Эргашев Ойбек Каримовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Наноструктурали молекуляр ғалвирда мезбон-меҳмон таъсирлашиши», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/К59.
Илмий маслаҳатчи: Рахматкариев Гайрат Убайдуллаевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти, Наманган муҳандислик˗технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Улуғ Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Муталов Шухрат Ахмаджонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: наноструктурали молекуляр ғалвирда мезбон-меҳмон таъсирланишини адсорбцион-калориметрик усулда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор содалит, нитрит содалит, йодид содалит цеолитларда сув адсорбцияси, содалит ва йодид содалитда аммиак адсорбцияси, содалитда бензол адсорбцияси, CaA, CaNaA, NaX цеолитларида водород сульфиди ва метилмеркаптан адсорбцияси тўлиқ термодинамик хусусиятлари аниқланган;
NaY,,LiY, NaX ва LiX молекуляр ғалвирларда сув ва углерод (IV) оксиди адсорбциясининг солиштирма прецизион изотермалар ва тўлиқ термодинамик хусусиятлари аниқланган;
содалит молекуляр ғалвирида сув адсорбцияси иссиқлиги ҳар бир поғонада (Н2О)n/Nа+ (бу ерда n 1 дан 4 гача), цеолитда (Н2О)n/Na+ комплекс бирикмалари стехиометрикаси исботланган;
содалит молекуляр ғалвирларида аммиак адсорбцияси иссиқлиги ва содалит (NaI) ҳам 4 фрагмент бўйича бориб, аммиак молекулалари Na+ катионларига моно- ва димер шаклдаги комплекс бирикмаларни ҳосил қилиши аниқланган;
содалит (NaI) ва содалит (NaNO2) цеолитларида сув адсорбцияси иссиқликлари поғонали кўринишда бўлиб, цеолит матрицаси ҳар бир поғонасининг стехиметрик ўлчамларида (Н2О)n/Na+ шаклидаги бир ва кўп ўлчамли адсорбцион кластерлари такрорланиши исботланган;
илк бор СаА цеолитида адсорбцион марказ Са2+ катионлари эканлиги, бу ҳолда водород сульфид молекулалари Са2+ катионлари билан (H2S)2/Ca2+ комплекс ҳосил қилиб, NaСаА цеолитида адсорбцион марказ сифатида Са2+ ва Na+ катионлари бўлиши аниқланган;
NaX цеолити метилмеркаптан молекуласининг адсорбцияси супербўшлиқда SIII ва SII позициядаги Na+ катионлари 6,7 СН3SH/Na+ мономер комплекслар ҳосил қилиши аниқланган;
супербўшлиқнинг 12 та кислород ҳалқаси тўлмай қолган қисми 1,7 молекула метилмеркаптан SIII, позициядаги натрий катионига (СН3SH)2/Na+ бинар комплекс ҳосил қилиб тўйиниши аниқланган;
СаА супер бўшлиғида адсорбция натижасида барча катионлар 7 (СН3SH)/Са, Na моно-комплекслар ҳосил бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Наноструктурали молекуляр ғалвирда мезбон-меҳмон таъсирланишини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
содалит ва Х,Y,A адсорбцион-калориметрик усул орқали олинган адсорбция дифференциал иссиқлиги, изотермаси, энтропия ва термокинетикалари ЕФ7-ФА-0-11832 рақамли «BaY молекуляр ғалвирида ион-молекуляр комплексларнинг энергетикаси, структураси ва локалланиши» лойиҳасида турли цеолитларнинг маркалари билан қиёсий таққослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 13 сентябрдаги 4/1255-2440-сон маълумотномаси). Натижада цеолитларда молекулаларнинг тўлиқ адсорбция механизмларини очиш имконини берган;
саноат оқава сувларни органик бирикмалардан NaX типидаги цеолитлар аналоглари ёрдамида тозалаш технологияси «Чиноз НҚИЗ»да амалиётга жорий этилиши истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг 2018 йил 5 сентябрдаги
20/11-701-сон маълумотномаси) Натижада оқава сувларини ароматик углеводородлардан тозалаб, сувни айланма циклини ташкиллаштириш имконини берган;
цеолитларни адсорбциялаш хусусиятлари (термодинамик тавсифлаш, изотерма, энтропия ва қутбли молекулаларни адсорбцияланиш эркин энергиясини хисоблаш усуллари) Сургут давлат университетининг «Шарқий Сибирь ёввойи ўсимликларидан полифенолларни ажратиб олиш, идентификациялаш ва ХМАО Югра шароитларида ёшга боғлиқ геропротектор хусусиятларини ўрганишнинг инновацион технологиялари» лойиҳасида цеолитлар ёрдамида эритмани тозалашда фойдаланилган (Сургут давлат университетининг маълумотномаси). Натижада молекуляр ғалвирлар сифатида цеолитлар полифенол табиатли моддаларни турли ўсимликлардан ажратиб олиш учун ишлатиладиган эритувчиларни қутбли қўшимчалардан тозалашда ишлатиш имконини берган.