ва касбий касалликларни олдини олишга қаратилган маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларидан тузилган янги таомнома самарадорлигини баҳолаш натижасида цемент ишлаб чиқариш корхонаси атроф-муҳитининг зарарли омиллар таъсирида юзага келадиган касалликларни камайтириш ва касбий касалликларни олдини олиш натижасида ишчиларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: касбий касаллик туфайли ишга лаёқатсизлик кунлари учун сарфланадиган 1538461 сўм бюджетдан ташқари маблағлари цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг меҳнат шароитини инобатга олган ҳолда саломатлик ҳолатини яхшилаш, иш самарадорлигини оширишга қаратилган маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларидан тузилган янги таомнома таркибига қўшимча равишда маҳаллий сут, балиқ маҳсулотлари, соф таббий мева ва сабзовотларнинг шарбатлари, қуритилган ўрик, олхўри, истеъмолга яроқли данаклар, от ва қуён гўштини киритиш натижасида касаллик варақасига сарфланадиган маблағлар иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish