Ботиров Рўзали Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стахидрин, донаксин гидрохлориди, ликорин гидрохлориди ва платифиллин гидротартрати субстанцияларининг рационал технологияларини яратиш», 02.00.10–Биоорганик кимё (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Т631.
Илмий раҳбар: Сагдуллаев Шамансур Шаҳсаидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор; Бобоев Бахром Нуриллаевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: стахидрин, донаксин гидрохлориди, ликорин гидрохлориди, платифиллин гидротартрати дори воситалари субстанцияларини ишлаб чиқаришнинг рационал технологияларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
стахидрин, донаксин, платифиллин алкалоидларини ўсимлик хомашёсидан сув-спирт эритмаси билан ажратиб олиш, ликорин алкалоидини ўсимлик хомашёсидан кислоталарнинг кучсиз эритмаси билан ажратиб олиш ва экстрактни ультрафильтрация йўли билан тозалаш орқали ажратиб олиш юқори самара бериши исботланган;
тажрибаларни математик режалаштириш усуллари ёрдамида стахидрин, донаксин, ликорин, платифиллин алкалоидларини ўсимлик хомашёсидан ажратиб олиш жараёнларига таъсир қилувчи асосий омилларнинг оптимал шароитлари аниқланган;
субстанцияларни ишлаб чиқаришни босқичма-босқич назоратини амалга ошириш имконини берадиган хроматоспектрофотометрик, титриометрик услублари ишлаб чиқилган;
стахидрин, донаксин гидрохлориди, ликорин гидрохлориди, платифиллин гидротартрати субстанцияларининг фармако-токсикологик хусусиятлари аниқланган ҳамда меъёрий-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун саноат намуналари ишлаб чиқарилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Стахидрин, донаксин гидрохлориди, ликорин гидрохлориди ва платифиллин гидротартрати субстанцияларининг рационал технологияларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
афродизий фаолликка эга бўлган воситага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05297, 2016 й.). Натижада афродизиак фаолликка эга бўлган янги дори воситаси субстанциясини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш имконини берган;
Северцов омонқораси ўсимлиги хомашёсидан ажратиб олинган ликорин гидрохлориди субстанциясининг фармако-токсикологик хусусиятлари ФА-А11-Т036 рақамли «Arundo donax L, Haplophylum perforatum, Peganum harmala ўсимликлари ва фенилизохинолин қатори яримсинтетик алкалоидлари асосида янги нейро-ва психотроп воситаларини ишлаб чиқиш» лойиҳасида препаратнинг назоратга нисбатан қиёсий таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 7 ноябрдаги 4/1255-2949-сон маълумотномаси). Натижада ликорин гидрохлориди дори воситаси субстанциясининг янги иқтисодий самарадор саноат ишлаб чиқариш технологиясини яратиш имконини берган;
яратилган технология асосида Arundo donax ўсимлиги хомашёсидан ишлаб чиқарилган донаксин гидрохлориди субстанциясининг фармако-токсикологик хусусиятлари ФА-А11-Т036 рақамли «Arundo donax L, Haplophylum perforatum, Peganum harmala ўсимликлари ва фенилизохинолин қатори яримсинтетик алкалоидлари асосида янги нейро-ва психотроп воситаларини ишлаб чиқиш» лойиҳасида препаратнинг назоратга нисбатан қиёсий таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 7 ноябрдаги 4/1255-2949-сон маълумотномаси). Натижада донаксин гидрохлориди субстанциясининг афродизиак фаоллигини аниқлаш имконини берган.