Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўлкамизга баҳор фасли кириб келиши билан она заминда уйғониш бошланиб, атроф-олам гўзаллик ва нафосатга йўғрилади. Баҳорга уйғун ҳолда инсон табиатида ҳам ўзгача завқ-шавқ, кўтаринкилик намоён бўлади. Бу айниқса, 8-март - Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан табаррук онахонларимиз, мунис ва меҳрибон аёллар, шўх-шодон қизалоқлар кайфиятида, уларга ҳурмати, эҳтироми-ю эътиборини изҳор қилишига интилган бутун дунё, жамият тараддусида ҳам ўз ифодасини топади.
Олий аттестация комиссиясида ҳам 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбир бўлиб ўтди. Унда жамоада самарали меҳнат қилиб келаётган хотин-қизлар фаолияти эътироф этилиб, уларга байрам табриклари йўлланди.

Бугунги кунда давлатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва ёш авлодларнинг баркамол вояга етиши, илм-маърифатга интилишида зиёли ўқитувчи-ю мураббийлар, илм-фан соҳасида фидокорона меҳнат қилиб келаётган олима хотин-қизларнинг ҳиссаси алоҳида. Аслида бутун жамиятни, оилани бирлаштириб, унга қут-барака, меҳр-муҳаббат, эзгулик улашадиган, қалбларни мунаввар қиладиган ҳам аслида мўътабар аёллар, мунис опа-сингиллар ҳисобланади. Шу маънода, мутафаккирлар Ватанга энг муносиб  таъриф излаганда, уни Она сиймосига менгашида беқиёс ҳикмат мужассам.


ОАК Ахборот хизмат

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish