Тоиров Муртоза Шавкидиновичнинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғнинг номи):
«Ички тешикларга ишлов бериш технологик жараёнини таъминлаш асосида планетар кесувчи асбоблар назарияси тизимини яратиш», 05.02.05 – Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Станоклар ва асбоб-ускуналар ва 05.02.02 – Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари) ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Т714.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Мардонов Бахтиёр Тешаевич, техника фанлари доктори, профессор
Илмий маслаҳатчи: Каримов Комолхон Аббосович, техника фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Файзиматов Шухрат Нуманович, техника фанлари доктори, профессор, Иргашев Амирқул, техника фанлари доктори, профессор, Шеров Карибек Тагаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади - ички тешикларга ишлов бериш технологик жараёнини таъминлаш асосида планетар кесувчи асбоблар назарияси тизимини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қувур деворига тешик очиш учун планетар кесувчи кесгичнинг янги геометрик параметрлари кесгич материалининг иссиқлик таъсирида кенгайиш коеффициентининг кўрсатгичлари асосида иссиқликка чидамли геометрия кўринишида ишлаб чиқилган.
босим остидаги қувурга тешик очиш қурилмасининг оптималлаштирилган конструксияси Морзе №3 конусининг марказлаштириш хоссаси асосида аниқ марказлашув билан ишлаб чиқилган.
босим остидаги қувурга тешик очиш жараёнида қириндини ўзакдан тез ажралиб чиқиш технологияси қувур материалининг қовушқоқлик хоссаси асосида тезкор чиқинди чиқариш йўли билан ишлаб чиқилган.
магистрал қувур тармоғига янги қувур тармоғини улаш технологияси пайванд чокларининг мустаҳкамлик хоссасининг қувурдаги гидродинамик куч таъсирига мутаносиблиги асосида босимга чидамли уланиш билан ишлаб чиқилган.
тезкесар пўлатдан тайёрланган планетар кесувчи кескич билан қувурларни монтаж қилиш усули, пайванд чокларига маҳаллий термик ишлов бериш режимини қўллаш асосида иссиқлик бардошлиги билан ишлаб чиқилган.
кесгич тиғларининг кесиш чуқурлиги параметрлари математик таҳлиллар асосида оптимал кесиш чуқурлигини асослаш ёрдамида ишлаб чиқилган.
кесгич қаттиқлигини оширишга мўлжалланган термик ишлов бериш режими, кесгич материалининг механик хоссалари муҳит таъсиридаги ўзгариш кўрсатгичлари максимал уринма бардошлик мезони асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички тешикларга ишлов бериш технологик жараёнини таъминлаш асосида планетар кесувчи асбоблар назарияси тизимини яратиш бўйича бажарилган тадқиқотлар натижалари асосида:
магистрал қувур сиртига штуцер пайвандлаб маҳаллий термик ишлов бериш технологияси НКМК ДК га қарашли Шимолий кон бошқармасининг кон жиҳозларини таъмирлаш цехига жорий қилинган (НКМК ДК нинг 20.05.2024 даги №23/01-01-07/221-сон маълумотномаси). Натижада ички зўриқиш кучи 10-11% камайган;
қувур деворига тешик очиш учун планетар кесувчи кесгичнинг янги геометрик параметрлари НКМК ДК га қарашли Шимолий кон бошқармасининг кон жиҳозларини таъмирлаш цехига жорий қилинган (НКМК ДК нинг 20.05.2024 даги №23/01-01-07/221-сон маълумотномаси). Натижада тешик очиш учун сарфланувчи вақтни 8-10% га тежашга эришилган;
босим остидаги қувурга тешик очиш қурилмасининг оптималлаштирилган конструксияси НКМК ДК га қарашли Шимолий кон бошқармасининг кон жиҳозларини таъмирлаш цехига жорий қилинган (НКМК ДК нинг 20.05.2024 даги №23/01-01-07/221-сон маълумотномаси). Натижада тешик очиш жараёнида сувнинг сарфи 7-9% га камайган;
босим остидаги қувурга тешик очиш жараёнида қириндини ўзакдан тез ажралиб чиқиш технологияси НКМК ДК га қарашли Шимолий кон бошқармасининг кон жиҳозларини таъмирлаш цехига жорий қилинган (НКМК ДК нинг 20.05.2024 даги №23/01-01-07/221-сон маълумотномаси). Натижада энергия сарфи 6-7% га камайган;
магистрал қувур тармоғига янги қувур тармоғини улаш технологияси НКМК ДК га қарашли Шимолий кон бошқармасининг кон жиҳозларини таъмирлаш цехига жорий қилинган (НКМК ДК нинг 20.05.2024 даги №23/01-01-07/221-сон маълумотномаси). Натижада қувурларни улаш учун жалб этилувчи ишчилар сонини камайтириш асосида иш унумдорлиги 12-14% га оширилган;
тезкесар пўлатдан тайёрланган планетар кесувчи кескич қувурларни монтаж қилиш жараёнига НКМК ДК га қарашли Шимолий кон бошқармасининг кон жиҳозларини таъмирлаш цехига жорий қилинган (НКМК ДК нинг 20.05.2024 даги №23/01-01-07/221-сон маълумотномаси). Натижада қувурларни монтаж қилиш жараёнида сарфланувчи харажатлар миқдори 11-12% га камайган.